20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Тошкент тиббиёт академия (ТТА) 1-Клиникаси кўп тармоқли тиббиёт маскани хисобланади. Юқори малакали шифокорлар гурухи, сифатли тиббий ускуналар билан таьминланган тиббий хизмат сизнинг саломатлигингиз учун хизмат қилади.

Амбулатор хизматлар

- Катталар қабул бўлими

- Катталар маслахат поликлиникаси

- Артрологик ИАДК ва Республика ревматология маркази

- Болалар қабул бўлими ва маслахат поликлиника

 

Шифокорга сиз энг қимматбахо неьмат-ўз соғлигингизни ишониб топширасиз.

Маслахат поликлиникада юқори малакали шифокорлар, тиббиёт фанлари докторлари ва номзодлари сизга хизмат кўрсатади.

ТТА 1 клиникасига бўлган мурожаатингиз соғлигингиз учун биринчи қадам хисобланади!

Тиббий хизмат ва мутахасисслар резюмеси билан танишишни истасангиз, сайтимизнинг кейинги сахифаларидан тўлиқ маьлумот олишингиз мумкин.

 

Стационар хизматлар

ТТА 1 клиника шифокорлари  бир қатор стационар даолаш ишларини ўтказишади. Доимий шифокор назоратини талаб қилувчи кўпгина касалликлар, шу қаторда узоқ муддатли терапевтик давони талаб қилувчи сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволашнинг имконияти чегараланганлиги сабабли, сиз бизнинг академиямизда стационар шароитда даволани имкониятиг эгасиз.

ТТА 1 клиникада жойлашган стационар хизмати- дидингизга мос қулайликка эга палата, юқори сифатли комплекс даво, мутахасисслар масалахати, шифокорлар томонидан назорат ва ўрта тиббий ходимлар томонидан парвариш имкониятига эгасиз.

ТТА 1 клиникада қуйидаги бўлимлар сизга хизмат кўрсатади:

1-Кардиология

2-Кардиология

Кардиореанимация

1-Неврология

2-Неврология

Интенсив неврология

1-Умумий терапия

2-Умумий терапия

Меъда-Ичак касалликлари бўлими

Гепатобилиар тизими патологияси

Пульмонология

Эндокринология ва Гематология

Ревматология

Кардиоревматология

Нефрология

Терапия реанимация ва Интенсив терапия

Ички касалликлар реабилитацияси

 

Болалар бўлими:

Болалар Аллергология ва Неврология бўлими

Болалар пульмонология бўлими

Болалар кардиоревматология ва нефрология бўлими

Чақалоқлар касалликлари

Болалар реанимацияси

Сервис хизматлар

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасига пуллик даволаниш учун келган беморларга шартнома асосида касаллик тарихи очилади ва шартномага асосан пул тўлаб ётқизилади.

Беморларга қулайлик яратиш мақсадида клиникамизда қўшимча сервис хизматлар (фитобар, кир ювиш (прачка), бемор парвариши учун тиббий ходим хизмати ва бошқалар) ташкил этилган. Даволаниш муддати тугаб, бемор клиника рўйхатидан чиқиш вақтида барча кўрсатилган тиббий ва сервис хизматлар умумлаштирилиб якуни хисоб китоб қилинади. Қўшимча маьлумотлар ва саволлар учун пастда кўрсатилган электрон манзилга ёки телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.  Тиббий хизмат ва сервис хизматига тўланадиган пул қиймати хақида тўлиқ маьлумот “прейскурант” сахифасида кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасида Президентининг 2007йил 21 майдаги ПҚ 640 сон “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис сохасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори, ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 14 октябрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ахолига кўрсатиладиган пуллик сервис хизмат турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида” 305-сонли буйруғи асосида клиникада турли хилдаги сервис хизматлари ташкил қилинган.

Хозирда,

Парваришлаш учун ўрин; 

Фитобар хизмати;

Сартарош хизмати;

Нусха кўчириш хизмати (Ксерокопия);

Бемор учун шахсий ўрта тиббий ходим хизмати;

Кирхона хизматидан якка тартибда фойдаланиш хизмати.

Телефон: (8-371) 150-97-51

Факс: (8-371) 150-96-95

E-mail: info@1-klinikatma.uz

WEB сайт:  www.1-klinikatma.uz

Инструментал диагностика

Рентгенография текшируви (Ичка аьзолар рентгеноскопияси ва рентгенографияси (қизилўнгач ва ошқозон тизимини контраст суюқлик орқали текшириш, кўкрак қафаси в хоказо), суяк ва бўғим рентгенографияси. 

Электрокардиография
Юракни суткалик мониторинги (Холтер монитори)
Велоэргометрия
Эхокардиоскопия
Ташқи нафас фаолиятини текшириш (ФВД)
Ультратовуш текшируви
Нейрофизиология хонаси
Гастродуоденофиброскопия
Денситометрия

Ўтказилаётган эндоскопик текширувлар жахон стандартларига жавоб беради.

Рақамли эндоскопик текширув сизда минимал даражада ноқулайлик туғдиради.

 

Лабораторной диагностика текшируви

Клиник лаборатория,

Биокимёвий лаборатория,

Иммунологик лаборатория,

Экспресс лаборатория

 

Замонавий тиббиётни лаборатор анализларсиз тасаввур қилиш қийин. Лаборатор  текширув, инсон саломатлиги ҳақида 70% гача ахборот бериш имкониятига эга. Сифатли бажарилган лаборатор текширув – тўғри танланган ташхис ва даволанини таьминлайди!

ТТА 1 клиникасида жойлашган лаборатория 3000 га яқин лаборатор анализ ва текширувни амалга оширади: биохимик, иммунологик, гематологик, умумий клиник қон ва пешоб тахлиллари, қон гурухи ва бошқалар.

Бизнинг лабораторияда сўнги тиббиёт ускуналаридан фойдаланилади, ускуналарнинг қулайлиги бу – сифатли, автоматик ва тезкор.

Хамма текширувлар ёпиқ типдаги, сифатли реагент ва колибратор ёрдамида ишлайдиган автоматик анализаторларда бажарилади.

Физиотерапия хизмати

Катталар физиотерапияси,

Болалар физиотерапияси

 

Физиотерапия бу — табий ва суньий факторлар, яъни электр токи, магнит майдони, ёруғлик, сув, иссиқлик ва ультратовуш ва хоказолар ёрдамида даволашни ўз ичига олади.

 

Физиотерапия — комплекс давога қўшимча ва айрим касалликларни асосий даволаш манбаи бўлиб хизмат қилади.

У реабилитация шароитида касалликдан тикланиш даврида, касалликни қайта хуружини профилактикасида ва организмни мустахкамлаш учун хизмат қилади.

Физиотерапевтик муолажалар: оғриқсиз, минимал даража ножўя таьсир ва қарши кўрсатмаси кам бўлган, хар бир бемор учун индивидуал танланадиган даво чора тадбири бўлиб хисобланади.

Юқори малакали физиотерапевт хар бир бемор учун ёшини, қўйилган ташхис, касаллигини оғирлик даражасини инобатга олиб индивидуал бўлган даво муолажа: энергия тури, таьсир кучи ва вақти, локализацияси, муолажа сонини танлайди. Касалликни динамик кечишини бахолайди, лозим бўлса даволаш жараёнини коррекция қилишга кўмаклашади.

 

Физиотерапия бўлими хизматлари

Физиотерапия бўлими кенг муолажаларни спектрини таклиф қилади:

• магнитотерапия (доимий, импульсли, биорезонансли)

• электротерапия(электр токи, гальванизация, электрофорез, дарсонвализация, амплипульстерапия, трансцеребрал импульс даво (электроуйқу), флюктуоризация)

• ультратовуш терапия (фонофорез)

• ёруғлик манбаи орқали даво (лазертерапия, ультрабинафша нур, квантли терапия)

• инфитатерапия

• ингаляцион небулайзерли терапия

• иссиқлик терапияси (озокерит, парафин)

Мурожаат учун телефон: 150-96-95: 214-51-01: