20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Болалар аллергология ва неврология бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг 14 –бино 2 қаватида жойлашган.

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасидаги болалар аллергология ва неврология бўлими 1980 йили ТошДавТО "Болалар касалликлари" ва "Асаб касалликлари" кафедраси  қошида ташкил этилган.

Бўлим 30 ўринга мўлжалланган бўлиб беморлар қабул бўлими орқали тезкор ҳолатда ва  режали равишда маслахат поликлиникаси орқали ётқизилади.

Бўлимдаги даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт текширув ва даволаш режаси асосида олиб борилади.

Бўлимда 22 хона она ва болага мўлжалланган. Хоналар кенг озода ёруғ. Даволаш ишларини  олий тоифали шифокорлар борадилар. 

Тошкент тиббиёт академиясининг Болалар аллергоневрология бўлими болаларда аллергик ва неврологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш учун хизмат қилади. Бўлимнинг 15 нафар ўрни ўткир ва сурункали асаб касалликлари билан оғриган бемор болаларни ва яна 15 нафар ўрни аллергологик касалликлар билан оғриган бемор болаларни даволаш учун мўлжалланган.  Болалар аллергоневрология бўлими Асаб касаллликлари кафедраси ва Педиатрия кафедраси ходимлари томонидан курация қилинади. Бўлимда  бир нафар врач аллерголог ва икки нафар врач невролог  фаолият юритадилар. Шунингдек, бўлимда бўлим мудири, 2 нафар шифокор,11 нафар тажрибага эга бўлган ҳамширалар фаолият кўрсатади. 

 

1972 йилда Республика Болалар аллергология маркази қошида 40 ўринга эга бўлган Болалар аллергология бўлими очилган. Бўлимга врач аллерголог Салимов Э.И. мудирлик қилганлар.

Салимов Эргаш Исмоилович

 1980  йилдан  1996  йилгачан  Тош Дав ТО болалар  касалликлари  кафедрасида фаолият  олиб  борган.  1978  йил  номзодлик диссертациясини  ёқлаган.    Аллергология  соҳасида 30 йилдан  ортиқ амалиёт  юргазган

 

 Неврологик касалланган беморлар мурожаати кўплиги бу болаларни даволаш учун  неврологик ўринларни талаб эта бошлаган. Шу талабни инобатга олган ҳолда 1999 йилдан аллергология бўлими асосида болалар неврология бўлими иш юрита бошлаган. Бўлим юзага келишида профессор М.М.Асадуллаев ва  профессор М.А.Мирзамухамедовлар жонбозлик қилганлар.

Мирзамухамедов Маннаф Атаматовичнинг илмий фаолияти юзасидан 35 та мақола, 5 та услубий қўлланма нашр қилиниб 4 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ёқланди. Унинг бой илмий фаолияти Варшава (1986) ва Торонто (1989) даги халқаро симпозиумда, Харьков, Новосибирск, Калуга (1989-1990) шахарларидаги конференцияларда халқаро тиббиёт муассасаларида катта қизиқиш уйғотган эди.

Олим 150 дан ортиқ алохида эътиборга лойиқ монографиялар ва тиббий амалиётда қўлланиладиган 16 та услубий тавсияномалар чоп эттирган.

Олим хаёти давомида бевосита ўзининг илмий рахбарлиги остида 6 та фан доктори ва 30 та фан номзодини тайёрлади. Маннаф Атаматович Мирзамухамедов жамоат ишларидаги фаолияти бенихоя кенг қамровли бўлиб, у хаётининг охирги кунларигача Республика болалар шифокорлари жамиятининг раис ўринбосари, болаларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш бўйича кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг IV бошқармасининг педиатрия бўйича бош маслахатчиси, болалар ўлимини камайтириш хайъат раиси, педиатрия бўйича муаммолар кенгаши раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган эди. У 1957-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач”, 1980-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонлари, 1998-йилда эса I даражали “Соғлом авлод учун” ордени ва “Шухрат” медалига муносиб кўрилди.

 

1982 йилдан эса бўлимга врач аллерголог Джамилова Фарида Абдулқосимовна мудир этиб тайинланган. 1985-2013 йилгача болалар касалликлари бўйича Бош шифокор муовини лавозимида,ҳамда аллергология ва неврология бўлимида бошчилик қилган. Аллергология бўйича 15 та мақола чоп этилган ва  турли  хил  аллергик   касалликларни  даволашнинг  янгича  усулларига  қаратилган.

Шу йилнинг ўзиданоқ бўлим мудири Ф.А.Джамилова бўлимда диагностика ва даволашнинг илғор ва самарали усулларини йўлга қўйишга киришади, ходимларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган буйруқлар асосида ишлашга ўргатади, ходимларни  беморларга нисбатан илиқ муносатда бўлишга, ходимларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашга ва бўлимда жамоа руҳиятида фаолият юритишга ундайди.Беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатилади, касаллик диагностикаси ўтказилади ва режали даво қўлланилади. Беморларнинг ота ва онаси ҳамда қариндошларига психологик ёрдам берилади. Ўтказилган изчил саъй-ҳаракатлар ўз ижобий самарасини беради-касаллик кечиш даври қисқаради, болалар ижобий натижалар билан уйларига қайтадилар. Бу эса бўлимга бўлган ишончни янада орттиради.

.

Бўлимда илмий ишлар бўлим очилиши биланоқ йўлга қўйилади. Биринчи номзодлик ишларидан бири болаларда ўткир иккиламчи менингоэнцефалитни замонавий диагностика усуллари ва даволаш тактикасини такомиллаштирига бағишланганлиги сабабли 2001-2004 йилларда ўткир иккиламчи менингоэнцефалит билан оғриган оғир аҳволдаги кўплаб турли ёшдаги болалар  турли клиникалардан: Республика Педиатрия Институти клиникасидан,  Республика Акушерлик ва Педиатрия Институти клиникасидан, “Она ва бола”  клиникасидан қабул қилина бошлаган. Бемор болаларнинг аксарият қисми ёшининг кичиклиги, менингоэнцефалит касаллигига оғир кечиш хослиги, баъзи беморларда сепсис ёндош касаллиги бўлганлиги бўлим ходимлари олдига катта маъсулиятни юклайди. Беморларни профессор Г.С.Рахимбаева, бош шифокор муовини ва бўлим мудири Ф.А.Джамилова, реаниматор Хошимов К.Б. ва врач невропатолог Н.С.Нурматова  ҳамкорликда даволайдилар. 

2010 йилдан эса бўлимга Л.Г.Садикова мудирлик қилади. 

2000 йилдан буён Болалар аллергоневрология бўлими базасида битта докторлик иши,бешта номзодлик дессертацияси ҳимоя қилинган.

Даволаш ишлари билан бир қаторда бўлим ходимлари илмий изланишлар ўтказадилар, халқаро конгресс, съезд ва конференцияларда иштирок этадилар.

    Болалар аллергоневрология бўлимида болалар асаб касалликлари бўйича Асаб касалликлари кафедраси мудири профессор Г.С.Рахимбаева ва Педиатрия кафедраси мудири профессор Б.Т.Холматова раҳбарлик қиладилар. 

Бўлимда 1 ёшдан 17 ёшгача бўлган бола даволанадилар. Бўлимда аллергологик ва неврологик касалликларни ўз вақтида диагностика қилинади, даво режаси ишлаб чиқилади, даво муолажалари олиб борилади, касаллик прогнози аникланади. Шу мақсадда бўлимда 15та аллергологик касаллик ва 15 та неврологик касалликлар билан оғриган болаларга ўрин ташкил этилган. Бўлимда врач алллерголог ва врач невролог иш олиб борадилар. Шунингдек бўлимда навбатчи врач невролог фаолияти йўлга қўйилган.

Бўлимнинг болалар асаб касалликлари қанотида қуйидаги касалликлар диагностикаси ва давоси ўтказилади:
-Бош мия ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари;
-Идиопатик ва симптоматик эпилепсия;
-Эпилептик энцефалопатия;
-Марказий нерв системанинг наслий касалликлари;
-Марказий нерв системасинингдегенератив касалликлари;
-Бош мия ўткир ва сурункали қон томир касалликлари;
-Марказий нерв тизимининг травматик жароҳатлари асоратлари;
-Перифик нерв системасининг ўткир ва сурункали яллиғланиш
касалликлари;
- Нерв системасининг ривожланиш аномалиялари.
-Болалар церебрал фалажлиги.
-ТОРЧ индуцирланган энцефалопатия.
-Минимал мия дисфункцияси.
-Модда алмашинуви бузилиш касалликлари
-Вегетатив асаб системаси касалликлари.
-Асаб системасининг перинатал шикастланиши асоратлари.
Бўлимнинг болалар аллергалогик касалликлари қанотида қуйидаги касалликлар диагностикаси ва давоси ўтказилади:
- бронхиал  астма.
-қайталанувчи обструктив бронхит.
- респиратор аллергоз.
- дерматоз.
- поллиноз.
- аллергик риноконъюнктивит.
- овқат ва дори  аллергияси.

 Беморларга қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • Клиник  текширувлар;
  • Биохимик  қон текширувлари;
  • Иммунологик текширувлар;
  • ЭКГ;
  • ЭхоКС;
  • Ультратовуш текширувлари;
  • Кўкрак қафаси рентгенграфияси;
  • Спирография;
  • Эхоэнцефалография (ЭхоЭС);
  • Реоэнцефалография (РЭГ );
  • Электроэнцефалография (ЭЭГ);
  • Транскраниал  допплерография;
  • Компьютер томография;
  • Магнит резонанс томографияси.
  • Қон томирлар дуплекс текшируви.

Бўлимда “Она ва бола” хонаси мавжуд бўлиб, шифокорлар бўлимда даволанаётган  беморларнинг оналари билан қуйидаги мавзуларда суҳбатлар олиб борадилар.

  • Соғлом  турмуш  тарзи;
  • Оилани  режалаштириш;
  • Болаларни  тўғри  парваришлаш;
  • Юқумли касалликларни олдини олиш.

Бўлим мутахассислари Асаб касаллликлари кафедраси ва Педиатрия кафедраси ходимлари, клиника врачлари билан ҳамкорликда илмий иш олиб борадилар, илмий изланишлар ўтказадилар, халқаро конгресс, съезд ва конференцияларда иштирок этадилар ва бир қатор турли публикацияларга муаллифлик қиладилар.

Илмий йўналиши

- болаларда ўткир иккиламчи менингоэнцефалитни замонавий диагностика усуллари ва даволаш тактикасини такомиллаштириш
- болаларда ўтказилган  менингоэнцефалитнинг асоратларини олдини олиш, замонавий диагностика усуллари ва даволаш усуллари тадбиқ этиш
- болалик даври идиопатик эпилепсияси ва симптоматик эпилепсияни илғор технологияли диагностика усулларини тадбиқ этиш ва юқори самарадор антиконвулсантларни беморларни даволашда қўллаш.
- ревматик энцефалопатия фонида ривожланувчи Сиденгейм касаллиги (кичик хорея)нинг эрта диагностикаси ва замонавий самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш.

Лазиза Гайратовна Садикова

–  бўлим мудири, аллерголог

Нозима Содиковна Нурматова

– врач неврапатолог

Доно Худойбергеновна Каримова

– катта ҳамшира

Муяссар Тоировна Махмудова

– неврология йўналиши бўйича муолажа ҳамшираси

Ҳилола Махамаджоновна Мусаева

– аллергалогия йўналиши бўйича муолажа ҳамшираси

Дилдора Дилшод қизи Низомиддинова

– навбатчи ҳамшира

Дилбар Ҳожиакбар қизи Махамадова

- навбатчи ҳамшира

Шахноза Собитовна Сагдуллаева

– навбатчи ҳамшира 

Умида Давроновна Хабибуллаева

– ҳамшира