20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Эндокринология бўлими 1976-йил Тошкент давлат тиббиёт олийгохи қошида , гематология бўлими 2000-йил Тошкент тиббиёт академия биринчи клиникаси қошида ташкил этилган. 2015-йилдан бошлаб эндокринология ва гематология бўлими бирлашиб, 40 та ўрин жойга мўлжалланган бўлиб, 12-бино 6-қаватида жойлашган.

Эндокринология ва гематология бўлимининг асосий иш фаолиятлари углевод алмашинуви ва гемостаз бузилишининг профилактикаси, эрта ташхислаш ва даволашдан иборат. Эндокринология ва гематология бўлимида эндокрин ва гематологик касалликлари  бўлган беморларга махсус тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, бу касалликларнинг профилактикаси олиб борилади. Бўлимдаги шифокорлар, шунингдек, эндокрин ва қон тизими касалликларини  ташхислаш ва даволашда энг янги тиббий технологияларни ишлаб чиқиш, киритиш ва амалиётда қўллаш ишлари билан шуғулланадилар.

Бўлим кўп тармоқли терапевтик шифохона кошида жойлашган бўлиб, у шифохонанинг материал-техник базасига асосланади, шунинг учун бўлим шифокорлари тиббий хизматнинг барча турларини кўрсата оладилар.  Бундан ташқари, бўлимда беморлар  кардиолог, невропатолог, гастроэнтеролог, пульмонолог, окулист маслаҳатларини олишлари мумкин. Бўлимдаги узоқ йиллик иш давомида аниқ йўлга қўйилган иш тизими яратилган бўлиб, бу охирги илмий ишлар ва усулларга асосланган ва бу эндокрин ва гематологик касалликларнинг даволаш масалаларига комплекс ёндошишга имкон беради. Клиникада даволашнинг жипслашган даврийлиги мавжуд бўлиб, бу амбулатор-маслахат поликлиникада кўрик, реанимация ва бошқа махсус бўлимларда, физиотерапия бўлимида даволанишларни ўз ичига олади. Даволаниш якунида беморларга касаллик тарихидан кучирма ва кейинчалик поликлиникада амбулатор даволаниш учун тавсиялар берилади.   

Эндокринология бўлими умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология курси кафедрасининг клиник базаси ҳисобланиб, курс мудири  тиббиёт фанлари доктори, профессор Б.Х. Шагазатова ҳисобланади. Гематология бўлими ички касалликлар пропедевтикаси, ички касалликлар, ХДТ ва гематология курси кафедрасининг клиник базаси ҳисобланиб, курс мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.А. Бабаджанова ҳисобланади. Бўлимда, шунингдек,  доцент М.И. Шамсутдинова, катта ўқитувчилар т.ф.н. М.З. Мухтарова, Д.М. Артикова, П.Н. Хусанова ишлайди.  Бўлим мудири т.ф.н. А.А. Бахадирова,  шифокор гематолог Д.З. Хакимова, шифокор эндокринолог Г.Ж. Сайдалиева иш олиб борадилар.

Бўлимда иккита ҳамширалар пости, барча муолажалар учун керакли жихозлар билан таъминланган муолажа хонаси мавжуд. Бўлимда бир, икки ва уч ўринли палаталар, шунингдек, конденционер, музлатгич, телевизор билан таъминланган юқори сифатли палаталар бор. 

1976 йили Тошкент Давлат тиббиёт олийгохи қошида 80 ўрин жойга мўлжалланган эндокринология бўлими очилган. Бўлим тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент Давлат тиббиёт олийгохи қошидаги эндокринология кафедра мудири Назира Сагдуллаевна Салахова томонидан бошқарилган.

Н.С.Салахова Ўзбекистон Республикасида эндокринология мутахассислиги бўйича жуда кўп ютуқларга эришган. Унинг бошчилигида 3 та фан доктори, 15 тиббиёт фанлар номзоди ўзининг илмий ишларини ёқлаган. Н.С.Салахованинг 168 дан ортиқ мақолалари, 2 та монографияси, 25 та услубий қўлланмалари чоп этилган.

Михайлов Владимир Георгиевич

1980-йилдан 2000-йилгача В.Г. Михайлов . Тошкент давлат тиббиёт олийгохи гематология кафедрасини бошқарган. Бу вақт давомида В.Г.Михайлов томонидан клиник гематология ва трансфузиология бўйича талабалар учун бир қатор ўқув қўлланмалари ёзилган.

Илмий текширишлар натижасида В.Г.Михайлов  1970-йил Тошкент шаҳар Гематология ва қон қуйиш ИТИ да қон ва суяк кўмиги компонентлари махсус банкини яратган. Бу, ўз навбатида Ўрта Осиёда биринчи бўлиб,  бутун қонни қуйишдан компонентли гемотерапияга ўтиш ва клиникада миелотрансплантация килиш  имкониятини берган..В.Г. Михайлов . нинг кўп йиллик илмий ишлари натижалари унинг “Суяк кумигининг консервацияси ва уни клиникаларда куллаш” номли докторлик диссертациясида (1969) ва Суяк кумигининг консервацияси” (М. 1979), “Суяк кумигининг трансплантацияси” (1975) каби монографияларида умумлаштирилган.

В.Г.Михайлов . тиббиёт йўналиши бўйича 30 га яқин китоб ва ўқув қўлланмалари ёзган, шулар қаторида “Хаёт кизил елкани”, “Ок халатли шифокор”, “Шифокор Ценер”, Кон сирлари” ва бошқалар бор. Бу китобларда китобхонларга жуда яҳши ва тушунарли қилиб гематология ва трансфузиологиянинг ютуқлари ёзилган.В.Г.Михайлов  Ўзбекистон ёзувчилари союзининг аъзоси эди.  

Хозирги давирда эндокринология ва гематология бўлими "умумий амалиёт шифокори тайёрлаш эндокринология курси" раҳбари, т.ф.д., профессор Б,Х. Шагазатова  ва

гематология  бўлими "ички касалликлар пропедевтикаси гематология курси" раҳбари т.ф.д., профессор Ш.А.Бабаджанова . бошчилигида иш олиб бормоқда.

         

1986 йилдан 1997 йилгача эндокринология бўлимида олий тоифали шифокор А.А.Бережная бўлим мудири лавозимида ишлаган. Бўлим мудири ўз иш даврида эндокрин касалликларни ташхислаш ва уларни турли хил даволаш йўллари билан шуғулланган. Бўлимда эндокрин беморлар учун даволаш физкультура хонасини очган ва қандли диабет асоратларини олдини олиш мақсадида кенг қўллаган.

1997 йилдан бошлаб тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор А.А.Бахадирова бўлим мудири лавозимида ишлаб келмоқда. А.А.Бахадированинг илмий ишлари диабетик остеопорозни ташхислаш ва даволашга қаратилган. А.А.Бахадирова бўлимда биринчи маротаба қандли диабет мактабини йўлга қўйган. А.А.Бахадирова бир неча маротаба халқаро конгресс ва симпозиумларда иштирок этган. А.А.Бахадирова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан 2010 йилда “Соғлиқни Сақлаш аълочиси” унвони билан тақдирланган.

Бу бўлимда қуйидаги ташхис билан беморлар стационар даво олади:

  • Қандли диабет 1-ва 2-тури;
  • қандли диабет асоратлари (макроангиопатиялар, микроангиопатиялар)
  • диффуз токсик бўқоқ;
  • аутоиммун тиреоидит;
  • акромегалия;
  • Иценко-Кушинга касаллиги;
  • гипотиреоз;
  • гипоталамик семизлик;
  • Адиссон касаллиги;
  • феохромоцитома;
  • Шихана синдроми;
  • Симонс-Шиен синдроми;
  • тиреотоксик аденома;
  • гипогонадизм;
  • адреногенитал синдром;
  • темир танкис анемия;
  • аралаш анемия;
  • витамин В12 етишмовчилик анемия;
  • аутоиммун гемолитик анемия;
  • сурункали касалликлар анемия;
  • идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
  • геморрагик васкулит;
  • эритремия;
  • симптоматик тромбоцитопатия;
  • лейкозлар;
  • миелом касаллиги;
  • миелодиспластик синдром;
  • Ходжкин лимфомаси;

Эндокринология ва гематология бўлимида тиббий хизматлар спектри:

- қалқонсимон без касалликларининг диагностикаси ва давоси;

- қалқонсимон без гормонларини текшириш (Т3, Т4, ТТГ);

- эндокрин офтальмопатияни глюкокортикостероидлар билан пульстерапия орқали даволаш;

- қандли диабет 1 ва 2 турини диагностикаси ва даволаш, тўғри овқатланишни ўргатиш, қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларни танлаш, қонда қанд миқдори ва гликолизирланган гемоглобин назорат қилиш, физиотерапевтик муолажаларни буюришни ўз ичига олади;

- гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези касалликларини диагностикаси ва даволаш, гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими ўсмасининг жойлашишини аниқлаш учун компьютер томография қилиш, бемор гормонал фонини аниқлаб ва ўрин босувчи гормонал давони танлаш;

- аёллар ва эркаклар репродуктив фаолияти патологияларининг диагностикаси ва даволаш, жинсий гормонлар миқдорини аниқлаб ва гормонтерапия ўтказиш;

Гематологик бўлимда  ўткир ва сурункали лейкоз, қон ивиш тизими патологиялари, турлий хил анемиялар билан хасталанган беморлар даволанади;

Гематологик  беморларни соматик статусини аниқлаш  мақсадида бемор текширилади: кўкрак қафаси рентгенограммаси, электрокардиограмма, эхокардиография, эзофагогастродуоденоскопия, ички аъзоларни ультратовуш текшириуви ва кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, чаноқ аъзолари  лимфа тугунлари ультратовуш текшируви  ўтказилади.

Гематология бўлида гемотрансфузион терапия: қон ва қон компонентларини оғир беморларга қуйиш, ҳамда полихимиотерапия усуллари қўлланилади.

Шифокордлар ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан чиқарилган стандарт ташхислаш ва даволаш усулларига риоя қилишади.

Бўлимда бундан ташқари сервис хизматлари йўлга қўйилган: кир ювиш, оғир беморларга қараш, хамда беморнинг ҳоҳишига кўра қўшимча овқатланиш. Бўлим санитар нормативларга асосланган холда сифатли оқликлар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар дам олиши учун бўлимда қулай шароитлар яратилган. Муолажалардан бўшаган вақтда беморлар бўлим холларида телевизор кўриш, шахмат ўйнаш, турли хил китоблар ўқиш учун қулай шароитлар мавжуддир. 

Бўлимда кафедра ходимлари билан биргаликда турли илмий йўналишлар бўйича иш олиб борилади. Бўлимнинг асосий илмий изланишларидан бири бу қандли диабетнинг томирли асоратларини олдини олиш хамда турли хил остеопорозларни ташхислашда рентгенденситометрия усулидан кенг қўлланишдан иборатдир. Турли хил остеопорозларни ташхислаш билан биргаликда уларни янги замонавий даволаш усуллари ишлаб чиқилмоқда. Қандли диабетнинг асоратларидан бири бўлмиш диабетик нефропатияни вақтли ташхислаш мақсадида микроальбуминурияни аниқлаш усули йўлга қўйилган. Яна бир илмий изланишлардан бири семизликнинг турли хил турларини ташхислаш ва даволашда индивидуал программа ишлаб чиқишга мўлжалланган. Семириш турини ва сабаби ҳисобга олинган холда тана вазнини  нормаллаштиришнинг индивидуал дастури  ишлаб чиқилади, семириш даражасига қараб овқатланишни кунлик рациони  хисобланади, жисмоний юкламалар, уқалаш, медикаментоз даволаш (семизлик даражасига қараб дори воситасини индивидуал танлаш), психотерапевтик ёрдам кўрсатилади. Қандли диабет билан касалланган беморларда симтомсиз юрак ишемик касаллиги эрта диагностикаси велоэргометрия усулидан фойдаланилади. Хозирги кунда эндокрин ва гематологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг янги усуллари ишлаб чиқилмоқда. 

Шоира Агзамовна Бабаджанова

-тиббиёт фанлари доктори, профессор 

Барно Хабибуллаевна Шагазатова

-тиббиёт фанлари доктори, профессор

Маргарита Заиджоновна Мухтарова

-тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Азиза Абдуллаевна Бахадирова 

-тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор 

Хакимова Дилдора Забихуллаевна

– 1 тоифали шифокор гематолог

Сайдалиева Гульмира Жўраевна

– шифокор эндокринолог

Туляганова Комола Бокижоновна

– 1 тоифали катта ҳамшира 

Орипова Комола Тухтамуродовна

– 1 тоифали муолажа ҳамшираси

Гулматова Дилдора Аскаровна

– навбатчи ҳамшира

Муродова Азиза Анваржон қизи

– пост ҳамшираси

Эшимова Сурайё Махмуджоновна

– 2 тоифали навбатчи ҳамшира

Нурматова Назира Фатхуллаевна

– навбатчи ҳамшира

Шерматова Мадина Абдусаттор қизи

– пост ҳамшираси

Исраилова Нодира Махамаджановна

– навбатчи ҳамшира

Касимова Раъно Абдугаффаровна

– навбатчи ҳамшира

Курбанова Дилдора Шакиржановна

– навбатчи ҳамшира

Абдуллава Махира Джура кизи

– навбатчи ҳамшира

Каюмова Дилноза Хасановна

– навбатчи ҳамшира