20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Венгрия изланувчилари  эркаклар  мияси аёллар  миясига қараганда тезроқ ишдан чиқишини тастиқлашди. Бу фактни тастиғи  Альцгеймер касаллиги эркакларда кўпроқ  учраши деб такитланади.

Сегеда  Универсетети олимлари  21дан  58 ёшгача  бўлган  106 нафар эркак  ва аёлларни  бош миясини текширувдан утказишган. Текширувдан  олдин  хар бир текширилган шахслар  соглом бўлишган. Олимлар МРТ морфометрия  кўрсаткичларини  анализ қилиб,  текширувчиларда  бош мияни қаришини динамикада ўрганиб чиқишган.

Текширув натижалари шуни кўрсатдики,  эркаклар ва аёллар  мияси кўплаб  гендер фаркларга  эга экан. Динамикада ёш  ўтган сари эркакларда бош мияни кул ранг моддаси миқдори  кўпроқ камайганлиги аниқ  бўлди, айниқса  бу лентикуляр  танасига хос  экан. Мияни бу қисми харакат ва хис хаёжонга жавоб беради.

Ундан ташқари қариш жараёни  таламусга  хам таъсир қилар экан. Эркакларда  аёлларга қараганда  таламусдаги  ўзгаришлар жиддийроқ  кўринишга эга  бўлар экан.