20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасидаги болалар пулмонология бўлими 1978 йили ТошДавТО «Болалар касалликлари» кафедраси  қошида ташкил этилган.
Болалар пулмонология бўлими Шифохонанинг 14 биноси 3 каватида жойлашган
Болалар пулмонология бўлимида 1 та профессор, 3 та тиббиёт фанлари номзоди, доцент, 7 та кафедра ассистентлари ва 3 та шифокор пульмонолог фаолият юритади.
Бўлим 30 ўринга мўлжалланган бўлиб беморлар қабул бўлими орқали тезкор ҳолатда ва маслахат поликлиникаси орқали ётқизилади.
Бўлимдаги даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт текширув ва даволаш режаси асосида олиб борилади.
Бўлимда 22 хона  она ва болага мўлжалланган. Хоналар кенг озода ёруғ. Даволаш ишларини  олий тоифали шифокорлар олиб борадилар.

Бўлимда “Она ва бола “хонаси мавжуд бўлиб шифокорлар бўлимда даволанаётган беморларнинг оналари билан турли мавзуда сухбатлар олиб борадилар.

  • Соғлом турмуш тарзи;
  • Оилани режалаштириш;
  • Болаларни тўғри парваришлаш;
  • Юқумли касалликларни олдини олиш;

Болалар пулмонология бўлими 1978-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор  Мирзамухамедов М. А.  бошчилигида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги  кунга  қадар  бемор  болаларга   тиббий  хизмат  кўрсатилиб  келинмоқда.

М.Мирзамухамедовнинг илмий фаолияти юзасидан 35 та мақола, 5 та услубий қўлланма нашр қилиниб 4 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ёқланди. Унинг бой илмий фаолияти Варшава (1986) ва Торонто (1989) даги халқаро симпозиумда, Харьков, Новосибирск, Калуга (1989-1990) шахарларидаги конференцияларда халқаро тиббиёт муассасаларида катта қизиқиш уйғотган эди.

Олим 150 дан ортиқ алохида эътиборга лойиқ монографиялар ва тиббий амалиётда қўлланиладиган 16 та услубий тавсияномалар чоп эттирган.

Олим хаёти давомида бевосита ўзининг илмий рахбарлиги остида 6 та фан доктори ва 30 та фан номзодини тайёрлади. Маннаф Атаматович Мирзамухамедов жамоат ишларидаги фаолияти бенихоя кенг қамровли бўлиб, у хаётининг охирги кунларигача Республика болалар шифокорлари жамиятининг раис ўринбосари, болаларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш бўйича кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг IV бошқармасининг педиатрия бўйича бош маслахатчиси, болалар ўлимини камайтириш хайъат раиси, педиатрия бўйича муаммолар кенгаши раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган эди. У 1957-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач”, 1980-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонлари, 1998-йилда эса I даражали “Соғлом авлод учун” ордени ва “Шухрат” медалига муносиб кўрилди. 

Майиддин Расулович Нуритдинов (1927-1996) 

Тиббиёт фанлари доктори профессор. Республикада педиатрия сохасида таникли олим ва ташкилотчи. Куп йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институти кошидаги Болалар касалликлари кафедраси мудири вазифаси билан бир вактни узида узбекистон Республикаси Согликни сақлаш вазирилигида бош педиатр вазифасини бажарди. Болалар орасида ревматик истма касаллигини ўрганиш билан шугулланади, кон ва кон айланиш системаси касалликлари муамаолари ва уларни олдини олиш ишларида катта ютукларга эришди.У 100дан ортик илмий ишлар муалифи. Улар 1та тиббиёт фанлари доктори ва 4 та тиббиёт фанлари номзодини тайёрлаганлар.

Майиддин Расулович Нуритдинов (1927-1996) –

Тиббиёт фанлари доктори профессор. Республикада педиатрия соҳасида таникли олим ва ташкилотчи. Кўп йиллар давомида Тошкент давлат тиббиёт институти қошидаги Болалар касалликлари кафедраси мудири вазифаси билан бир вақтни ўзида ўзбекистон Республикаси Соғликни  сақлаш вазирилигида бош педиатр вазифасини бажарди. Болалар орасида ревматик истма касаллигини ўрганиш билан шуғулланади, қон ва қон айланиш системаси касалликлари муамаолари ва уларни олдини олиш ишларида катта ютуқларга эришди.У 100дан ортиқ илмий ишлар муалифи. Улар 1та тиббиёт фанлари доктори ва 4 та тиббиёт фанлари номзодини тайёрлаганлар.

Кафедрага  2008йилдан  2012 йилгача кафедрага АН РУз академиги Даминов Турғунпўлат Обидович (1941й.т.) раҳбарлик қилди. Бу вақтда кафедра «Юқумли касалликлар ва педиатрия» кафедраси деб номланди.   Т.А.Даминов 350 дан ортиқ илмий ишлар,  4 та дарслик, 12та монография муаллифидир, унинг раҳбарлиги остида 5 илмий тўплам чиқарилган. Даминов Т.О раҳбарлигида 19 докторлик ва 40 дан зиёд номзодлик диссертациялари химоя қилинган.

Бўлимдаги даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандарт текширув ва даволаш режаси асосида олиб борилади.

Бўлимда беморлар қуйидаги нозологиялар бўйича даволанадилар:

1.     Пневмония
2.     Ўткир бронхит
3.     Ўткир обструктивный бронхит
4.     Ўткир трахеобронхит
5.     Қайталовчи бронхит.

Беморларга қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • Клиник текширувлар
  • Биохимик қон текширувлари
  • Иммунологик текширувлар
  • ЭКГ
  • ЭхоКС
  • Ультратовуш текширувлари
  • Кўкрак қафаси рентгенграфияси
  • Электроэнцефалограмма
  • Эхоэнцефалография
  • Спирография.

ТТА “Болалар касалликлари ” кафедраси ходимлари томонидан беморлар ҳар куни  маслахатлар бериб ва даволаш ишлари олиб борилади.

       Бўлим мутахассислари, кафедра профессори ва доцентлари билан биргаликда “Ташқи муҳит омилларини эътиборга олган ҳолда болалар орасида кенг тарқалган вирусли ва бактериал касалликларнинг этиологияси, патогенези, кечишининг ўзига хос хусусиятлари, ташхисот усуллари, давоси ва олдини олиш чораларини такомиллаштириш” бўйича илмий тадқиқот ишлар олиб борилмоқда, шу мавзуларда илмий конференция, семинар ва педиатрлар съездида фаол иштирок этмоқдалар. Шифокорлар бўлимда Тошкент тиббиёт академияси ординаторлари ва магисторларга  амалиёт ишларини ўргатмоқдалар.

   Ўзбекистон Республикаси фарм қўмитаси билан хамкорликда маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаш мақсадида дори воситаларининг болалар касалликларини даволашдаги самарасини ўрганиш мақсадида клиник синовлар ўтказилди. Олинган натижалар асосида мақолалар ва тезислар чоп этилди.

ХАЛМАТОВА БАРНО ТУРДИХОДЖАЕВНА

- “Болалар касалликлари “ кафедра мудири, тиббиёт фанлар доктори, профессор

 

Юлдашева Гулноз Гулямовна 

- бўлими мудири, пулмонолог, олий тоифали шифокор

Худойкулов Эркин Абдураззокович 

– “Болалар касалликлари “ кафедра  ходими, даволаш иши бўйича масъул, тиббиёт фанлари номзоди, доцент 

МИРРАХИМОВА МАКТУБА ХАБИБУЛЛАЕВНА

 - “Болалар касалликлари” кафедра ходими, тиббиёт фанлари номзоди, доцент 

Ибрагимова Шоира Адхамовна

– педиатр

Абдухолиқова Нигора  Фахриддиновна

– педиатр

Расулова Саодат Мардоновна

– катта ҳамшира, олий тоифали ҳамшира

Юлчиева Шаира Абраловна

– олий тоифали муолажа ҳамшираси

Абдуллаева Нафиса Шомақсудовна

– олий тоифали навбатчи ҳамшира

Исхакова Махфуза Абдурашидовна

– биринчи тоифали навбатчи ҳамшира

Шадиева Дилноза Хамитдиллаевна

– иккинчи тоифали навбатчи ҳамшира

Юлдашова Гулназа Магруфджановна

– иккинчи тоифали навбатчи ҳамшира

Акбарова Дилдора Давлаталиевна

– иккинчи тоифали навбатчи ҳамшира

Ашурбаева Жамила Эралиевна

– навбатчи ҳамшира

Пулатова Шахло Хайруллаевна

– пост ҳамшираси

Турсунова Дилобар Алимовна

– пост ҳамшираси