20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

2-кардиология бўлими Тошкент тиббиёт академиясининг 9-корпусини 4-қаватида жойлашган. Бўлим шифокорлари кардиологик беморлар билан даволаш ишини амалга оширади. Бўлим ходимларининг фарқли хислатлари  бу беморларга юксак махорат ва эътибор билан ёндашишидир. Бўлимнинг барча шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари  олий тоифали ва 10 йилдан 25 йилгача бўлган стажга эга. Бўлимнинг асосий йўналиши юрак қон-томир касалликларни аниқлаш ва даволаш, яъни:

  • Юрак ишемик касаллиги
  • Артериал  гипертензия  турли этиологияли
  • Юрак аритмиялари
  • Каронар, церебрал ва периферик артериялар атеросклерози
  • Гиперлипидемия
  • Юрак клапан касалликлари ва перикардлар
  • Кардиомиопатиялар – ишемик, гипертрофик, дилятацион
  • Периферик қон айланишини яхшилаш
  • Жарроҳлик амалиётидан кейинги тромбоэмболик ва димланган асоратларини олдини олиш
  • Юрак – қон томир системасини физик зўриқишга кўниктириш
  • Жарроҳлик амалиётидан кейинги физик зўриқишга кўниктириш ва мустақил шуғулланишга ўргатиш
  • Бемор соғлигини тиклашда ижобий психоэмоционал кўникмаларга ўргатиш
Бўлимда миокард инфаркти , аорто-коронар шунтлашдан кейинги ўткир коронар синдром, юрак етишмовчилиги касалланган беморлар билан реабилитацион даво ўтказилади. Шу билан бирга юрак ишемик касаллигининг яширин шакллари ва артериал гипертензиянинг текшируви ўтказилади. Бўлим клиниканинг бошка даволаш ва диагностика булимлари билан мустахкам алоқада бўлиб беморларни мураккаб диагностик текширувлардан ўтишга ёрдам беради. Шифокорлар кечаю кундуз ишлайдиган биохимия лабораториясидан фойдаланади, бу ташхис кўйиш, беморнинг ахволини назорат қилиш ва олиб борилган даво самарадорлигини аниқлашда ёрдам беради. Европа кардиологлар жамиятининг тавсияси билан юрак ишемик касаллиги билан янги даво методлари қўлланилади.  Юрак касалликларини даволашда жисмоний тарбия, физиотерапия, иглотерапия , массаж кенг қўлланилади.
Илм фан ютуқлари ва бўлимнинг узоқ йиллик тажрибаси беморларни даволашда катта ёрдам беради. Хар тарафлама текширув сизга даво тури ва уни назорат қилишга соғлом турмуш тарзингизга тўғри тавсиялар беришга ёрдам беради. Бўлимда даволаш ишлари бўйича рахбар т.ф.д. профессор Розикова Ильмира Сагдуллаевна хисобланади.
Ушбу бўлимда 1 та  тиббиёт фанлари доктори, профессор, 1 та тиббиёт фанлари номзоди, ассистент ва   2  та кардиолог шифокор фаолият кўрсатишади.
Биз сизга ёрдам беришдан хурсандмиз! Сизга соғлик ва осойишталик тилаймиз!

 

Бўлим 1999 йилда ташкил топган бўлиб, «Диетология» булими деб номланган. Бўлим  мудири  Миклиев Абдумумин Мусаевич фаолият курсатган. Бўлим 2001-2005  йилгача

“ҳамширалар парвариши” деб номланган ва   унга Акрамова Умида Ходжаевна раҳбарлик қилган.   2005  йилдан  Юлдашов  Шухрат  Рахматуллаевич бўлимга раҳбарлик қила бошлаган.   2014  йилдан  бўлим 2-кардиология  бўлими деб номланди ва Ташкентской тиббиёт  академиясининг структур бирлиги ҳисобланади.

Бўлим ташкил топгандан бошлаб ҳозиргача тиббиёт фанлари доктори, профессор Разикова Илмира Саъдуллаевна раҳбарлик қилади. 2005 йилдан Тошкент тиббиёт академиясида ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, касб касалликлари ва ҳамширалик иши кафедрасига раҳбар этиб тайинланган. 2011 йил сентябр ойидан ҳозирги вақтгача “Ҳамширалик иши” кафедрасини мудири лавозимида фаолият кўрсатади.  

Бўлим Тошкент тиббиёт академиясининг Хамширалик иши кафедраси билан яқиндан хамкорлик килади. Бўлимда беморлар кўригини т.ф.д. профессор Розикова Илмира Садуллаевна  ва  т.ф.н. доцент Кукараев Абдусалим Каримович олиб боради. Булимда куйидаги юрак қон томир системаси касалликлари даволанади:

  • Ностабил стенокардияни турли шаклларини диагностикаси ва даволаш
  • Юрак ишемик касалликларини сурункали шаклларини диагностикаси ва даволаш
  • Ўткир ва сурункали юрак етишмовчилигини диагностикаси ва даволаш
  • Гипертония касаллиги ва артериал гипертонияни турли шаклларини диагностикаси ва даволаш
  • Кардиомиопатиялар, миокардитлар, эндокардит, ревматизм, юрак клапан нуқсонларини диагностикаси ва даволаш
  • Қандли диабет ва метоболик синдромда, моддалар алмашинув бузилишларида диагностикаси ва даволаш
  • Аритмиялар ва электрокардиостимулятор ўрнатилган беморларда диагностикаси ва даволаш
  • Кардиологик беморларда кардиологик касалликлар билан биргаликда бошқа патологик ҳолатлар қўшилиб келганда бошқа муттахассислар билан келишилган ҳолда диагностикаси ва даволаш

Диагностик имкониятлар:

  • Электрокардиография(ЭКГ)
  • Суткалик ЭКГ мониторинги
  • Артериал босимни суткалик мониторинги
  • Допплерэхокардиография
  • Тридмел тести
  • Қорин бўшлиғи, қорин парда орти соҳаси ультразвук текшируви
  • Қалқонсимон бези ультратовуш текшируви
  • Тропонин   тести
  • Рентгенологик текширув
  • Детситометрия
  • Спирометрия
  • Нейрофизиологик текширувлар(ЭЭГ, ЭхоЭГ, РЭГ),
  • Эндоскопик текширув(ЭГДФС).
Бўлимда стационар даво олаётган беморда клиник, биохимик, гормонал, иммунофермент текширувларамалга оширилади, яъни қонда тропонин миқдори, липид спектр, қоннинг ивиш курсатгичлари текширувдан ўткзилади.
Бўлим ходимлари ўткир миокард инфаркти, антиаритмик, сурункали юрак етишмовчилиги, юқори артериал босим касаллликларида гипотензив даво танлашда узоқ йиллик тажрибага эга. Бўлимда кардиологик беморларни даволашда Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлигининг тасдиқлаган даво ва диагностик стандартларига амал қилган холда олиб борилади.
Беморлар физиотеропевтик даводан ультратовуш, ультрофонофарез, массаж, нугобесдан кенг фойдаланилади. Кафедра профессор, доцент, ассистентлари булимда  ноаник ташхисли холатларда консилиумда қатнашиб замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари ҳакида клиник конференцияларда қатнашади.

Бўлим ходимлари амалий тиббиёт вазифаларини ечишдан ташқари илмий салохиятларини оширишга катта эътибор беради.

Бўлим ходимлари иқтисослашган кардиология маркази билан яқин хамкорлик қилади. Асосий илмий йўналишлари ДКМП, ИБС аритмик тури, ўпка юрак етишмовчилиги диагностика даво ва профилактикаси билан шуғулланади.

Разикова Илмира Садуллаевна

- "Ҳамширалик иши" кафедраси мудири, тиббиёт фанлар доктори, профессор

Юлдашов Шухрат Рахматуллаевич

-  2-кардиология бўлими мудири, олий тоифали шифокор

Кулкараев Абдусалим Каримович

- кафедра ҳодими, тиббиёт фанлари номзоди, асистент

.

Рузикулова Шахло Сайфиддиновна

– шифокор-кардиолог

Раззокова Соҳиба Рашиджановна

-  катта ҳамшира

Шокирова Хосият Улугбек қизи

- пост ҳамшираси

Абдурахмонова Умида Алишер қизи

- муолажа ҳамшираси

Юлдашова Камола Эргашовна

- навбатчи ҳамшира