20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Беморларни қандай  касаллик безовта қилишидан қатъий назар  биринчи бўлиб терапевтга мурожаат қилади. Шунинг учун умумий терапевт тиббиётнинг барча тармоқларини биладиган, чуқур билимга эга бўлган шифокор бўлиши керак. Бир касалликнинг ўзи  келтириб чиқарадиган асоратларига кўра бир  нечта мутахассисликка тегишли бўлиши мумкин. Масалан: қандли диабет кенг тармоқли муаммолардан бири  ҳисобланиб, ушбу касаллик билан нафақат эндокринологлар, балки хирурглар, невропатологлар, кардиологлар, офтальмологлар ҳамда  яна бир қанча мутахассислар шуғулланиши  мумкин. Умумий терапевтлар ҳамма мутахассисликни ўзлаштирган, кенг қамровли шифокорлардир. Шунинг учун  кўп беморлар умумий терапевт назоратида бўлиши ва умумий терапия бўлимларида  даволаниши мақсадга мувофиқ  бўлади.

1 умумий терапия бўлими 9 корпуснинг 5 қаватида жойлашган, бир вақтнинг ўзида 20 та бемор даволанишига мўлжалланган хўжалик хисобидаги бўлим бўлиб, 12 та шинам палаталарга эга. Ҳамма палаталар замонавий жихозлар билан таъминланган. Бўлимда алоҳида 20 ўринга мўлжалланган ошхона, гуллар ва телевизор билан таъминланган дам олиш холлари мавжуд. Беморларга ташхис қўйиш ва даволаш замонавий даражада олиб борилиши учун ҳамма шарт – шароитларяратилган. Зарурат бўлган пайтларда ҳар – хил замонавий  қўшимча текширишлар, хирург, пулмонолог, гастроэнтеролог, эндокрионлог, гематолог, ревматолог, нефролог, аллерголог каби клиникамизда мавжуд бўлган мутахассислар кўригидан ҳам фойдаланилади. Бўлимимизда даволаниш давомида Сиз аниқ ва ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш учун зарур бўлган турли спектрли диагностик текширувлардан ўтишингиз мумкин: кўкрак қафаси аъзолари, ошқозон – ичак тракти, таянч – ҳаракат системасининг рентгенологик текширишлари. Қорин бўшлиғи аъзолари, кичик чаноқ аъзолари, қалқонсимон без ультратовуш текширувлари, қўл – оёқ қон томирлари ва бош мия артериялари допплерографияси. Эхокардиогарфик, эндоскопик, компьтер томографик текширувлар, ЭГДФС, ректороманоскопик текширувлар, биохимик, иммунологик лаборатор текширувлар шулар жумласига киради. 1 умумий терапия бўлимида 2 нафар шифокор ва 6 нафар малакали ҳамширалар фаолият кўрсатади.  Бўлимдаги шифокорлар диагностик ва параклиник бўлимлар мутахассилари билан узвий боғлиқлик натижасида иш олиб боришади. Бўлимда даволанаётган беморларнинг сифатли даволаниши учун қулай ва юқори даражадаги шароитни яратиш мақсадида сутка давомида хамширалар пости ташкил этилган.

Бўлим 1-сонли ички касалликлар кафедрасининг клиник базаси хисобланади ҳамда шу кафедранинг малакали ходимлари билан биргаликда даволаш ва диагностиканинг янги усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади ва шунга асосланган холда даволаш ишларини олиб боради. Бунда кафедра ходимлари дотц. Бендингер М Н, дотц.Нуритдинова Н.Б,. фаол қатнашадилар Терапияда қўлланилаётган янги усулларга кардиология, гастроэнтерология ва нефрологияда қўлланилаётган замонавий даволаш усулларини   мисол қилиш мумкин.

Бўлимнинг шиори: “Беморлар хоҳиш-талабларини олдиндан кўра билиш, уларга мос бўлиш ва улар кутганларидан кўра аъло хизмат қилиш”.

Бўлим Тошкент давлат тиббиёт институти шифохонаси базасида 1976 йилдан бери фаолият юритади. Бўлимга 1976-1988 йй. –  Хасанова Т.А., 1988-2002 йй. – Амирова Г.И. каби олий тоифали шифокорлар мудирлик қилишган. 2002-йилдан - ҳозирги вақтгача – Муллагалиева Ф.Г. мудирлик қилмоқда.  Бўлим даволаш ишларига нафақат шифохона, балки бутун республика миқёсида тиббиётга улкан ҳиссаларини қўшган академик олимлар: Кардиология институти асосчиси, СССР Фанлар академияси аъзоси Р.А.Каценович (1976-1981 йй.),  Ўзбекистон клиник фармокологияси асосчиси, профессор Нажмитдинов К.М (1981-1991 йй.), профессор Р.И.Усманов (1991-2008 йй.), профессор У.Г.Бердиев (2008-2011), профессор С.Ф. Абдуллаевлар (2011-2014 йй.) раҳбарлик қилишган. 2014 йилдан бери бўлим даволаш ишларига тиббиёт фанлари доктори, доцент Н.М.Нуриллаева раҳбарлик қилади.  Ҳозирги кунга келиб кўпгина кафедра ва тиббий идораларга раҳабрлик қилаётган профессорлар, тиббиёт фанлари докторлари (Каримов М.В., Камилова У.К., Зуфаров П.С., Якубов А.А., Зуева Е.Б.)  ўз вақтида бизнинг бўлимда ординатор, магистр, аспирант бўлиб малака оширганлар.

Рауф  - Рафаил Каценович

1971-1981 йилларда ЎзССР Фанлар Академияси  фахрий аъзоси, профессор Р.А.Каценович  ка федра мудири бўлиб фаолият кўрсатган  ва 1996 йилда  умум амалиёт шифокори  тайёрлаш кафедраси ташкил этилган бўлиб, кафедра умумий  амалиёт шифокорлари чиқара бошлаган. Р.А.Каценович раҳбарлигида 4 та докторлик ва 10та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 5та монография ва 200тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи бўлган. 

Профессор т.ф.д. Нажмитдинов Камариддин Нажмиддинович. 1981-1990 йилларда кафедра Клиник фамакология кафедрасининг мудири Узбекистонда клиник фармакология асосчиси

Усманов Рустам Иногамович

1990-2005 йилларда УАШТ ички касалликлар ва клиник аллергология кафедрасини профессор Р.И.Усманов бошқарган. Кафедрада асосан  битирувчи 6-7 курс талабалари билан дарс олиб борилган. Р.И.Усманов муаллифлигида  УАШ тайёрлаш учун асосий синдромлар ташхиси ва давоси алгоритмлари,  бир қатор ўқув услубий қўлланмалар чоп этилган,  талабаларни ўзлаштириш даражасини оширишда  ўқитиш, назорат дастурлари ва ҳафталик интеграцион семинарлар ишлаб чиқилган.  Кафедрада “Кардиология” (дастур директори У.К.Камилова)  ва “Оилавий тиббиёт” (доцент М.Н.Бендингер)    йўналишлари бўйича магистратура ташкил этилган бўлиб, магистратура дастурлари ишлаб чиқилган. Р.И.Усманов Ўзбекистонда клиник фармакология фани ривожига жуда катта ҳисса қўшган олим бўлиб, кўплаб  ёш олим ва педагогик кадрларни тайёрлаган. Шу билан бирга Р.И.Усманов ОАК эксперт комиссияси раиси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида  дори воситаларини клиник текширувлардан ўтказиш секцияси раиси ва республика бош терапевти бўлиб фаолият кўрсатган.

         Унинг бошчилигида  “Терапевтлар мактаби” ташкил этилган.  Р.И.Усманов 2та т.ф.д. ва 15 та т.ф.н. лари тайёрлаган.  2та авторлик гувохномаси, 250 лан ортиқ илмий мақолалар ,  20 та ўқув услубий  ва клиник кўлланмалар муаллифи. 

БердиевУмурзок Ганджиевич

2005-2008 йилларда кафедра мудири бўлиб  фаолият кўрсатган.У бошчилик қилган йиллари кафедрада амалий машғулотлар ва маърузалар учун  янги тематик режалар, ўқув дастурлар ва терапия фани бўйича симптом ва синдромларни қиёсий ташхислаш алгоритми,  амалий машғулотларни  қадамма қадам бажариш дастури ишлаб чикарган.У.Г.Бердиев  130 та илмий мақола, 1 та монография ва 4та услубий қўлланма чоп этган. 

Абдуллаев Сайдулла Патхуллаевич.

2008 – 2011 йиллари УАШТ  ички касалликлар ва клиник аллергология кафедрасида кафедра мудири бўлиб ишлаган. ТТА ректори ташаббуси билан КВП модули яратиб берган. Ва шу пайтдан  унда даволаш факультетининг  ҳамма кафедралари машғулотлар ўтказадилар. С.П.Абдуллаев 100та илмий мақола, 3 та услубий қўлланма муаллифи.  Унинг раҳбарлигида 1та  фан номзодлик диссертация ҳимоя этилган.

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

2011 йилдан ҳозирги кунга қадар УАШ таййёрлаш, ички касалликлар ва клиник аллергология кафедраси мудираси лавозимида т.ф.д., доцент Нуриллаева Наргиза Муҳтархановна ишлаб келмоқдалар.. Республикадабиринчи марта ЮИК (стабил стенокардия)га ўзбек халқи популяциясида ирсиймойилликни аниқлашга киришди. “Оила тиббиёти” йўналиши бўйича АҚЧ (Оклаҳома, 2006й.)да малака ошириб келди ва ҳозирги кунда УАШ тайёрлашда замонавий ўқув услубларини қўллаб келяпти. 2009-2011 йилларда ИДСС-31.1 ”Соғлиқни сақлашни бирламчи буғини шароитида асосий юрак қон-томир касалликлари кўп омилли профилактикасини оптималлаштириш” грант лойиҳаси катта илмий ҳодими бўлганлар.

У 75дан ортиқ илмий ишлар, шу қаторда халқаро мақолалар ва тезислар, ўқув қўлланманинг  3 та маърузаси, 1 монография, 1та укув кулланма, УАШ учун услубий тавсиялар муаллифидир ва илмий иши мавзусида 1та муаллифлик гувоҳномасига эга. 

Бўлимда даволаш ишлари замонавий тиббий даволаш усуллари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан  тасдиқланган стандартлар асосида олиб борилади.

1 умумий терапия бўлимида қуйидаги касалликлар билан оғриган беморлар текширувлардан  ўтади ва даволанади:

1. Юрак - қон томир касалликлари ва юрак ишемик касаллиги:

  • Стабил зўриқиш стенокардияси
  • Ностабил стенокардия:
  • илк бор пайдо булган стенокардия
  • ривожланиб борувчи зўриқиш стенокардияси
  • ангиоспастик стенокардия
  • инфарктдан кейинги  эрта стенокардия
  • операциядан кейинги   эрта стенокардия
  • Миокарднинг оғриксиз ишемияси
  • Миокард инфаркти
  • Q тишли - QMI
  • Q тишсиз - NQMI
  • Инфарктдан кейинги  кардиосклероз.
  • Юрак ритмининг бузилиши.
  • Юрак етишмовчилиги.

2. Артериал гипертензиялар:

  • Гипертония касаллиги,
  • Симптоматик артериал гипертензиялар

3. Турли этиологияли кардиомиопатиялар

4. Вегето – томир дистонияси

5. Нафас олиш аъзолари касалликлари:

  • бронхит,
  • пневмония,
  • бронхиал астма.

6. Хазм қилиш тизими касалликлари:

  • 12 бармоқли ичак ва ошқозон яра касалликлари,
  • сурункали панкреатит,
  • жигар циррози,
  • сурункали холецистит.

7. Сийдик айириш тизими касалликлари:  

  • пиелонефрит,
  • гломерулонефрит.

8. Таянч-харакат тизими касалликлари:  

  • остеохондроз,
  • ДОА

9. Эндокрин тизими касалликлари:

  • қандли диабет,
  • қалқонсимон без  касалликлари

Даволаш жараёнида  фитотерапия, физиотерапия, игна санчиш ва даволаш жисмоний тарбияси хам кенг қўлланилади.

Бўлим ва кафедранинг асосий илмий йўналишлари ЮИК, гипертония ва юрак етишмовчилиги касалликларини келтириб чиқарувчи факторларини йўқотиш, шунингдек ушбу касалликларни олдини олиш чора тадбирларини ўрганишдир. Кафедра ходимлари билан ҳамкорликда бўлим шифокорлари ушбу йўналишлар бўйича бирга изланишлар олиб боришади. Изланишлар натижалари  доимий равишда илмий журналларда (“Кардиология”, “Медицинский Журнал Узбекистана”) чоп этилиб борилади, шунингдек мамлакатимизда ўтказиладиган ҳар-хил илмий семинарлар, конференция ва йиғилишларда муҳокама қилинади. Бўим шифокорлари доимий равишда талаба, магистр ва клиник ординаторларни амалий кўникмаларга ўргатиб келишмоқда.

Муллагалиева Фаниса Галиевна
 – бўлим мудири, терапевт, олий тоифали шифокор 

Бендингер Маргарита Николаевна
 –  доцент,  “1-ички касалликлар” кафедраси ходими, даволаш ишлари бўйича масъул, тиббиёт фанлари номзоди

 

 

Султанова Ибодат Нигматуллаевна
–  терапевт, тиббиёт фанлари номзоди

 

Холматова Дильбар Ермаматовна 

-олий тоифали катта ҳамшира

Ахмедова Саида Думаевна

-олий тоифали пост ҳамшираси

Кучкарова Ульмас Баходировна

-навбатчи ҳамшира

Абдумаджидова Мархабо Махкамбаевна

-иккинчи тоифали навбатчи ҳамшира