20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Бўлимнинг асосий мақсади – беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, Республика аҳолиси саломатлигини яхшилаш ва юрак-қон томир касалликлари сабабли ўлим кўрсаткичларини пасайтириш.

1-кардиология бўлими юрак-қон томир касалликлари билан касалланган беморларни замонавий усулларда ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш учун мўлжалланган ва жиҳозланган. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетининг клиник базаси сифатида фаолият олиб боради. Бўлимда юқори малакали мутаҳассислар, жумладан 1 та тиббиёт фанлари доктори,  олий тойифали шифокор-кардиолог, 4 та шифокор-кардиолог, 13 та ўрта тиббиёт ҳодими ва 10 та кичик тиббиёт ходими фаолият олиб боради. Беморларни диагностикаси ва даволаш жараёни  кардиология мутахассислигидан баколавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича 1-ички касалликлар кафедраси профессор ва доцентлари билан биргаликда олиб борилади.

        1-кардиология бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси 12-биносининг 1-қаватида жойлашган. Бўлимда 35 та ўрин-жой мавжуд, шулардан 25 та ўринда имтиёзли, 10 тасида хўжалик ҳисобидаги беморлар даволанади. Бўлимда беморлар учун барча қулайликларга эга бир ва икки кишилик шинам палаталар мавжуд. Бўлимга беморлар режали равишда клиника маслахат поликлиникаси орқали яшаш жойидан ордер билан бюджет ўринларига ва хўжалик хисобидаги ўринларга шартнома асосида пул тўлаш ёки пул ўтказиш йўли билан ётқизилади. Белгиланган худудлардан кардиореанимация бўлимига шошилинч равишда ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган, ахволи оғир, имтёзга эга бўлган беморлар  бўлимга ўтказилганда  ва Республика  шошилинч ёрдам марказидан ўтказилган беморлар бўлимдаги бюджет ўринларда имтиёзли тартибда даволанишади. 1 йил давомида бўлим 1400 га яқин беморга юқори малакали тиббий стационар ёрдами кўрсатади.

Бўлим шифокорлари кардиологик ва терапия йўналишидаги Республика ва ҳалқаро миқиёсдаги конференция ва конгрессларда актив иштирок этиб, янги ишланмаларни клиникада диагностика ва даволаш амалиётига киритишади. Бўлимда беморлар учун: "Ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморлар мактаби", “Артериал гипертензия билан касалланган беморлар мактаби”, “Юрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар мактаби” ташкиллаштирилган. Бўлим ҳодимлари беморларга соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва дори-дармонларни қабул қилишда шифокор маслаҳатига доимо амал қилишни фаол ташвиқот қилади.

Бўлимда даволанаётган беморлар клиникада қўшимча сервис хизматларидан, жумладан: кийимларини кир ювиш бўлимида ювдириш, хохишига қараб ўзига ёқадиган пархез овқатини танлаш, фитобар хизматидан фойдаланиш, аҳволи оғир беморларга қўшимча парваришлаш хизмати каби бир қатор хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга.

Бўлим ҳодимлари клиника ва бошқа турли жамоат тадбирларида ҳам актив иштирок этади.

Бўлим тарихи – бу ўз ишини устаси бўлган, эзгу мақсадлари одамлар саломатлигини сақлаш ва яхшилашга қаратилган инсонлар тарихидир. Бу малакала тиббий ёрдам кўрсатишнинг анъанавий тамойиллари ва замонавий қарашларига асосланган тиббий коллектив яратилиш тарихидир.

1- кардиология бўлими 1976-йилда 2- Тошкент Давлат медицина инстутути 1-клиникаси таркибида ташкил қилинган ва бир вақтнинг ўзида 1-сонли ички касалликлар кафедраси ва Кардиология илмий текшириш институтининг клиник базаси бўлиб фаолият кўрсатган. Хозирги кунда Тошкент тиббиёт академия 1- клиникасининг структур бирлиги ҳисобланади.

Кафедрани 1971 йилдан 1997 йилгача ЎзССР да хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзССР фанлар академияси аъзоси, тиббёт фанлари доктори, профессор Каценович Рафаил Александрович (1920-1997 йй.) бошқарган. Бу вақтга келиб  кафедрада алоҳида тарқоқ мавзулар тўхтатилиб,  янги илмий йўналиш, ЮИК ни босқичма-босқич ўрганиш бошланди. Бу мавзуни ўрганишда институтни бошқа кўпгина кафедралари жалб қилинди (гистология ва биофизика илмий-текширув кафедраси - академик К.А. Зуфаров, биохимия кафедраси - проф. К.Х. Ходжаев, патологик физиология кафедраси - проф.Р.Х.Худойбердиев, хирургия кафедраси - В.В. Вохидов, кўз касалликлари кафедраси -проф. Т.Г.Ильина,физиология кафедраси -проф. Л.Х. Таланина ва бошқалар). Кафедрада 5 та тиббиёт фанлари доктори, 3 та доцент, 16 ассистент, 5 аспирант ва 10 клиник ординатор. Кафедра қошида эндокринология, гематология, тропик касалликлар курслари фаолият юритди.

1976 йилда бошқарув органлари фармойишига кўра кафедра билан бириктирилган ЎзССР Кардиология илмий текширув институти ташкил қилинди. Проф. Каценович Р.А. қўл остида 4 та докторлик ва 10 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Каценовия Р.А. 200 дан ортиқ илмий ишлар ва 5 та монография муаллифи, Ўзбекистон тиббий илмий жамиятларининг раҳбари, бутунсоюз терапевтлари жамияти бошқармаси аъзоси бўлган.

1997-йилдан 2005-йилгача ички касалликлар УАШ тайёрлаш ва клиник аллергология кафедрасини тиббёт фанлари доктори, профессор Усманов Рустам Инагамович бошқарди. Кафедрани асосий илмий йўналиши "Ички касалликларни ташхислаш ва даволаш эффективлигини фармакокинетика ва фармакодинамикани ўзгаритирадиган патологик жараёнлар даражаси ва характерини, дори воситаларини организм билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда ошириш”. Аниқланган бузилишларни коррекция қилиш  (кардиология, пулмонология, гепатология). Кафедрада 6 ва 7 курс талабалари тақсил олишган. Профессор Усманов Р.И. 220 дан ортиқ илмий мақолалар, 8 та амалиётга тадбиқ, 10 та тиббий услубий ишланмалар  муаллифи ва  2 та муаллифлик гувоҳномасига эга. 2 та тиббиёт фанлари доктори ва 15 та  тиббиёт фанлари номзоди тайёрлади.

2005-йилдан 2008-йилгача кафедра мудирлиги вазифасини тиббёт фанлари доктори, профессор Бердиев Умурзоқ Ганжиевич ( 1948-2009 йй.) бажарди. Кафедра илмий маввзуси "Ички касалликларни ташхислаш ва даволаш эффективлигини фармакокинетика ва фармокодинамикани ўзгартирадиган патологик жараёнлар даражаси ва характерини, дори воситаларини организм билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда ошириш”. Аниқланган бузилишларни коррекция қилиш (кардиология, пулмонология, гепатология). Профессор У.Г. Бердиев 130 дан ортиқ илмий мақолалар, 1 та монография ва 4 та услубий қўлланмалар чоп этди.

2008-йилдан 2011-йилгача кафедра мудири вазифасида тиббёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Сайдулла Патхуллаевич ишлаган. Уни қўл остида кардиология бўйича  6-7 курс талабалари, магистрлар ва клиник ординаторлар таҳсил олишди. Кафедра замонавий талабларга мос келадиган янги ўқув-услубий ҳужжатлар билан тўлдирилди ва янгиланди, янги стентлар ясатилди ва 3 та тематик хона ташкил қилинди. Биринчи марта Тошкент тиббиёт академияси ректори билан биргаликда даволаш факультети барча УАШ тайёрлаш кафедралари ўқув машғулотларини олиб борадиган замонавий ҚВП модели яратилди. Профессор Абдуллаев С.П. 100 та илмий иш, 2 та амалий тадбиқ ва 3 та услубий ишланма муаллифи. 1 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрлади.

2011 йилдан ҳозирги кунгача кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, доцент Нуриллаева Наргиза Мухтархановна. У УАШ тайёрлаш бўйича ушбу йўналиш ташкил қилингандан бошлаб ҳозиргача фаол ишлар олиб бормқода. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини шароитида ЮИК профилактикаси     аспектларига таалуқли илмий ишини якунлади ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Республикада биринчи марта ўзбек популяциясида ЮИК (стабил стенокардия) га генетик мойилликни аниқлашни бошлади. АҚШ да (Оклахома 2006 й) "Оилавий тиббиёт" йўналишида малакасини ошириб келди ва УАШ тайёрлашни дипломгача ўқитишнинг замонавий услубларини тадбиқ этиб келмоқда. У малакали УАШ мутаҳасислари тайёрлаш учун зарур бўлган ички касалликлар профилактикасига кўпроқ эътибор қаратиб келмоқда.

Нуриллаева Н.М. қўл остида УАШ тайёрлашни вертикал интеграцияси бўйича бир қанча маърузалар ўқилди. У 65 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан хорижий мақолалар ва тезислар, 3 та ўқув қўлланма маърузаси, УАШ тайёрлаш учун услубий тавсиялар ва 1 та илмий мавзуси бўйича муаллифлик гувоҳномасига эга. Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларда ўтказилаётган интеллектуал кўргазмалар ва  стендли маърузалар фаол иштирокчиси. 2009-йилдан 2011 йилгача ”Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида юрак-томир касалликларининг кўп омилли профилактикасини мукамаллаштириш" ИДСС-31.1 амалий лойиҳасининг катта илмий ҳодими вазифасида ишлади.

1976-1992 йй. 1-кардиология бўлими мудири вазифасида олий тоифали  шифокор кардиолог М.Т. Усмонова ишлаган. 1992-1993 йй. бўлим мудири вазифасини олий тоифали шифокор-кардиолог И.Е. Иванова ва 1993-1996 йй. олий тоифали шифокор М.У. Махмудова бажарган.

1996 йилдан ҳозирги кунгача бўлим мудири вазифасида тиббиёт фанлари доктори,олий тоифалишифокор кардиолог Авезов Давлат Курбанбаевич ишлаб келмоқда. Иш стажи 30 йил. 1994 йили "Ўткир миокард инфарктида беморларда невротик бузилишларни клиник-прогностик аҳамиятии" мавзусида тиббиёт фанлари номзодлик диссертациясини химоя. қилган. 2006 йили "Миокард инфаркти ўтказган беморларда сурункали юрак етишмовчилигини эрта диагностикаси, даволаш ва профилактикаси" мавзусида докторлик диссертациясция тасдиқланди. 2014 йил 27 декабрда докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Авезов Д.К. 70 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан МДҲ давлатлари, АҚШ, Австрия, Ҳиндистон, Туркия, Исроил ва Индонезияда нашрлар, 2 та муаллифлик гувоҳномаси, 1 та услубий қўлланма муаллифидир. 

 

Даволашнинг замонавий усуллари, ҳайриҳохлик ва омилкорлик бизнинг асосий ютуғимиздир. 

Бўлимда қуйидаги юрак-қон томир касалликлари билан беморлар даволанади:

  • Юрак ишемик касаллигининг ўткир турлари  - ўткир миокард инфаркти ва номуқим стенокардиянинг барча турларини ташхислаш ва даволаш.
  • ЮИК нинг сурункали турларини ташхислаш ва даволаш.
  • Юрак аритмияларини ташхислаш ва даволаш.
  • Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигини ташхислаш ва даволаш.
  • Гипертония касаллиги ва бошқа турдаги артериял гипертензияларни ташхислаш ва даволаш.
  • Кардиомиопатия, миокардит, эндокардит, перикардит, ревматизм, юрак нуқсонларини ташхислаш ва даволаш.
  • Юракда  жаррохлик амалиётини ўтказишга тайёрлаш учун даволаш ва жаррохлик амалиётидан кейинги реабилитация.
  • Метаболик синдром билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш.
  • Ёндош касалликлари бор кардиологик беморларни клиниканинг бошқа бўлимлари мутаҳассислари билан ҳамкорликда даволаш.

Бўлим функционал-диагностика хонасида  қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • ЭКГ
  • 24 соатлик ЭКГ  Холтер мониторинги
  • Артериал қон босими кунлик мониторинги (СМАД)
  • Юкламали синама – велоэргометрия
  • Юкламали синама – тредмил тест
  • ЭхоКС

Беморларга қуйидаги текширувлар кўрсатмага асосан ўтказилади:

  • Магистрал артерия ва веналар доплерографияси ва дуплекс сканерлаш
  • Қорин бўшлиғи ва қорин парда орти аъзолари ультратовуш текшируви
  • Қалқонсимон без ультратовуш текшируви
  • Рентгенологик текширувлар
  • Денситометрия
  • Спирометрия
  • Нейрофизиологик текширувлар (ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ)
  • Эндоскопик текширувлар (ЭГДФС, колоноскопия)

Бўлимда даволанаётган беморларга замонавий клиник, биокимёвий, иммунофермент ва гормонал текширувлар, шу жумладан қонда тропонин миқдори, қоннинг липид спектри, қон ивиш тизими ҳусусиятини аниқлаш ўтказилади.

Бўлим ҳодимлари ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморлар саломатлигини тиклашда, мураккаб юрак ритми бузилишларини, сурункали юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензияли беморларни даволашда кўп йиллик тажрибага эга. Текширувлар ва даволаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган стандартлар асосида амалга оширилади.

Бўлимда беморларни даволашда  Ўзбекистонда тайёрланган дори-дармонлардан фойдаланиш, клиникада ташкил қилинган фитобарда тайёрланган кислород коктейли, мевалардан тайёрланган хар хил шарбатлардан асосли равишда фойдалиниш даволаниш самарасига, даволанишга кетадиган сарф-харажатни қисқаришига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бўлимда даволанаётган беморлар тиббий кўрсатмага қараб клиника физиодаволаш бўлимида мавжуд бўлган механик тебранишлар: ультратовуш, ультрафонофорез, массаж-тортиш комплекси ва бошқа физиодаволаш муолажаларидан фойдаланади.

Беморлар кўригида профессорлар, доцентлар ва кафедра ассистентлари фаол қатнашади ва кам учрайдиган мураккаб клиник ҳолатларда хар хил мутахассислар иштирокида "консилиумлар" ташкил этилади, ҳамда долзарб мавзулар устида клиник конференциялар ўтказилади.

Фан, ким соф тафаккури ва тиниқ идроки билан бутун борлиғини унга баҳшида этса, ким ўзида бўлган борлиқ фаҳм-фаросат кучини бир жойга тўплаб, енгини шимариб, жаҳду жадали чарчаган бўлса ҳам, кечаларни бедор ўтказса, ким қадамба-қадам билим чўққисига интилиб, ўз мақсадига эришишга интилган одамгагина ўз бағрини очади.

Бўлим ҳодимлари нафақат амалий тиббиётнинг кундалик масалаларини ечишга, балки унинг илмий томонига ҳам катта эътибор қаратади. Бўлимда Тошкент тиббиёт академияси ходимлари Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ва Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ходимлари билан биргаликда Юрак ишемик касаллиги, Сурункали юрак етишмовчилиги, Гипертония касалликларини генетик жихатларини хисобга олган холда диагностика, даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш
 мавзусида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Охирги 3 йилда 3 докторлик диссертацияси химоя қилинди, 2014-2016йй. химоя қилинган докторлик диссертациялар мавзулари:
  • “Миокард инфаркти ўтказган беморларда сурункали юрак етишмовчилигини эрта диагностикаси, даволаш ва профилактикаси”;
  • “Сурункали юрак етишмовчилигида эндотелий дисфункцияси: клиник-генетик ва фармокотерапевтик жихатлари”;
  • ”Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида юрак-томир касалликларининг кўпомилли профилактикасини мукамаллаштириш”.    
Бажарилаётган илмий ишлар натижалари  амалиётга татбиқ этилди, кўплаб илмий мақола ва теъзислар чоп этилди, Республика ва халқаро миқёсдаги конференция, конгресс ва съездларда маърузалар билан иштироқ этилди.
“Юрак-томир касалликларида патологик жараёнларни хисобга олган холда хавф омилларни ўрганиш ва уларнинг профилактикаси тадбирларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий изланишлар давом этмоқда.
Хар йили бўлим шикофорлари кафедра ходимлари билан биргаликда 10 тадан ортиқ мақола ва 20 тадан ортиқ тезисларни чоп қилишади.

Авезов Давлат Қурбанбаевич

-1-кардиология бўлим мудири, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари доктори

Дадабаева Наиля Акромовна

-даволаш иши бўйича маъсул кафедра ходими, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Шукурджанова Сурайё Мухамеджановна

-даволаш иши бўйича маъсул кафедра ходими, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Омаров Хасан Бахтович

– врач-кардиолог

 

Таджикулов Бобур Хасанович

– врач-кардиолог

Шукоров Али Ахмадович

–  врач-кардиолог

Мирвалиев Темур Яхшиликович

врач-кардиолог

Толипова Холида Ахмаджановна  

-катта ҳамшира

Тохирова Насиба Бахром  кизи  

-палата ҳамшираси

Абдумаликова Дилдора Абдухаким кизи

-пост ҳамшираси

Усманова Насиба Миракбаровна

-функционал диагностика хона ҳамшираси

Рахимжонова Озода Кобилжоновна

-2-тоифали навбатчи ҳамшира

Зиятаева Раъно Налибаевна

-2-тоифали навбатчи ҳамшира

Юсупова Гулбахор Абдуқаххоровна

-палата ҳамшираси

Сартаева Назокат Эргашбековна

-навбатчи ҳамшира

Бурханова Умида Икромжоновна

-муолажа ҳамшираси