20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими 14-бинонинг 4-қаватида жойлашган. Бўлим 30 та ўринга мўлжалланган бўлиб, улардан 15 ўрин кардиоревмотология ва 15 ўрин нефрология ўринларидир. Бўлимда 1 ёшдан 18 ёшгача болалар даволанадилар. Бўлимда беморларни ётиб даволанишлари учун шароитлар  яратиб берилган. Ҳамма палаталар замонавий жихозлар билан таъминланган. 

Бўлимда  2 та шифокорлар: 1 та олий тоифали шифокор нефролог ва 1 та шифокор кардиоревматолог, фаолият юритади. 10 та тиббий ҳамширалардан:  3 таси олий тоифали, 1таси биринчи тоифали ҳамшира. Бўлим ҳодимларини иш вақтлари 8:30 дан 14:30 гача.

Бўлимга беморлар болалар маслаҳат поликлиникаси ва қабул бўлими орқали ётқизилади. Зарурат бўлган пайтларда замонавий  қўшимча текширишлар ва тор мутахассислар (невропатолог, окулист, лор, аллерголог) кўриклари ташкил қилинади.

Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими 1978-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Мирзамухамедов М. А. бошчилигида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги  кунга  қадар  бемор  болаларга   тиббий  хизмат  кўрсатилиб  келинмоқда.

М.А.Мирзамухамедовнинг илмий фаолияти давомида 35 та мақола, 5 та услубий қўлланма нашр қилиниб 4 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ёқланди. Унинг бой илмий фаолияти Варшава (1986) ва Торонто (1989) даги халқаро симпозиумда, Харьков, Новосибирск, Калуга (1989-1990) шахарларидаги конференцияларда халқаро тиббиёт муассасаларида катта қизиқиш уйғотган эди.

Олим 150 дан ортиқ алохида эътиборга лойиқ монографиялар ва тиббий амалиётда қўлланиладиган 16 та услубий тавсияномалар чоп эттирган.

Олим хаёти давомида бевосита ўзининг илмий рахбарлиги остида 6 та фан доктори ва 30 та фан номзодини тайёрлади. Маннаф Атаматович Мирзамухамедов жамоат ишларидаги фаолияти бенихоя кенг қамровли бўлиб, у хаётининг охирги кунларигача Республика болалар шифокорлари жамиятининг раис ўринбосари, болаларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш бўйича кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг IV бошқармасининг педиатрия бўйича бош маслахатчиси, болалар ўлимини камайтириш хайъат раиси, педиатрия бўйича муаммолар кенгаши раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган эди. У 1957-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач”, 1980-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонлари, 1998-йилда эса I даражали “Соғлом авлод учун” ордени ва “Шухрат” медалига муносиб кўрилди.

Бўлимда  фаолият юритган профессорлар Даминов  М.А, Исраилов А.Р  бир  неча  йиллар  давомида болалар нефрологиясини ривожлантириш мақсадида кўплаб илмий-изланишлар, клиник тадқиқотлар олиб борганлар. Бўлимда раҳбарлик қилган ходимлар: тфд, профессор Исроилов А.Р., Табибова М.Л., Мирходжаева И.И., Хамидова З.В.

2001 йилдан ҳозирги кунга қадар  Ғиёсова У.Т. Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлим мудири вазифасида фаолият олиб бормоқда. 

Бўлимда беморларни даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида олиб борилади.

Бўлимда беморлар қуйидаги  нозологиялар бўйича даволанадилар: 

  • Кардиоревматологик касалликлар:
  • Ревматизм,
  • Ревматоидли артрит,
  • Миокардитлар
  • Геморрагик васкулитлар
  • Вегетотомир дистониялари
  • Реактив артритлар
  • Юракнинг туғма ва орттирилган нуқсонлари
  • Коллагенозлар.

Нефрологик касалликлар:

  • Ўткир ва сурункали пиелонефритлар
  • Ўткир ва сурункали гломерулонефритлар
  • Иккиламчи  нефритлар
  • Сийдик йўллари инфекциялари
  • Дисметаболик нефропатиялар
  • Наслий нефритлар
  • Тубулопатиялар

Даволаш ишларида кафедра ходимлари: профессор Каримжонов И.А., профессор Рахмонова Л.К., доц.Сулаймонов, доц. Абусагатова Ш.Ш., фаол иштирок этиб келадилар. Бўлимда ҳафтада бир марта профессор кўриги ташкил қилинган.

Беморларни даволашда замонавий текширув ва даволашнинг янги усулларидан фойдаланиш йўлга қўйилган. Оғир тизимли касалликларда патогенетик даво мақсадида пентоглобинни қўллаш натижасида ижобий натижалар олинмоқда. Беморларда касалликни клиник ремиссия даври узайди, касалликни активлик даври пасайди.

Бўлимда қуйидаги текширувлар олиб борилади:    

Лаборатор тахлиллар:

  • Қон ва пешоб умумий таҳлили
  • Нечипоренко
  • Зимницкий ва Реберг синамалари
  • Копрология
  • Қон биокимёвий таҳлили
  • Иммунологик текширув
  • TORCH инфекциясини аниқлаш
  • Ревмо синамалар
  • LE- ҳужайрани аниқлаш
  • Синовиал суюқликни текшириш
  • Қонда электролитларни аниқлаш
  • Коагулограмма
  • Гепатит HVC ва HbsAg аниқлаш.

Инструментал текширувлар:

  • ЭКГ
  • КИГ
  • ЭхоКС
  • ЭхоЭГ
  • ЭЭГ
  • РЕГ
  • УТТ текширувлари
  • Рентген текширувлар
  • Денситометрия.

Кўп йиллик тажрибага эга бўлган бўлим шифокорлари  мунтазам равишда Республикада бўлиб ўтадиган илмий-амалий конференция, съезд ва  конгрессларда қатнашиб келмоқда.  2014 йил ноябр ойида Тошкент шахрида ўтказилган Ўзбекистон педиатрларининг VII съездида “Функциональные изменения сердечно - сосудистой системы у детей с энзимопатиями тонкой кишки”  мавзусида  тезис чоп этилди. 2016 йил августда бўлиб ўтган Ўзбекистон ревматологлари създида  "2-болалар касалликлари" кафедраси ходимлари билан биргаликда “Особенности  течения ревматической  лихорадки  у  детей  на современном  этапе.”, “Синдром  Фелти  у  детей.”,

“Течение  реактивного  артрита  у  детей инфицированных  внутри клеточными  возбудителями”  мавзусида тезислар чоп этилди. Ҳозирги кунда “Атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефритнинг клиник иммунологик кечишининг ўзига хослиги ва даволашни такомиллаштириш” мвзусида илмий изланиш олиб борилмоқда.

Каримжонов Илхом Асомович

- "2-болалар касалликлари" кафедраси мудири, даволаш ишлари бўйича масъул, педиатр, тиббиёт фанлари доктори, профессор 

Рахмонова Лола Каримовна

- "2-болалар касалликлари" кафедраси ходими, даволаш ишлари бўйича масъул, педиатр, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 

Сулаймонов Аловхон Сулаймонович

- "2-болалар касалликлари" кафедраси ходими, даволаш ишлари бўйича масъул, ревматолог, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Абдусагатова Шахноз Шукуровна

- "2-болалар касалликлари" кафедраси ходими, даволаш ишлари бўйича масъул, нефролог, тиббиёт фанлари номзоди, доцент  

Ғиёсова Умида Тўлқиновна

–  Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими бўлим мудири, олий тоифали шифокор нефролог.

Эгамбердиев Санжар Бахриддинович

– Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими шифокори, кардиоревматолог.

Алимова Муборак Махмутжановна

-олий тоифали катта ҳамшира

Абдугофурова Мадина Шухрат қизи

-навбатчи ҳамшира

Юлдашева Нигора Абдувосидовна

-палата ҳамшира

Рахимова Зилола Лутфилло қизи

 ҳамшира

Зияева Малика Максуджон қизи

 ҳамшира