20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

2-умумий терапия бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси 10-биносининг 4-қаватида жойлашган. Даволаш ишлари Тошкент Тиббиёт Академияси Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири, профессор М.З. Ризамухамедова ва доцент Н. А. Ахмедова рахбарлигида олиб борилади. Бўлимда даволанаётган беморлар профессор ва доцент томонидан кўрилиб, керакли тавсияларни олади. Бўлимда 20 та ўрин мавжуд бўлиб, ушбу ўринлар 13 та палатага жойлаштирилган. Палаталар 1 кишилик ва 2 кишилик палаталардан иборат бўлиб, барча қулайликлар мавжуд. Даволаш ишларини бўлим мудири, тибиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор Р. Б. Хўжаев, шифокор Э. М. Тошпўлатов ва кафедра ассистенти Ф. К. Зияевалар олиб боради.

Бўлим фаолиятининг асосий йўналиши  юрак қон-томир тизими касалликлари, нафас тизими, ошқозон-ичак тизими, бўғимлар яллиғланиши ва дегенератив-дистрофик касалликлари, остеоартроз, подагра, остеопороз, юракнинг сурункали ревматик касалликлари, сийдик ажратиш тизими касалликларини ташхислаш ва даволашдир. 2-умумий терапия бўлимида ҳар йили  республиканинг барча вилоятларидан ва қўшни республикалардан 800 дан ортиқ беморлар даволанадилар. Бўлимда терапевтик беморларни даволашда клиникада замонавий клиник, иммунологик, биохимик лабораториялар, функционал ва инструментал текширув бўлимларининг мавжудлиги клиник ташхисни тезкор аниқлаш ва тасдиқлаш имконини беради. 

Реабилитацион тадбирлар

2-умумий терапия бўлимида даволананувчи беморларнинг аксарият кўпчилиги қария ва кекса ёшли беморлар бўлгани сабабли таянч-ҳаракат тизимида, асаб тизимида, бўғимларда касалликлари борлигини ҳисобга олиб турли хил физиотерапевтик муолажалар, психолог, даволовчи физкультура мутахассиси ва массажист ҳамширалар даволаш ишларини бошлайдилар. Физиотерапия усуллари оғрикни камайтиради, яллиғланишни даволайди, лимфодренаж таъсирини кучайтиради, ҳаракати кам бўғимлардаги микроциркуляцияни яхшилаш ҳисобига яллиғланишни камайтиради. Магнитотерапия ва микротокларни кўллаш асаб тизими ўткир касалликларини эрта тиклаш дарини кискартиради.

2-умумий терапия бўлими 2003 йил 6 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ № 2107 ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 май 1999 йилдаги 340-сонли буйруғи асосида 2-Тошкент Давлат тиббиёт институти 1-клиникасининг 59-сонли буйруғи асосида ташкил этилган. 2-умумий терапия бўлимида юрак-қон томир тизими, асаб тизими, сийдик ажратиш, нафас олиш тизими, ошқозон-ичак тизими, бўғим-таянч тизими, жигар-ўт йўллари тизими, эндокринологик ва гематологик касалликлар бўйича беморлар даволанадилар. Бўлимда 2003-2004 йилларда Бегиев Улуғбек Авазханович бўлим мудири вазифасини бажарган. 2004 йилдан бугунги кунгача бўлим мудири вазифасини Рустам Бўриевич Хўжаев бажариб келмоқда. Бўлимнинг даволаш ишлари бўйича раҳбарлигини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош ревматологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор М. З. Ризамухамедова.

Даволаш ишларида тиббиёт фанлари номзоди, доцент Н. А. Ахмедова актив иштирок этадилар

Бўлимда қуйидаги нозологиялар бўйича беморлар даволанади:

Юрак - қон томир тизими касалликлар ва юракнинг ишемик касаллиги

  • Стабил зўрикиш стенокардияси
  • Ностабил стенокардия: илк бор пайдо бўлган стенокардия, ривожланиб борувчи зўриқиш стенокардияси, ангиоспастик стенокардия, эрта инфарктдан сўнгги стенокардия, эрта операциядан сўнгги стенокардия
  • Миокарднинг оғриқсиз ишемияси
  • Миокард инфаркти
  • Q тишли - QMI
  • Q тишсиз - NQMI
  • Инфарктдан сўнгги кардиосклероз
  • Юрак ритмининг бузилиши
  • Юрак етишмовчилиги

2. Артериал гипертензиялар (гипертония касаллиги, симптоматик артериал гипертензиялар)

3. Турли этиологияли кардиомиопатиялар

4. Вегето – томир дистонияси

5. Нафас олиш аъзолари касалликлари: бронхит, пневмония, бронхиал астма

6. Хазм қилиш тизими касалликлари: 12- бармоқли ичак ва ошқозон яра касалликлари, сурункали

панкреатит, жигар циррози, сурункали холецистит.

7. Сийдик айириш тизими касалликлари: пиелонефрит, гломерулонефрит.

8. Таянч-ҳаракат тизими касалликлари: остеохондроз, ДОА

9. Эндокрин тизими касалликлари: қандли диабет, буқоқ касалликлари

Беморлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида даволанадилар. Даволашда замонавий ва хавфсиз дори воситалари, физиодаволаш, плазмоферез, игна санчиш муолажаси, массаж, даволаш физкультураси қўлланилади.

Бўлимда қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • ЭКГ;
  • 24 соатли ЭКГ Холтер мониторинги;
  • Велоэргометрия;
  • Тредмил тест;
  • ЭхоКС;
  • Рентген текшируви;
  • Замонавий клиник-биокимёвий лаборатор таҳлилларни барча турлари;
  • Ультратовуш денситометрияси;
  • Окулист кўриги;
  • ЭхоЭс, ЭЭГ;
  • Ревмапроба, ревмофактор;
  • ТORCH инфекцияга қон анализи;
  • Умумий қон анализи;
  • Умумий сийдик анализи;
  • Коагулограмма (9 фактор);
  • Қон ивиш вақти;
  • Ничепоренко синамаси;
  • Зимницкий синамаси;
  • Ребергсинамаси;
  • Гликемик профил;
  • Суткалик сийдикда қандни аниқлаш;
  • Қонда сийдик кислотани аниқлаш;
  • Суткалик сийдикда сийдик кислотани аниқлаш;
  • Гепатит С га қон анализи;
  • Гепатит В, Д га қон анализи;
  • ОИВ га қон анализи;
  • “Йўғон томчи” малярига қон анализи;
  • Сийдикда оқсилни аниқлаш;
  • Қонда кальций миқдорини аниқлаш;
  • Умумий ахлат анализи;
  • Гижжага ахлат анализи;
  • Ахлатда яширин қон кетишини аниқлаш;
  • Орқа мия суюқлигини текшириш;
  • Синовиал суюқликни текшириш;
  • Триглицеридлар;
  • Қонда холестеринни аниқлаш;
  • Кортизол;
  • АКТГ, ТТГ, Т3, Т4. 

Кафедра доцентлари ва профессорлари бўлимда беморлар кўригида, оғир ёки ноаниқ ташҳисли беморларни ташҳислаш ва уларни даволаш чораларини белгилашда фаол иштирок этишади, мунтазам равишда тиббиётнинг долзарб муаммолари бўйича клиник конференциялар ўтказишади.

Бўлим шифокорлари мунтазам равишда илмий-амалий конференция, съезд, конгрессларда қатнашадилар. Йил давомида 10 дан ортиқ тиббий мақола ва 20 дан ортиқ тезислар чоп этади.

2016 йил 15 декабрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ревматологларнинг “Аутоиммун ревматик касалликлар” конференциясида кафедра ходимлари билан биргаликда бўлим шифокорлари фаол иштирок этди. Бўлимда Республиканинг турли вилоятларидан келган магистрант ва клиник ординаторлари билим олмоқдалар.  Бўлимда бир нечта магистрантлар бўлим ходимлари бошчилигида ўзининг магистрлик диссертациясини тайёрламоқдалар.

Ахмедова НигораАкбаровна

– даволаш иши бўйича кафедра маъсул ҳодими, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Хўжаев Рустам Бўриевич

– 2-умумий терапия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор.

Тошпўлатов Эрали Мамаражабович

– Шифокор-терапевт реаниматолог.

Хакимова Лобар Еркиновна

– Катта ҳамшира, олий тоифали

Давлетшина Фарида Рафильевна

– Уқаловчи ҳамшира

Давлатова Нигора Абдурахмон қизи

– Пост ҳамшираси

Исабоева Гулнора Саидаминбековна

– Навбатчи ҳамшира

Мирзаахмедова Шоира Эркиновна

– Навбатчи ҳамшира

Мирзабекова Жаннат Игнамовна

– Навбатчи ҳамшира

Шукурова Хилола Акромжон кизи

-муолажа хамишира