20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Биринчи неврология бўлими сурункали ва ўткир асаб касалликларини даволаш билан шуғулланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бўлим тиббиёт ходимлари самарали фаолияти учун барча зарур шароитларга эга. Кўплаб сурункали касалликлар, хусусан: Пакинсонизм касаллиги, Альцгеймер касаллиги, наслий дегенератив касалликлар  бўлим шифокорлари назоратида даволанишади. Бундан ташқари, бўлимда инсульт ўтказган беморлар учун реабилитацион  чора-тадбирлар ўтказиш мумкин. Бўлимда психоэмоционал ўзгаришларга эга бўлган беморлар билан шуғулланувчи тиббий психологлар хам ўз фаолиятини олиб боригади. Шифокорлар барча номедикаментоз ва медикаментоз даво воситаларини даволаш муолажаларида тўғри қўллаш тажрибасига эгадирлар. Малакали хамширалик иши ходимлари юқори сифатли тиббиёт манипуляциялари ва муолажаларини, бемолар билан доимий назорати ва парваришини олиб боришади. Доимий равишда бўлим мудири иштирокида эрталабки беморлар кўриги ва “Асаб касалликлари” кафедрасининг етакчи профессорлари томонидан беморлар кўриги олиб борилади.  Бўлимда барча хоналар ёруғ, тоза ва шинам. Хоналарга кунига 3 марта санитар ишлов берилади. Бундан ташқари, бўлимда алохида муолажа хонаси, ошхона , 2 та телевизорли холл, қулай санузеллар ва чўмилиш хонаси мавжуд. Эрталабки гимнастикаи билан шуғулланишга мўлжалланган ва имконияти чегараланган беморлар билан махсус машқлар ўтказиладиган алохида даволовчи физкултура зали мавжуд.   Барча турдаги касалликларга мос диетик овқатлар тайёрланадиган ошхонада мавжуд.  Бизнинг юқори малакали мутахассислар эга бўлимимиз, доимо сизнинг соғлигингиз учун хизматда!

Туркистон давлат университети тиббиёт факультети қошида неврология кафедраси ва неврологик касалликлар клиникаси ташкил етилгандан сўнг, ўтган асрнинг 20-йилларида Ўзбекистонда замонавий ихтисослаштирилган неврологик тиббий ёрдам  ўз ривожини топди. 1940 йилдан - 1959 йилгача Тошкент тиббиёт институти кафедра мудири проф. Шаргородский Л.Я. бўлган. Истеьдодли олим, педагог, клиницист сифатида, институтда неврологик касалликлар дарсини ўқитишда янги йўналиш очди. Проф. Л.Я. Шаргородский томонидан вегетатив нерв тизими патологияси ва  туғма нерв-мушак кассалликлари чуқур ўрганилган.

1959 йилдан - 1966 йилгача доц. Г.Я. Пальянц , проф. С.Г.Ахундов, доцент З.Я. Елецкая ТошДавТИ неврология кафедраси мудири  мажбуриятларини бажаришган.

1963 йилдан   ТошДавТИ  неврология кафедраси, кейинчалик Биринчи Тошкент тиббиёт институти  неврология кафедрасини бошқарган Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси мухбир аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби проф. Маджидов Н.М, неврология ривожи ва  таьлим ва ўқув жараёнларини ташкиллаштиришга катта хисса қўшди.

Проф. Маджидов Н.М. илк бор ўзбек тилида чоп этилган  "Умумий неврология" дарслиги муаллифи. Профессор Маджидов Н.М. 500 дан ортиқ илмий иш,  улардан 26 та монография, 4та олий тиббиёт ўқув юртлари учун дарслик,  48 та ўқув-методик ва илмий - оммабоп қўлланмалар муаллифидир.Унинг тахрири остида 38 илмий иш , съед ишлари ва симпозиумлар ишлаб чиқилган. Проф. Маджидов  Н.М.  томонидан  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун кўплаб профессорлар , доцентлар фан номзодлари, амалий шифокор невропатологлар тайёрлаб берилган.  Унинг таниқли шогирдларидан   проф.   М.М. Асадуллаев,    проф. А.И. Ходжаев, проф. Х.М. Халимовалардир. 1990 йил Иккинчи Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди ва  проф. Н.М. Маджидовнинг истеъдодли шогирдлари  бири проф. М.М. Асадуллаев неврология кафедраси мудири сифатида ўз фаолиятини олиб борди. Профессор М.М. Асадуллаев томонидан кенг миқёсда илмий ва илмий – методик ишлар олиб борилган. Шунга кўра, У 7 та монография, 395 та илмий мақолалар, илмий ва илмий – методик тавсиялар, 28 та муаллифлик хуқуқи , патент ва рационализаторлик  таклифлари муаллифи хисобланади. Унинг рахбарлигида 6 докторлик ва 29 номзодлик диссертациялари хамда 12 аспирант ва изланувчилар илмий ишлари тайёрланган.

Профессор Асадуллаев М.М.  1999 йил ўтказилган  “УСТОЗ”  Республика Конкурсида "Йилнинг енг яхши илмий рахбари" йўналиши бўйича, 1998 йилда - 2- ТашДавТИ нинг  "Йилнинг енг яхши профессори" йўналиши бўйича тақдирланган.

2005 йил икки Тошкент тиббиёт иститутларининг тиббиёт академиясига бирлашиши сабабли ягона неврология кафедраси ташкил этилди.

Улар ташкил этилган мактаб анъаналарини давом эттирган холда профессор Асадуллаев М. М. ва унинг шогирдлари томонидан МАС қон томир ва яллиғланиш касалликлари патогенези, медикаментоз даво ва профилактикаси масалалари хал этиб келинмоқда. Охирги йилларда асосан ўткир қон айланиш бузилишлари кечиш шакллари ва уларнинг эпидемиологиясмига катта эътибор қаратилмоқда.

Эпидемиологик текширувларни ўрганиш ва натижаларни илмий асослаш , республика ахолисига шошилинч тиббиё ёрдам ташкил этиш учун янги босқич ташкил этиш ва нейрореанимация ташкил этиш имконини берди.

2008 йил октябр ойида Илмий кенгаш бир овоздан профессор Г.С. Рахимбаевани кафедра мудири лавозимига тайинлашди.

проф. Рахимбаева Г.С.  томонидан актив, истеъдодли илмий ходимлар ва юқори малакали невропатологлар мактаби ташкил этилган. Улар ва уларнинг талабалари замонавий неврология муаммоларини , яъни катталар ва болаларда эпилепсия, мия қон томир яллиғланиш касалликларига хос масалалрни хал этишмоқда. Проф. Г.С. Рахимбаева 1999 йилдан хозирги вақтгача ТашВМОИ қошида ташкил этилган “Неврологик каксалликлар ва психиатрия” мутахассислиги бўйича Илмий Кенгаш аъзоси хисобланади.

Хозирги вақтда 6 профессорлар, шулардан  профессор Рахимбаева Г.С., Асланова С. П., Асадуллаев М.М.,т.ф.д. Муратов Ф.X. ва т.ф.н. Саидвалиев Ф.С кафедрада ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

 

Бўлимда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

  • Инсульт ва инсультдан кейинги асоратлар,
  • Вегето-томир дистонияси,
  • Мигрень,
  • Бош мия травмалари,
  • Эпилепсия,
  • Паркинсонизм касаллиги ва синдроми,
  • Эссенциал тремор,
  • Остеохондроз ,
  • Умуртқалар диск чурраси ва протрузияси,
  • Турли-хил генезли дисциркулятор энцефалопатия,
  • Невралгия ва невропатиялар,
  • Неврит ва радикулитлар,
  • Миопатия ва миастения,
  • Туғма дегенератив касалликлар.

10 кунлик даволаниш давомида сиз,  кўрсатма асосида қуйидаги тор мутахассислар кўригида бўлишингиз мумкин.

  • Кардиолог
  • Эндокринолог
  • Гематолог
  • Хирург
  • Гинеколог
  • Гастроэнтеролог
  • Гепатолог
  • Пулмонолог
  • Тиббий  психолог
  • Физиотерапия ва  ДФ шифокори
  • Офтальмолог
  • Ревматолог

Зарурат бўлганда, Илмий ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан мутахассислар чақиртирилади:

  • Эндокринология ИТМ
  • Кардиология ИТМ
  • Онкология РИТМ
  • Фтизиатрия ва пулмонология РИТМ
  • Ортопедия и Травматология ИТМ
  • Психиатрия ва наркология республика клиникаси
  • Акушерства и Гинекология ИТМ
  • Гематология и қон қуйиш ИТМ
  • Гепатология и Вирусология ИТМ

Сизга кенг кўламдаги диагностик хизматлар, лаборатор – инстументал текширувлар  тавсия этилади.

  •  Умумий қон тахлили,
  •  Умумий сийдик тахлили,
  •  Қон ва сийдик биохимик тахлили,
  • Умумий балғам тахлили,
  • Биоматериал бактериологик пасеви ва унинг антибиотикларга сезувчанлиги,
  • Гормонлар текшиуви (Кенг спектрда),
  •  Вассерман реакцияси,
  • ВИЧ инфекцияга текшириш,
  • TORCH инфекцияга текшириш,
  • Райд-Хеддельсон реакцияси,
  • Электрокардиограмма,
  • ЭхоКардиоСкопия,
  • Ташқи нафас олиш функциясини текшириш,
  • Эзофагогастродуоденофиброскопия,
  • Бош мия реоэнцефалографияси,
  • Бош мия хоэнцефалографияси,
  • Бош мия электроэнцефалограммаси,  
  • Бош мия магнито-резонансли томографияси,
  • Бош мия компьютер томографияси,
  • Рентгенография ва рентгеноскопия,
  • Ультратовуш текшируви,

Муаммоли клиник холатларда, аниқланиши қийин бўлган неврологик касалликларда, баъзи касалликлар даволаш ва диагностикасида муаммолар пайдо бўлган холатларда “Асаб касалликлари” кафедраси профессор ва ассистентлари ва бошқа йўналишлараги зарур бўлган мутахассислар иштирокида консилиумлар, клиник мунозаралар ташкил қилинади. Яна замонавий тиббиётнинг долзарб мавзуларида клиник конференциялар хам ўтказилади. 

1-неврология бўлимида “Асаб касалликлари” йўналишида тахсил олаётган ординатура ва магистратура талабалари   амалиёт ўташади ва бўлимда фаолият олиб боришади. Улар беморлар кўригидан ташқари, клиник мунозаралар, муаммоли конференцияларда қатнашишади, ўзларнинг Тошкент Тиббиёт Академияси клиникаси томонидан тасдиқланган илмий изланишлари учун маьлумот тўплашади, бўлим ва кафедранинг барча жамоат тадбирларида фаол иштирок этишади. Магистрлар томонидан махаллий ва чет ел тиббиёт журналларида кўплаб  илмий мақолалар ва тезислар чоп этилган. Бўлим илмий ходимларининг “неврология” йўналиши бўйича миллий ва халқаро анжуманлар, съездлар ва конгрессларда  қатнашишлари, бўлим фаолиятида хорижий тажрибаларни қўллашга ёрдам беради.

Хозирги вақтда тиббий психолог ва  “Асаб касалликлари” кафедраси ассистенти сифатида олиб ўз фаолиятларини бормоқдалар. Кафедра профессори Ибодуллаев Зарифбой Раджабович томонидан юқоридаги йўналишга бахишланган кўплаб илмий адабиётлар яатилган:

  •  «Асаб касалликлари»,
  • «Асаб ва рухият»,
  • «Тиббий психология»,
  • «Инсульт ва кома»,
  • «Нейропсихология ўқув мажмуаси». 

Муратов Фахмиддин Хайритдинович

- "Асаб касалликлари" кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Нуров Шухрат Боқиевич

- 1-неврология бўлими мудири, шифокор-невропатолог

Охунова Доно Ғайратовна

- 1-неврология бўлими шифокори-невропатолог 

Умаров Рамзиддин Рустамович

- 1-неврология бўлими шифокори-невропатолог

Қучқарова Маъмура Тешабоевна

– катта ҳамшира

Нигматуллаева Ақида Рахматуллаевна

– муолажа ҳамшираси

Юлдашева Шахнозахон Нурмухаммедовна

– муолажа ҳамшираси

Мирсолихова Ноила Абдувалиевна

– пост ҳамшираси

Солихова Ирода Бахтиёровна

– навбатчи ҳамшира