20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Болалар қабул бўлими    клиника 14 – биносининг 1- қаватида жойлашган. Қабул бўлимида иш кун давомида узлуксиз  олиб борилади. Шу сабабли қабулга Республиканинг турли вилоятлари ва Тошкент шаҳридан йўлланма билан, тез ёрдам орқали ва йўлланмасиз келган 5 кунликдан 18 ёшгача бўлган беморлар мурожаат қилишади. Бўлимда шифокор педиатр, навбатчи ҳамшира ва тиббий рўйҳатчи узлуксиз равишда фаолият кўрсатади.

Болалар қабул бўлими қуйидаги хоналардан иборат:

  • рўйҳатхона;
  • қабулхона;
  • изолятор хонаси (ҳаво томчи ва ичак инфекциялари учун)
  • муолажа хонаси;
  • санитар тозалаш хонаси

Даволаш – ташхис жараёнини янада яхшилаш мақсадида, шу қаватда  Болалар маслаҳат поликлиникаси ташкил этилган. Поликлиниканинг иш вақти соат 8:30 дан 14:30 гача давом этади. Болалар маслахат поликлиникасида педиатр, аллерголог, нефролог, невропатолог, кардиоревматолог ва отолоринголог мутахассислари фаолият юритадилар.

Болалар маслаҳат поликлиникасига 18 ёшгача бўлган  беморлар  Республиканинг  турли хил вилоятлари ва Тошкент шаҳридан турар жой поликлиникасидан йўлланма, амбулатор картадан кўчирма билан мурожаат қиладилар. Маслаҳат поликлиникаси касалликларни эрта аниқлаш, ташхисот ва даволаш, ҳамда профилактик чора тадбирлар олиб боради.

Маслаҳат поликлиникаси  қуйидаги  хоналардан иборат:

  • рўйҳатхона №5
  • аллерголог хонаси №2
  • невропатолог хонаси №8
  • кардиолог хонаси №10
  • нефролог хонаси №13
  • педиатр хонаси №2
  • отолоринголог хонаси №7
  • муолажа хонаси №11

Болалар қабул бўлими ўз иш фаолиятини 1978 йилда бошлаган. Даволаш ва  ташхисот жараёнини янада яхшилаш учун 1993 йил шу бинода болалар маслаҳат поликликлиникаси ташкил этилди.

Мирзамухамедов М. А.

Болалар қабул бўлими 1978-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Мирзамухамедов М. А.  бошчилигида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги  кунга  қадар  бемор  болаларга   тиббий  хизмат  кўрсатилиб  келинмоқда.

М.Мирзамухамедовнинг илмий фаолияти юзасидан 35 та мақола, 5 та услубий қўлланма нашр қилиниб 4 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ёқланди. Унинг бой илмий фаолияти Варшава (1986) ва Торонто (1989) даги халқаро симпозиумда, Харьков, Новосибирск, Калуга (1989-1990) шахарларидаги конференцияларда халқаро тиббиёт муассасаларида катта қизиқиш уйғотган эди.

Олим 150 дан ортиқ алохида эътиборга лойиқ монографиялар ва тиббий амалиётда қўлланиладиган 16 та услубий тавсияномалар чоп эттирган.

Олим хаёти давомида бевосита ўзининг илмий рахбарлиги остида 6 та фан доктори ва 30 та фан номзодини тайёрлади. Маннаф Атаматович Мирзамухамедов жамоат ишларидаги фаолияти бенихоя кенг қамровли бўлиб, у хаётининг охирги кунларигача Республика болалар шифокорлари жамиятининг раис ўринбосари, болаларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш бўйича кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг IV бошқармасининг педиатрия бўйича бош маслахатчиси, болалар ўлимини камайтириш хайъат раиси, педиатрия бўйича муаммолар кенгаши раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган эди. У 1957-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач”, 1980-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонлари, 1998-йилда эса I даражали “Соғлом авлод учун” ордени ва “Шухрат” медалига муносиб кўрилди.

Салимов Эргаш Исмоилович

 1980  йилдан  1996  йилгачан  Тош Дав ТО болалар  касалликлари  кафедрасида фаолият  олиб  борган. Болалар  маслахат  поликлиникасининг  ташкиллаштирилиши  тиббиёт фанлари доктори, профессор,  олий  тоифали  шифокор  Э  И  Салимов  номи  билан  боғлиқ. 1978  йил  номзодлик диссертациясини  ёқлаган  ва бу  иши  учун  Москва шаҳрида  ўтказилган  Жаҳон  кўргазмасида кумуш   медалга  сазовор  бўлган.  1988 йил   Киев  тиббиёт  олийгоҳида  докторлик  диссертациясини ёқлаган   ва  Давлат мукофотига эришган.  Профессор  Э  И Салимовнинг  меҳнатлари  турли  хил  аллергик   касалликларни  даволашнинг  янгича  усулларига  қаратилган. Аллергология  соҳасида 30 йилдан  ортиқ амалиёт  юргазган

Даволаш ишларини  олий тоифали шифокорлар олиб борадилар.

Болалар қабул бўлимининг вазифалари:

  • 5 кунликдан 18 ёшгача бўлган болалар касалликларининг асосий йўналишлари бўйича ташҳисот, даволаш ва профилактика юзасидан малакали тиббий ёрдамни кўрсатишга бўлган эҳтиёжини  қондириш;
  • Бўлимда тегишли йўналишдаги тиббий ҳизматлар кўрсатишда замонавий усуллар ва технологияларни жалб этилишини таъминлаш;
  • Касал болани ҳолатини шошилинч тарзда аниқлаш. Унинг ташҳисоти ва даволаш босқичларини белгилаш;
  • Бўлимга мурожаат қилган беморларни рўйҳатдан ўтказиш;
  • Беморларни мутахассислашган бўлимларга ётқазиш ёки зарур ҳолатларда бошқа шифохоналарга юбориш;
  • Ташхисни тасдиқлаш учун лаборатор-диагностик текширувлар ўтказиш, тор мутахассислар кўригини ташкиллаштириш, консилиум ўтказиш ва беморларни бўлимларга ёткизиш;
  • Шошилинч ҳолатларда беморларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш ва жонлантириш муолажаларини ўтказиш;
  • Беморларни ёши ва ахволига қараб, даво ва пархез тавсияларини бериш;
  • Инфекцион касалликка шубҳа бўлган ҳолларда беморларни изолятор хоналарига жойлаштириш;
  • Болаларни текшириш, уларга малакали тиббий-маслаҳат бериш ва ёрдам кўрсатиш;
  • Амбулатор беморлар тўғрисида маҳаллий поликлиникаларга хабар бериш;

Ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ССВнинг буйруқлари ва клиника ички буйруқлари асосида олиб боради. Текшириш ва даволаш режаси ССВнинг 28.05. 2012 йил чиқарилган  №144 –буйруғи  асосида олиб борилади.

Болалар маслахат поликлиникасининг фаолияти.

Кардиоревматолог , невролог,  пульмонолог,  аллерголог,  нефролог,   отоларинголог  ва  педиатр  мутахассисликлари  бўйича  мурожаат  килган  беморларга малакали тиббий  маслахат бериш, ҳамда  диагностика  - даво  чора  тадбирларини   ўтказиш;

Кардиоревматолог- болалар орасида кенг тарқалган юрак-қон томир касалликлари; кардиомиопатиялар; миокардитлар; коллагенозлар, вегето-томир дистонияси, ревматик касалликлар, бошқа бўғим касалликлари, ҳамда  геморрагик васкулитларни ташхислаб, даво чораларини стандарт асосида олиб боради.

Нефролог- болаларда учрайдиган ўткир ва сурункали пиелонефрит, гломерулонефрит, I ва II даражали сурункали буйрак етишмовчилиги, наслий нефрит, дизметаболик нефропатия ҳамда сийдик йўллари инфекцияси билан касалланган бемор болаларни  қабул қилади.

Невропатолог- перинатал энцефалопатия, марказий асаб тизими интоксикацияси, иккиламчи менингоэнцефалит, болалар церебрал фалажлиги ва бошқа турдаги асаб тизими касалликларини текшириб, даволайди.

Аллерголог -болалар орасида тарқалган атопик дерматитлар, вазоматор ринит, обструктив бронхит ва бронхиал астма каби касалликларни текшириб даволайди.

Отоларинголог –  тор мутахассисларга мурожаат қилган беморларнинг ташхисотини аниқлаштириш мақсадида ўз маслаҳат ва тавсияларини беради.

Педиатр- турли ёшдаги болаларда учрайдиган ички касалликларни текшириб, уни профилактикаси ва давосини олиб боради.

Болалар қабул бўлими ва маслаҳат поликлиникасининг фаолияти Тошкент тиббиёт академиясининг “Болалар касалликлари” кафедраси билан узвий равишда боғлиқ, шу сабабли даволаш ва ташҳис жараёнида кафедра ходимларининг маслаҳатидан унумли фойдаланилади.

  • Замонавий лаборатор диагностика усулларидан кенг фойдаланилади;
  • Лозим бўлганда стационар даволаниш учун йўлланма берилади;
  • Тиббий кўрсатмага асосан бошка даволаш профилактик муассасаларига йўлланма берилади;
  •  Беморлар ота-оналари ўртасида санитар ташвиқот ишларини олиб борилади;
  • Касалликлар бўйича статистик кўрсаткичлар таҳлилини ўтказилади;

Болалар қабул бўлими ва маслаҳат поликлиникасида қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  1. Лаборатор таҳлиллар:

·  Умумий қон таҳлили;

·  Умумий пешоб таҳлили;

·  Капрологик текширув;

·  Пешобни Нечипоренко, Зимницкий синамалари;

·  Реберг синамаси;

·  Қон биохимик таҳлили (ферментлар: АЛТ, АСТ, ЛДГ, амилаза, липаза, ва ишқорий фосфатаза; билирубин ва уни фракцияси; қондаги оқсил ва уни фракциялари; мочевина, креатинин, қондаги қанд миқдори; минераллар алмашинуви: кальций, калий ва натрий);

· Липид спектор;

· Гормонлар  (Т3, Т4, ТТГ гормонлар даражаси, ТТГ рецепторига қарши антитаначалар қон зардобидаги инсулин миқдори) аниқлаш;

· Ревмо синамаси;

· LE- ҳужайралари;

· Коагулограмма.

 

  1. Инструментал текширувлар:

· Рентген текширув;

· ЭхоЭГ,ЭЭГ;

· ЭхоКС; ЭКГ;

· Денситометрия;

∙ УТТ ички аъзолар; НСГ;

∙Спирография;

 

  1. Махсус инфекцияларга текширув:

·  TORCH  инфекцияси текшируви;

·  Вирусли гепатитлар В ва С маркерларга текширув.

·  ОИВ га ИФА усулида текширув.

Мутахассислар Тошкент тиббиёт академияси “Болалар касалликлари” кафедраси профессор – ўқитувчилари билан биргаликда илмий изланишлар олиб  борадилар Республика миқёсида ўтказиладиган турли хил конфренция, съездларда фаол иштирок этадилар.  Республика ва дунё миқёсидаги газета ва журналларда тиббиёт сохасига оид мақолалар чоп этадилар. Клиник ординатор, магистр ва студентларга амалий ёрдам берадилар.

Хашимова Нодира Анваровна

-бўлим  мудири,олий тоифали  шифокор, педиатр.

Хабибова Вазира Шукруллаевна

– тиббиет фанлари номзоди,олий тоифали шифокор, невролог

Саттаров Шухрат Қобулович

– оториноларинголог.

Каримова Умида Абдуганиевна

– педиатр. 

Холикова Лобар Расуловна  

-олий тоифали шифокор педиатр

Дадабаева Зилола Мансуровна

-олий тоифали хамшира, катта хамшира

Юлдошева Саодат Адхам кизи 

-1 тоифали етакчи ҳамшира

Хусанова Махлие Алишер қизи

-навбатчи ҳамшира

Абдужабборова Дилфуза Абусаид қизи

-тиббий рўйхатчи

Саидалиева Хадича Яқуб кизи

-хона ҳамшираси

Шомузаффарова Севара Талиповна

-хона ҳамшираси

Сайфуллаева Мадина Хабибулла кизи

-тиббий рўйхатчи

Хикматова Мамура Асатиллаевна

-навбатчи ҳамшира