20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Бир гуруҳ америкалик мутаҳассислар изланишлари натижасида, хафтасига 3 дона аспирин таблеткасини истеъмол қилиниши простата бези ракининг ривожланишининг хавфини камайтиради деган хулосага келишди. Ушбу натижалар аспириннинг нафақат иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи восита сифатида эмас, балки организмдаги ўсимталарнинг ўсишини секинлаштирувчи восита сифатида ҳам ишлатилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумоьларни яна бир бор тасдиқлайди. Аспириннинг калоректал рак ривожланиши хавфини олдини олиши, бугунги кунга келиб исботини топган.

Кристофер Аллард (Christopher Allard) томонидан ўтказилган кузатувларда 22 мингдан ортиқ эркак киши қатнашиб, улар соғлиғи 27 йил мобайнида кузатилиб борилган. Олимлар кузатув иштирокчиларида простата бези раки келиб чиқиши миқёсини ўрганиб чиқишди, ҳамда ракнинг бу кўринишида аспирин истеъмол қилиниши қандай таъсир этишини таҳлил қилишди.

Маълум бўлишича, аспириннинг доимий истеъмол қилиниши простата ракининг терминал шаклининг пайдо бўлиши хавфини 24% га камайтириб, простата бези ракидан ўлим холати эса аспирин истеъмол қилувчилар орасида 39%га кам экан.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, аспирин касаллик ривожланишининг секинлаштиради, лекин уни тўлиқ тўхтата олмайди, уларнинг фикрига кўра, аспириннинг доимий истеъмол қилиниши суякк метастазаси шаклланишига қаршилик кўрсатади, бироқ дори қандай равишда бу жараёнга таъсир этишини янада чуқурроқ ўрганиб чиқиш лозим. Бундан ташқари аспириннинг қандай миқдори яхшироқ таъсирга эгалиги ҳам хали номаълум.

Аспириннинг ножўя таъсири ҳақида  ҳам унутмаслик лозим – бу дори ошқозон-ичак қон кетишини келтириб чиқариши мумкин.