20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Чақалоқлар касалликлари бўлими Тошкент тиббиёт академиясининг клиник базаси бўлиб, 14 бинонинг 5 қаватида жойлашган. Чақалоқлар касалликлари бўлими  Ўзбекистон Республикасидаги чақалоқ болаларига малакали ва иқтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатади. Текширув ва даволаш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган текширув ва даволаш стандартларига асосланган ҳолда 28 кунгача, неонатал даврда, 1 ёшгача бўлган гўдакларга индивидуал ёндошган ҳолда олиб борилади. Чақалоқлар касалликлари бўлимига беморлар тезкор ётқизилади. Бўлимда 7 кунликдан бошлаб, 1 ёшгача бўлган  соматик  касалликлар билан касалланган чақалоқ беморлар даволанади. Бўлимда шу кунгача 37мингга яқин бемор даволанган. Бугунги кунда Чақалоқлар касалликлари бўлимида  2 нафар шифокор-неонотолог, 2 нафар шифокор-невролог, 2 нафар шифокор-педиатр,13 нафар малакали ҳамшира  фаолият юритмоқда. Барча ходимлар 2013 йил Тошкент тиббиёт академияси Бош шифокори томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномасига асосан иш олиб борадилар.

Бўлимда беморлар ётадиган хоналар 10-12 кв.м бўлиб, у ерда битта она ва битта бемор бола даволанади. Бўлимнинг санитар эпидемиологик ҳолати Санитария қоида ва меёрларига тўлиқ жавоб беради.

    Бўлим  чақалоқ беморларни замонавий даволаш ва диагностика усуллари билан даволаш учун жихозланган ва мослаштирилган. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси №2 Болалар касалликлари кафедраси клиник базаси сифатида фаолият олиб боради. Бўлимни 2-Болалар  касалликлари кафедраси  бакалавр ва магистрлар курация қилади. Бўлим  20 та ўрин бемор гўдаклар ва 10 та ўрин янги туғилган бемор чақалоқлар учун мўлжалланган.


Чақалоқлар касалликлари бўлими 1979 йилдан ишлаб келмоқда. Тошкент тиббиёт академияси 1- клиникасининг структур бирлиги ҳисобланиб, оналарни соғломлаштириш ва чақалоқлар касалликлари бўлими 5-қаватда  жойлашган. Шу бинода “Болалар касалликлари”  кафедра мудири профессор, фан арбоби М.А.Мирзамухамедовнинг раҳбарлигида иш юритилган. Улардан сўнг профессор И.А.Каримжонов кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқдалар.

   Чақалоқлар касалликлари бўлимида бўлим раҳбари бўлиб С.Т.Пак, катта ординатор лавозимида С.А.Малых ишлаганлар.

Бўлим очилган вақтда 60 ўринли бўлиб, 6,5 ўрин шифокор, 27 ўрин ҳамшира  ва 18 ўрин фаррош ишлаганлар. Бўлимдаги 60 та койкадан 30 таси янги туғилган бемор чақалоқлар ва 30 таси бемор гўдакларга мўлжалланган. Ўша даврда бўлимда шифокорлар З.М.Хасанбоева,  Н.С.Долимова, Е.А.Сырова, Н.Ш.Исхаковалар ишлашган. Бўлим мудири лавозимида  С.А.Малыхдан кейин Г.Я.Закирходжаева (1982-1985йиллар) ва  Н.С.Долимова  (1985- 2012 йиллар) лар ишлаганлар. Катта хамшира лавозимида  К.Ким (1979йил) , Р.Умматова (1979-82 й  ва 1987- 2006й),  М. Глазитдинова (1982-1984й)  ва З.Абдуллаева (1984-1987) лар ишлаган. Бундан ташқари шифокорлар Н.Б.Жўраев, Г.А.Бухарбаевалар шу бўлимда ўз фаолиятларини олиб борганлар. Катта тажрибага эга бўлган ҳамширалар  М. Мусаева, В.Иноятова, Д.Эгамбердиева, З.Абдуллаевалар 30йил ва ундан ошиқ вақт давомида ишлаганлар. 

Н.С.Долимова 1985-2013 йилда бўлим мудири лавозимида ишлаган

Мирзамухамедов Маннап Атаматовнинг илмий фаолияти юзасидан 35 та мақола, 5 та услубий қўлланма нашр қилиниб 4 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ёқланди. Унинг бой илмий фаолияти Варшава (1986) ва Торонто (1989) даги халқаро симпозиумда, Харьков, Новосибирск, Калуга (1989-1990) шахарларидаги конференцияларда халқаро тиббиёт муассасаларида катта қизиқиш уйғотган эди.У 150 дан ортиқ алохида эътиборга лойиқ монографиялар ва тиббий амалиётда қўлланиладиган 16 та услубий тавсияномалар чоп эттирган.Олим хаёти давомида бевосита ўзининг илмий рахбарлиги остида 6 та фан доктори ва 30 та фан номзодини тайёрлади. Маннаф Атаматович Мирзамухамедов жамоат ишларидаги фаолияти бенихоя кенг қамровли бўлиб, у хаётининг охирги кунларигача Республика болалар шифокорлари жамиятининг раис ўринбосари, болаларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш бўйича кенгаш раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг IV бошқармасининг педиатрия бўйича бош маслахатчиси, болалар ўлимини камайтириш хайъат раиси, педиатрия бўйича муаммолар кенгаши раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган эди. У 1957-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач”, 1980-йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонлари, 1998-йилда эса I даражали “Соғлом авлод учун” ордени ва “Шухрат” медалига муносиб кўрилди.

Болалар касалликлари кафедраси мудири профессор фан арбоби М.А.Мирзамухамедов

Бўлимда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

·                  Пневмония
·                  Юқори нафас йўллари ўткир ноаниқ инфекцияси
·                  Неонатал сариқлик
·         Бронхит
·          Гипоксик  ишемик энцефалопатия
·          Оддий тарқалмаган йирингли инфекция
  •  Аллергодерматит
  •   Оксил энергетик етишмовчилиги. Озиқланишнинг бузилиши
·          Ферментопатия
·          Риттер фоллиатив  дерматити
·          Чақалоқлар гемолитик касаллиги
·          Ноаниқ этиологияли сариқликлар
·          Муковисцедоз
·          Энтероколит ва бошқалар
·          Ихтиоз
  • Бронхопневмония
  • Бронхиолит
  • Сепсис
  • Бронхит
  • Обструктив бронхит
  • Марказий нерв системаси шикастланиши асоратлари
  • Чақалоқлар гемолитик касаллиги
  • Оддий тарқалмаган йирингли инфекция
  • Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши
  • Елка плексити. Эрба Дюшен параличи

Бўлимда қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • ЭхоКС;
  • Рентген текшируви;
  • Замонавий клиник-биокимёвий лаборатор таҳлилларни барча турлари;
  • Ультра товуш денситометрияси;
  • Окулист кўриги;
  • ТORCH инфекциягақонанализи;
  • Умумий қон анализи;
  • Умумий сийдик анализи;
  • Коагулограмма;
  • Қон ивиш вақти;
  • Ничепоренко синамаси;
  • Зимницкий синамаси;
  • Гликемикпрофил;
  • Суткалик сийдикда қандни аниқлаш;
  • Қонда сийдик кислотани аниқлаш;
  • Суткалик сийдикда сийдик кислотани аниқлаш;
  • Гепатит С га қонанализи;
  • Гепатит В, Д га қонанализи;
  • ОИВ га қон анализи;
  • “Йўғон томчи” малярига қон анализи;
  • Сийдикда оқсилни аниқлаш;
  • Қонда кальцийни аниқлаш;
  • Умумий ахлат анализи;
  • Гижжага ахлат анализи;
  • Ахлатда яширин қон кетишини аниқлаш;
  • Қонда холестеринни аниқлаш;

Бўлим ҳодимлари оқсил энергетик етишмовчилик, озиқланишни бузилиши, марказий нерв системаси перенатал зарарланиши асоратлари билан касалланган  беморларни даволашда кўп йиллик тажрибага эга. Текширувлар ва даволаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган стандартлар асосида амалга оширилади.

Беморлар кўригида профессорлар, доцентлар ва кафедра ассистентлари ҳам қатнашади ва кам учрайдиган мураккаб клиник ҳолатлар, лаборатор текширув натижалари муҳокама қилинади ва актуал мавзулар устида конференциялар ўтказилади. 

Бўлимда Тошкент тиббиёт академияси 2- болалар касалликлари кафедраси ходимлари билан биргаликда  касалликларни диагностика, даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш мавзусида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Охирги йилларда  кўплаб илмий мақола ва тезислар чоп этилди. Республика ва халқаро миқёсидаги конференция, конгресс ва съездларда маърузалар билан иштироқ этилди.

Сагдуллаева М. А "Тамаки чекишнинг ўсмирлар иммунитети ва тарбиясига таъсири" мавзусида 2016 йил май ойида Тиббиётнома газетасида мақола тақдим этган.

Азимова Р. А "Гўдак ёшдаги болаларда дисбиозни даволашда замонавий ёндашув" мавзусида 2016 йил июнь ойида IV Халқаро пулмонологлар ва фтизиатрлар съезди, тезислар тўплами чоп этилган.     

Мадеримов М.К. "Болаларда антилейкотриен препаратларини сурункали қаварчиқ касаллигида қўлланилиши" 2016 йил  июнда Интернаука журналда тезис чоп этилган.      

Каримджанов Ильхамджан Асамович

– тиббиёт фанлари доктори, профессор,  2005 йилдан ТТА УАШ педиатрия кафедраси раҳбари.
 

Толипова Ноила Кудратовна

– болалар касалликлари кафедра маъсул ҳодими, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Сагдуллаева Мафура Абдукаримовна

– чақалоқлар касалликлари бўлими мудири,  олий тоифали шифокор.

Юсупова Гулноза Аманулаевна

– Шифокор-неонатолог.

Мадеримов Максудбек Комилжонович

– Шифокор-неонатолог.

Азимова Раъно Алишеровна

– Шифокор-педиатр.

Асомова Наргиза Илхомовна

– Шифокор-невролог.

Норбекова Саодат Ахмедовна

– Шифокор- невролог.

Юсупова   Хожия   Тўрабаевна

– Катта ҳамшира, олий тоифали

Одилова  Дилфуза Анвар қизи

– Муолажа ҳамшираси

Мирабдуллаева Шахноза Баходир кизи

– Муолажа ҳамшираси

Юлчиева Дилбар Эркиновна

– Пост ҳамшираси, олий тоифали 

Азизходжаева Мухаббат Ибрагимовна

– Навбатчи ҳамшира, олий тоифали

Дадаева Нигора Мирнигматовна

– Навбатчи ҳамшира, олий тоифали

Убайдуллаева Малика Исломовна

– Навбатчи ҳамшира, олий тоифали

Тошходжаева Шохиста Хусановна

– Навбатчи ҳамшира

Тошходжаева Нодира Нуриллаевна

– Навбатчи ҳамшира

Муминова Зумрад Фатхуллаевна

– Навбатчи ҳамшира