20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Инсон терисида яшовчи бактериялардан бири ўз ташувчисини кўпчилик тери касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин. Швециянинг Лунд Университети (Lund University)  олимлари шу фикрни таъкидлашмоқда. Тадқиқот автори Ролф Луднинг (Rolf Lood) сўзларига кўра Propionibacterium acnes микроорганизми ўз яшаш муҳитини яхшилаш ва ҳимоя қилиш учун хизмат қиладиган RoxP оқсилини ишлаб чиқаради.

Propionibacterium acnes бактерияси илк бор Акне касаллиги билан касалланган беморда аниқланган, шунинг учун улар бундай номланган. Аммо бу бактерия акне касаллигини келтириб чиқариши исботланмаган, чунки улар соғлом инсонлар терисида ҳам кўп учрайди. RoxP оқсили антиоксидант сифатида таъсир қилиб теридаги оксидант стрессини олдини олади. Оксидант стресси ўз ўрнида терининг қуёшнинг ултрафиолет нурларидан зарарланишидан юзага келади, натижада терида экзема ва псориаз каби кўп турдаги касалликлар авж олади.

RoxP оқсили, Лунд Университети ходимларининг фикрига кўра, оксидант стрессига қарши худди витамин Е ва витамин С каби самарали таъсир кўрсатади. Олимлар бу тадқиқотнинг кейинги босқичида ҳайвонлар ва инсонларда синовлар ўтказишмоқчи, агарда тадқиқотлар ижобий натижа берса, RoxP оқсилидан кенг кўламда қуёш нурларидан ҳимояловчи кремларга  қўшиш ва псориаз, атопик дерматит каби тери касалликларини даволашда фойдаланиш имконини беради.