20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

74 кишидан иборат халқаро олимлар гуруҳи дунёда антибиотикларга чидамли бўлган қорин тифи тарқалаётганини аниқладилар.

20 дан ортиқ далат олимлари тиф касаллигини келтириб чиқарувчи Salmonella Typhi бактерияларининг 1.8 минг намунасини таҳлил қилиб чиқишди. Бу намуналар 63 давлатда 1992-2013 йиллар мобайнида тўпланган.

Натижада 47% намуналар антибиотикка чидамли бўлган H58 штаммли бактерияга эга эканлиги аниқланди. Бу штамм 25-30 йил аввал Жанубий Осиёда пайдо бўлгани маълум бўлди.

Штамм касалликнинг генетик архитектурасини ўзгартирган холда бошқа штаммларни сиқиб чиқармоқда. Олимлар хулосасига кўра, бу тарқалаётган касаллик эпидемияси хавфи етарли даражада бахоланмайибди.

Қорин тифи билан ҳар йили 30 миллион атрофида одам касалланади. Агар касаллик ўз вақтида даволанмаса ўлим даражаси 20% гача етади. Одатда касаллик ифлосланган сув ёки егулик орқали юқади. Тиф касаллигининг белгилари кўнгил айниши, иситма, қорин оғриғи, кўкрак ва қорин қисмида қизил тошма.

Касалликни олдини ўз вақтида олмаса, бу ичакдаги ёмон асоратларга олиб келади. Тифга қарши вакциналар борлигига қарамай, ўзининг қиммат нарҳи туфайли энди ривожланаётган давлатларда кўп холларда ишлатилмайди. Одатда касалликни антибиотиклар ёрдамида даволашади.