20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Физиодаволаш бўлими – Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг  структур бирлиги бўлиб, соғлиқни тикловчи  даволаш иши  билан шуғулланадиган бўлим ҳисобланади. Бўлим 14 бинонинг  ўнг томонида қурилган  алохида бир қаватли бинода жойлашган бўлиб, бўлим ходимлари ва беморлар учун кириш- чиқиш  йўли  кўзда тутилган. Болалар физиодаволаш бўлимида  6 та  муолажалар хоналари  ташкиллаштирилган. Бўлимдаги хоналарнинг  барчаси коридор бир томонида жойлаштирилган  бўлиб, хар бири номерланган ва номланганлиги беморлар  мурожаати учун қулай бўлиб, қуйидаги хоналардан ташкил топган:

  1. Хона № 1 – ДЖТ ( даволовчи жисмоний тарбия)
  2. Хона № 2 – Бўлим мудири
  3. Хона № 3 – Катта ҳамшира
  4. Хона №4  – Ингаляция
  5. Хона № 4 – Уқалаш
  6. Хона № 5 – Бўлим бекаси
  7. Хона № 6 – Паст частотали терапия  ( электрофорез, электростимуляция, амплипульстерапия ), Нур  терапия  ( УФН терапия, соллюкс, тубус )
  8. Хона № 7 – Парафинтерапия
  9. Хона № 8 – Электроуйқу
  10. Хона № 9 – Юқори частотали терапия ( УЮЧ,  ультразвук,  микротўлқин,  дарсонваль)

Бўлимга беморлар йил давомида, 14 бинонинг бўлимларидан даволовчи шифокорлар томонидан йўналтирилади. 1- клиника физиодаволаш бўлимида беморларга турли физиодаволаш муолажалари таклиф этилади. Болалар физиодаволаш бўлимида 4 нафар  ўрта тиббиёт ходимлари ва  2 чи  категорияли уқаловчи ҳамшира фаолият юритади.

Физиодаволаш деб инсон организмига даволаш мақсадида бир қатор табиий факторлар (сув, иссиқ, совуқ, ёруғлик, электр токи, электромагнит майдони, ултратовуш ва бошқа муолажалари орқали таъсир этишга айтилади. Табиий унсурлардан (айниқса сув ва қуёш нури ёрдамидан) даволаш мақсадида фойдаланиш қадимги дунё мамлакатларида кенг  тарқалган. Табиий факторлар инсониятга унинг бутун тараққиёти давомида таъсир этиб келган. Шунинг учун улар инсон организмига кўпгина дори-дармонлардан кўра яхшироқ таъсир этади. Минг йиллаб тараққиётдан сўнг физиодаволаш лат еган жойни оддийгина силаб даволашдан тиббиётнинг алоҳида катта бир бўлимига айланди. Физиодаволаш бу – бемор организмига бўлган энг кам босим, дори-даврмонсиз даволаш, аллергия пайдо бўлиши хавфисиз, ножўя таъсир пайдо бўлиши эҳтимоли энг кам бўлган даволаш туридир.

Физиодаволаш муолажалари организмда ноодатий ва одатий жавоб реакциясини келтириб чиқаради. Одатий жавоб реакциялари таъсир этувчи фактор ва патологик жараён билан белгиланиб, асосий даволаш эффектини таъминлайди. Фактор танлови, унинг миқдори ва тайинлаш усули ҳамда бир қатор бошқа факторлар уйғунлиги кассаликнинг тури, босқичи ва организмнинг умумий холидан келиб чиқиб тайинланади. Физиодаволашда қўлланиладиган даволовчи факторлар ва методикалар хилма-хиллиги даволашнинг ножўя таъсирсиз индивидуал ёндошувини таъминлайди. Ҳозирги кунга келиб физиодаволаш энг хавфсиз даволаш усулларидан бири ҳисобланади.

Болалар физиодаволаш бўлими бир қанча физиодаволаш методлари ва физиодаволаш ускуналарига эга. Уларни бир қатор қулайликлари бирлаштириб туради. Физиодаволашнинг эътиборга лойиқ жиҳатларига қуйидагилар киради:

  • Бемор организмига аллергик ва заҳарли таъсирининг йўқлиги;
  • Оғриқ ёки куйиш каби ноқулайликларнинг йўқлиги;
  • Дори-дармонларнинг эффектив таъсирини ошириши;
  • Кўпчилик касалликларнинг даволаш муддатини сезиларли қисқартириши;
  • Оғирлашган ва рецидив касалликлар профилактикаси;
  • Беморлар организмининг ҳимояси, қуввати ва ишга лаёқатини кучайтириши;
  • Даволаш таъсирининг узоқ ушланиб турувчи таъсири;
  • Узоқ вақт сақланиб қолувчи кафолатланган организмининг қувватловчи ва умумий кучайтирувчи таъсири.

Физиодаволаш муолажаларининг даволовчи эффектлари:

  • Қон ва лимфо айланишининг яхшиланиши;
  • Оғриқ қолдирилиши;
  • Иммунитет стимуляцияси;
  • Бўғим-мушаклар ҳисларининг яхшиланиши;
  • Метаболизм жараёнини стимуляцияси;
  • Тўқималар репарацияси ва регенерацияси жараёни тезлаштириши;
  • Шишларнинг бартараф этилиши;
  • Миостимуляция;
  • Миорелаксация;
  • Умумий релаксация;
  • Организмнинг компенсаторлик имкониятларини ошиши;
  • Орган ва тўқималарнинг нормал ишлашини тикланиши;
  • Ишга лаёқатлигининг ошиши;
  • Депрессив холат билан кураш;
  • Реабилитацион даврнинг қисқариши;
  • Жарроҳлик амалиётларига тайёрлаш.

Табиий факторларнинг болаларда қўллашнинг алохида жиҳатлари 

  • Физиодаволашни овқатланиншдан 40 минутдан кўп бўлмаган вақтда ва овқатланишдан 1 соатдан кам бўлмаган вақт ичида амалга ошириш лозим;
  • Бола дам олган ва тинч холатда бўлиши керак;
  • Бир кунда бир маротаба умумий муолажа тайинлаш лозим, зарурат туғилганда 2 соатдан сўнг бир маротаба маҳаллий муолажа ўтказиш мумкин;
  • Бола организми катталар организмидан физиодаволаш таъсирининг узоқ сақланиши билан фарқ қилади, шунинг учун худди ўша даволаш услубини фақат бир неча ой ўтгандан сўнггина қайтариш мумкин, муддатдан аввал даволаш зарурати туғилган холатларда эса таъсир жиҳатдан бир хил бўлган бошқа даволаш услубини қўллаш лозим;
  • Табиий факторлар иштирокида даволаш муолажаларининг барчасини минимал миқдорларда бошлаш ва аста-секинлик билан керакли дозагача ошириб бориш лозим;
  • Кичик беморни доимий назоратда тутиш лозим, шу жумладан нафақат маҳаллий таъсирни, балки беморнинг умумий ахволи: уйқуси, иштаҳаси, ҳаракатчанлиги, кайфияти ва бошқалар. Муолажа ўтказилиш вақти, курс миқдори, интенсивлиги, концентрацияси ва бошқа кўрсаткичлар катта беморларга нисбатан паст бўлиши керак. Ўртача ҳисобда болалар муолажалари кўрсаткичлари катталарнинг дозасига нисбатан  камайтирилиши лозим;
  • Иложи борича умумий муложалар ўрнига маҳаллий муолажа билан чекланиш тавсия этилади. Жумладан бу муолажалар портатив ускуналарда амалга ошириши лозим, чунки уларнинг қуввати стационар қурилмалардан анча паст бўлади.

Бўлим малакали физиодаволаш муолажаларини ўтказиш учун лозим бўлган барча асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

​ 

Тарихий маълумот

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси болалар физиодаволаш бўлими 1977 йили 2-Тошкент  Давлат Тиббиёт институти структур бирлиги сифатида иш бошлаган. Бўлим 14 бино таркибида иш бошлаб шу кунгача фаолият юритиб келмоқда. Бўлимга 1977-2001 йй. олий тоифали физиотерапевт шифокор Даниярова Махсума Шарахматовна бошчилик қилган.

Даниярова Махсума Шарахматовна.  

Ш.М.Даниярова бошчилига 10 нафар  малакали ҳамширадан таркиб топган жамоа фаолият юритган. Бўлимда болалар бўлимлари беморлари учун барча турдаги физиотерапевтик муолажалар кўрсатилган.Бўлим 2-Тошкент давлат тиббиёт институти томонидан ўтказилган барча жамоат ишларида, байрамларида фаол иштирок этган.

2001-2003 йй. бўлимга М.М.Латипова мудирлик қилган.

2003-2005 йй. 1999 дан 2003 йилгача бош шифокор ўринбосари педиатрия ишлари бўйича  лавозимида фаолият юритган, тиббиёт фанлари номзоди, физиотерапевт шифокор Н.А.Ахророва бўлимга мудирлик қилган. 

2007 йилдан бугунги кунгача бўлим мудири  лавозимида шифокор физиотерапевт А.А Мадумарова фаолият юритмоқда 

Бўлим мудири , шифокор физиотерапевт  болалар физиодаволаш бўлимига мурожаат этган беморларни  холатини аниқлаб,касалликнинг оғирлик даражасини инобатга олиб, индивудуал ёндошган  холда  тегишли физиодаволаш муолажаларини тавсия этади.Бўлим мудири беморларни бирламчи кўригдан  ўтказгандан кейин,  даво олиш жараёнида кузатув олиб боради.Бўлимда реабилитация курслари ва касалликлар профилактикаси, шунингдек индивидуал дастурлар ортиқча вазнда, ўпка-бронх патологиясида, неврологик профилдаги беморлар даволашда, реабилитацияда, таянч-ҳаракат аппарати  касалликларида,  тез тез касалланувчи ва ҳоказолар  асосида фаолият юритадиган малакали мутахассислар хизмат кўрсатишади. Физиодаволаш бўлими кенг турдаги физиотерапевтик даволаш методларига эга: электрофорез, электростимуляция, амплипульстерапия, ултратовуш терапия, фонофорез, дарсонвализация, УВЧ ва бошқалар. Шунингдек массаж, даволовчи бадантарбия ва иссиқлик билан даволаш. Бўлим шифокори ҳар бир беморга даволаш муолажасини тайинлашга алоҳида эътибор қаратади.

Физиотерапевтик даволаш методлари қуйидаги касалликлар билан оғриган беморларда қўлланилади:

  • Неврологик соҳада;
  • Умуртқа ва бўғимларда;
  • Қон томирларда;
  • Тери ва юмшоқ тўқималарда;
  • ЛОР-органларда;
  • Ўпка-бронх тизимида.

Бўлимда қуйидаги касалликларда физиотерапевтик даволаш ва реабилитация ўтказилади:

  • Сурункали тонзиллит;
  • Ревматоид артритлар;
  • Ревматизмлар;
  • Дерматомиозит;
  • Ҳар-хил этиологиядаги полиартритлар;
  • Кардитлар;
  • Миокардитлар;
  • Пороклар;
  • Хорея;
  • Вегетотомир дистонияси;
  • Болалар церебрал фалажи;
  • Ҳар-хил генездаги марказий асаб тизими жароҳатлари;
  • Энурезлар;
  • Ҳар-хил этиологиядаги бронхитлар;
  • Бронхиал астма;
  • Эшакэми;
  • Нейродермит;
  • Ҳар-хил этиологиядаги тери қичиши;
  • Рейно касаллиги;
  • Экзема;
  • Аллергик этиологиядаги дерматитлар;
  • Ҳар-хил этиологиядаги пневмония;
  • Неонатал даври патологияси.

Беморлар учун бўлимда катта ва ёруғ бўлган қулай, замонавий ускуналар билан таъминланган физиотерапевтик муолажа хоналари фаолият юритмоқда. Ингаляция хонаси икки кишилик дори-дармон ингаляцияси учун мўлжалланган. Массаж хонаси тўлиқ барча стандарт ва мейёрларга жавоб беради.Бўлимда қуйидаги физиотерапевтик муолажалар амалга оширилади:

Гальванотерапия

Паст қувватланишдаги (30-80 В) кичик кучланишдаги (50мА гача) узлуксиз доимий электр токини даволаш мақсадида ишлатилиши.Гальваник токнинг биологик таъсири асосида электролиз жараёни,  ҳужайра ва тўқималарда ионлар концентрациясининг ўзгариши ва қутбланиш жараёнлари ётади. Улар асаб рецепторларини қўзғатилиши ва маҳаллий ва умумий характердаги жавоб реакцияси билан белгиланади.Қон томирлари кенгайиб, қон ҳаракати тезлашади, ток таъсир этган жойларда гистамин, сератонин ва бошқа биологик актив моддалар шаклланади.Гальваник ток марказий асаб тизимининг функционал холатига нормаллаштирувчи таъсир кўрсатади,қон ва лимфо айланиш тизимининг яхшиланишга ёрдам беради,коронар томирларни кенгайтиради, юракнинг функционал имкониятларини оширади, ички секреция безлари  ишини фаоллаштиради, асаб-мушак тизимининг қўзғалиш даражасига таъсир ўтказади. Гальванизация учун кўрсаткич бўлиб: 1-2 даражали гипертония, бронхиал астма, гастрит, колит, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраси, периферик асаб тизими жароҳатлари, миозитлар, сурункали артритлар ва полиартитлар ва бошқалар хисобланади.

Дарсонвализация

Юқори частотали (110 кГц), юқори кучланишдаги (20 кВ) ва кичик қувватдаги ўзгарувчан импульсли токдан фойдаланишга асосланган электродаволаш методи. Амалдаги фактор бўлиб электродлар ва бемор танаси ўртасида юзага келадиган электр разряди хизмат қилади. Разряд иненсивлигини “тинчдан” учқунлигача ўзгартириш мумкин. Дарсонвализацияни асосан маҳаллий муолажалар учун қўллайдилар. Ток импульслари тери ва шиллиқ қаватлар асаб рецепторларини қўзғатиб артериал ва веноз томирлари кенгайишига, томир деворлари ўтказувчанлигини ўсишига, алмашинув жараёнининг фаоллашувига, сезувчан ва қўзғатувчан асабларнинг қўзғалишини пасайишига хизмат қилади.иссиқлик эффекти паст даражада белгиланиб, ишлатилаётган токнинг паст кучи ва импульсли характеридан юзага келади.

Терапевтик таъсири оғриқнинг пасайиши, қичиўга қарши таъсири, периферик қон айланишининг яхшиланиши ва таъсир жойида тўқималар трофикаси билан белгиланади.

СВЧ-терапия (Микротўлқинли терапия)

Даволаш амалиётида дециметрли (0,1-1 м) ва сантиметрли (1-10 см) диапазондаги микротўлқинлар ишлатилади, шулар асосида икки турдаги СВЧ-терапия мавжуд: дециметртўлқинли (ДМВ-терапия) ва сантиметртўлқинли (СМВ-терапия). Микротўлқинлар инфрақизил нурлар ва утраюқоричастотали диапазондаги электромагнит тўлқинлари орасидаги жойни эгаллаган. Шунинг учун айрим табиий ҳусусиятларига кўра улар ёруғлик, нурли энергияга яқин. Улар ёруғлик каби ак этиши, синиши, ёйилиши ва ютилиши мумкин, уларни бир сиқимга жамлаб йўналтирилган холда маҳаллий жойда ишлатиш мумкин. Инсон танасига  йўналтирилган микротўлқинларнинг 30-60% организм тўқималарига ютилиб қолган қисми акс этади. Танага ютилган микротўлқинларнинг бир қисми иссиқликка айланиб иссиқлик таъсирини беради. Шу билан бир қаторда алоҳида осциллятор эффекти юзага келади. Бу холат электромагнит энергиясининг резонанс ютилиши билан боғлиқ, чунки бир қатор биологик моддаларнинг харакатланиш частотаси (Аминокислоталар, полипептидлар, сув) микротўлқинлар частотаси диапазонига жуда яқин. Натижада, микротўлқинлар таъсири остида айрим биокимёвий жараёнлар фаоллиги ошади ва биологик актив моддалар пайдо бўлади (сератонин, гистомин ва ҳ.). Микротўлқинли терапия таъсирида қон томирлари кенгаяди, қон айланиши яхшиланиши, силлиқ мушаклардаги оғриқлар камаяди, асаб тизими иўи нормаллашади, асаблардан импулс ўтиш тезлиги ўсади, оқсил, углевод ва липид алмашинуви ўзгаради. Микротўлқинли терапия симпатик-адренал тизими функциясини фаоллаштиради, яллиғланишни, оғриқни қолдиради. Микротўлқинли терапия дегенератив-дистрофик ва таянч-ҳаракат аппарати яллиғланишларида, ўпка касалликларида, қулоқ-томоқ-бурун ва тери касалликларида тайинланади.

УВЧ-терапия

Электродаволашнинг бемор организмига асосан ултраюқоричастотали электромагнит майдони таъсири орқали даволаш усули. Аъзолар ва тизимлардаги ўткир яллиғланиш жараёнлари, орқа мия ва периферик нервларнинг жароҳати, радикулит, невралгия, полиомиелит, миелит, трофик яралар. Рейно касаллиги, тромбофлебитлар  УВЧ-терапия учун кўрсатма бўлиб  ҳисобланади. УВЧнинг электр майдони яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, томирлар кенгайтирувчи, антиспастик таъсир ўтказади, тўқималарнинг регенерациясини рағбатлантиради.

Электроуйқу

Паст частотали импулсли ток орқали тўғридан тўғри марказий нерв системасига таъсир ўтказиб уни тормозланишига ва натижада беморни уйқу холатига тушириб даволаш усули. Таъсир тартиби импулсларнинг тўғри ва рефлектор тарзда бош мия пўстлоғига ва пўстлоқости тўқималарига таъсиридан таркиб топган. Импулс токи бош миянинг гипоталамус ва ретикуляр тизимига паст монотон маромда таъсир этувчи қўзғатувчи сифатида намоён бўлади. Импулсларнинг марказий нерв системаси биоритмлари билан уйғунлашуви унинг тормозланувини келтириб чиқариб уйқу холатига тушишини келтириб чиқаради. Электроуйқу  олий нерв иш жараёнини нормаллаштиради, седатив таъсир кўрсатади, бош миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди, пўстлоқости тузилмалари ва вегетатив нерв тизимининг марказий қисмларига таъсир ўтказади. Муолажа жараёнида бемор қулай холатда ярим-юмшоқ кушетка ёки кроватда ётади. Стационар даволанишдаги бемор муолажа вақтида ҳудди тунги уйқу вақтидаги сингари кийинади, поликлиникада эса халал берувчи устбошини ечиб ёпинчиқ блан ёпиниб ётади. Импулс токини беморга улаш учун резина тасма (манжетка) ёрдамида қотирилган 4 та металл ўтказгичи бор махсус ниқоб ишлатилади. Электроуйқу муолажаси ортиқча шовқиндан холи махсус хона ёки палатада ўтказилади. Хона нимқоронғу бўлиши лозим. Айрим холларда электроуйқу муолажаси психо ва мусиқали терапия билан бирга ўтказилади. Муолажа жараёнида бемор уйқуолди ёки уйқу холатида бўлади.

Электростимуляция

Турли хилдаги импулс токлари орқали нерв ва мушакларнинг функционал холатини ўзгартириш учун мўлжалланган электродаволаш услуби. Муолажада алохида, бир қанча импулслар қўлланилган серияли, ҳамда маълум бир частотада ўзгарадиган ритмик импулслар қўлланилади. Жавоб реакцияси характери иккита факторга боғлиқ: биринчидан, электр импулси интенсивлиги, шакли ва давомийлиги ва иккинчидан, асаб-мушак аппарати функционал холатидан. Бу факторларнинг хар бири ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги электродиагностиканинг асосини ташкил этади ва электростимуляцияда керакли импулс кучлнишларини тайинлашда ёрдам беради. Электростимуляция мушакларнинг қисқариш хусусиятини сақлаб, тўқималарда моддаар алмашинуви хамда қон айланиши жараёнини кучайтиради, атрофия ва турли хилдаги контрактураларнинг олдини олади. Тўғри ритм ва кучланишда ўтказиладиган электростимуляция муолажаси марказий нерв тизимига келувчи нерв импулслари оқимини юзага келтириб, ҳаракат функцияларининг тикланишига ижобий таъсир қилади. Электростимуляция кўпроқ асаб ва мушак касалликларини даволашда кенг қўлланиилади. Бу касалликлар қаторига: скелет мушакларининг жароҳатлари ва фалажлиги, периферик нерв тизими хамда орқа мия ножўя ишлаши (неврит, полимиелит оқибатлари, орқа мия  жароҳатлари билан боғлиқ умуртқа жароҳатланиши) таъсирида мушаклар бўшашиши, инсултдан кейинги фалажлик, истерогенлар киради. Электростимуляция томоқ мушаклари шикастланиши оқибатида юзага келган товуш йўқолиши, нафас олиш мушаклари ва диафрагманинг паретик холатларида тавсия этилади. Муолажа шунингдек, мушаклар атрофиясида: бирламчи периферик нервлар ва орқа мия шикастланиши оқибатида юзага келган, ҳамда иккиламчи, синиш ва операцядан сўнг узоқ вақт аъзоларнинг ҳаракатсиз холатда бўлиши оқибатида юзага келадиган, холларда ҳам қўлланилади. Электростимуляция шунингдек ички аъзолар (ошқозон, ичак, сийдик пуфаги) силлиқ мушакларининг атоник холатларида ҳам қўлланилади. Электростимуляция муолажалари миқдори индивидуал тарзда қўзғатувчи токнинг кучланишига қараб белгиланади. Беморда муолажа давомида интенсив, кўринарли, аммо оғриқсиз мушаклар қисқариши кузатилиши лозим. Бемор ўзида нохушликлар хис қилмаслиги керак. Муолажа давомийлиги ҳам индивидуал бўлиб, патологик жараённинг оғирлиги, шикастланган мушаклар миқдори ва даволаш методикасига боғлиқ.

Электрофорез

Организмга доимий ток ёрдамида дори моддаларини киритиш. Бу холатда организмга иккита фактор таъсир ўтказади ­– дори воситаси ҳамда галваник ток. Аралашмада, тўқима суюқлигидаги каби, кўпгина дори моддалари ионларга парчаланиб, зарядига қараб электрофорезнинг у ёки бу электродидан ўтади. Ток орқали электрод остидаги тери остига сўрилган дори моддалари тери деполари ҳосил қилади ва у ердан аста-секин организмга синггади. Диметилсулфоксид (ДМСО) ўзининг амалий қўлланилиш соҳасини шу ерда топди, у дори моддаларини ўз фармокологик таркибини ўзгартирмаган холда тери остига сўрилишига ёрдам беради. Электрофорезда қўлланиладиган кўпчилик дори аралашмалари концентрацияси 1-5%ни ташкил этади. Дори моддаларини электрофорез орқали организмга киритилиши бошқа усулларга нисбатан бир қатор қулайликларга эга:

  • Дори моддалари галваник ток таъсири остида электрокимёвий тартиби ўзгарган ҳужайра ва тўқималар фонида таъсир этади;
  • Дори моддалари ион холида организмга синггиши унинг фармакологик фаоллигини оширади;
  • “Тери деполари” хосил бўлиши дори моддаларини таъсири давомийлигини оширади;
  • Дори моддаларининг юқори концентрацияси тўғридан-тўғри патологик ўчоқда хосил бўлади;
  • Ошқозон-ичак тракти шиллиқ қаватига таъсири йўқ;
  • Бир вақтнинг ўзида бир қанча (ҳар хил қутблардан) дори моддаларидан киритиш имкони яратилади.

Ушбу қулайликлари туфайли электрофорез борган сари ўз қўлланилиш доирасини кенгайтириб бормоқда.

Ультратовушли фонофорез

Бу ультратовуш ёрдамида дори моддаларини организмга киритиш. Фонофорез инсон организмига медикаментоз воситаларни киритишнинг оддий усулига нисбатан катта қулайликларга эга. Биринчидан, механик тебранишлар орқали дори моддаларнинг тўғри белгиланган жойда юқори концентрациясини хосил қилиб, бошқа аъзоларга таъсир қилмайди. Иккинчида ултратовушнинг ўзи ҳам организмга ижобий таъсир этади. Ултратовуш ёрдамида регенирация тезлашади, шишлар қайтиши тезлашади, маҳаллий қон ва лимфо алмашинуви нормаллашади. Ултратовушли фонофорез кўпроқ қуйидаги касалликларда қўлланилади: нерв тизими периферик бўлимлари ва таянч-ҳаракат аппарати касалликларида, турли хилдаги гинекологик ва урологик касалликларда, хазм қилиш тизими патологияларида, ЛОР касалликларида ва бошқалар.

УФО-терапия

УФ нурлари таъсири остида фотооксидация – тўқималарда кислородли реакциялар кучайиши жараёни рўй беради. УФ нурларни тўғридан-тўғри маҳаллий ва умумий таъсири фарқланади. Умумий таъсир ўзига гуморал, асаб-рефлектор ва витаминяратувчи таъсирни олади. Нурланишнинг хилма-хил миқдор ва техникаларидан фойдаланиб, у ёки бу таъсирнинг кучайишига эришиш мумкин. Нурланишнинг таъсири терида намоён бўлиб, нурланиш терига 1 мм дан чуқурроқ таъсир этолмайди.  Бу нурланишнинг иссиқлик таъсири бўлмайди (“совуқ нурлар”). КУФ нурлар биринчи навбатда ҳужайра ядросида жойлашган оқсиллар томонидан ютилади, ДУФ нурлар эса протоплазма оқсиллари томонидан ютилади. Етарли даражада интенсив ва давомий таъсирда оқсил денатурацияси ва коагуляцияси юзага келиб, натижада эпидермис ҳужайралари некрози ва асептик яллиғланиш юзага келади. Халок бўлган оқсил протеологик ферментларга парчаланади. Бунда биологик фаол моддалар: гистамин, сератонин, ацетилхолин ва бошқалар пайдо бўлиб, оксидланиш маҳсулотлари, биринчи навбатда липидлар перекиси кўпаяди.

Ташқи маҳаллий таъсир УФ эритема пайдо бўлиши билан белгиланади, тери сал қизариб, ҳарорати кўтарилади. Эритема бир текис, аниқ чегарали бўлиб, белгиланган вақтда пайдо бўлади, КУФ нурлар таъсирида 1,5-2 соатда пайдо бўлса, ДУФ нурлар таъсирида 4-6 соатда пайдо бўлади. Максимал интенсивлик даражасига 16-20 соатда эришиб, бир неча кун сақланиб қолади ва аста-секинлик билан йўқолиб боради. ДУФ нурлар таъсирида пайдо бўлган эритема кўпроқ туради. Бир қисмга такрорий давомий таъсирда, терининг УФ нурларга мослашган реакцияси хосил бўлади. Бу реакция ерининг юқори қаваининг қалинлашиши ва меланин пигментининг кўпайиши кўринишида бўлади. Меланин эритема хосил бўлгандан 3-4 кундан сўнг пайдо бўлади. Пигментация эритема пайдо бўлмасдан ҳам хосил бўлиши мумкин. Меланин кўринадиган ва Инфра Қизил нурларни ютиб чуқурроқда жойлашган тўқималарни ҳимоя қилади. Пигмент ДУФ нурлар таъсири остида пайдо бўлади. КУФ зонаси нурлари кучли бактерицид таъсирга эга бўлиб, асосан шу мақсадда ишлатилади. КУФ нурларнинг бактерия ва замбуруғлар ҳужайраларини ўлдириш ҳусусияти унинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар ҳужайралари ичига сингиб кириб, уларнинг генетик аппаратини фаоллигини тўхтатиши билан белгиланади. КУФ терапия кўпроқ нафас йўлининг юқори йўллари ва қулоқ соҳасидаги яллиғланиш жараёнларини даволашда қўлланилади. КУФ терапия кўрсатмаси ангина, ринит ва тонзиллит касалликларида белгиланади. Бундан ташқари КУФ нурларини тери яллиғланиши, яра ва шикастланишларни даволашда ишлатишади. УФ нурлар тери ҳужайралари элементларини фаоллаштиради, бу митозлар сонини ошиши билан тасдиқланади. Натижада эпителизация жараёни тезлашиб, боғловчи тўқималар яратилиши фаоллашади. Шунинг учун улар секин битадиган яра ва язваларни даволашда қўлланилади. Нейтрофил ва макрофаглар фаоллашуви терининг инфекцияларга қаршилигини оширади, бундан йирингли яралар давоси ва профилакисида фойдаланилади. УФ нурларнинг эритем миқдорида фойдаланиш таъсирида тери асаб рецепторлари сезувчанлигини пасайтиради, уларнинг бир қисми парчаланиб, кейин қайта тикланади. УФ нурларнинг бундай таъсиридан оғриқ қолдириш мақсадида фойдаланилади. 

Бўлим илмий йўналиш фаолияти ички аъзолар, таянч-ҳаракат аппарати ва нерв тизимининг касалликларига қаратилган бўлиб, беморларнинг реабилитация дастурини такомиллаштиришни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Даволаш жараёнига физио муолажалар ва даволовчи жисмоний тарбиянинг янги усуллари киритилиб борилади.

Мадумарова Алмаза Анваровна
-бўлим мудири, 2 тоифали шифокор физиотерапевт.

Дадаходжаева Саодат Юлдашходжаевна 

-олий тоифали катта ҳамшира

Махдиева Гулноза Абдусаломовна  

-иккинчи тоифали уқаловчи 

Юлдашева Нодра Хайруллаевна   

-юқори частота,электроуйқу,парафин даволаш хоналари ҳамшираси

Тургунова Азиза Асомиддиновна  

-паст частота,ингаляция,ДЖТ даволаш хоналари ҳамшираси