20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Интенсив неврология бўлими ТТА 9 бино 1 қаватида жойлашиб, неврология соҳасида кечиктириб бўлмайдиган асаб тизими ўткир касалликларни даволаш билан шуғулланади. Иш фаолияти давомида бўлимда 12000 ортиқ  ўткир кечиктириб бўлмайдиган асаб тизимини зарарланиши билан кечадиган беморлар юкори малакали даво топган. Бўлим ходимлари даволаш ишларидан ташқари илмий изланишлар қилишади, халкаро илмий конгресс ва конфренцияларда катнашадилар ва Европанинг олди клиникаларида малакавий амалиётларини оширишади. Бўлимда ишлайдиган шифокорлар : 9 та невролог : улардан  2 таси тиббиёт фанлари номзоди , қолган шифокорлар эса олий ва  1 категорияга эга. 

Шошилинч неврология бўлими даволаш ишлар бўйича рахбари - т.ф.д, профессор Муратов Фахмитдин Хайритдинович.

Интенсив неврология бўлимида  шошилинч ҳолатдаги беморлар учун 10 та ўрин ажратилган.

Интенсив неврологии  бўлими неврологияда шошилинч кечиктириб бўлмайдиган беморлар учун очилган.

Интенсив неврология бўлимида  ишемик ва геморрагик инсультнинг ўткир давридаги беморлар, миелит, полирадикулоневрит,менингэнцефалит,энцефаломиелит, тутканок хуружлари, миастения ва бошка нерв системасининг ўткир шошилинч холатдаги беморларга тиббий хизмат кўрсатилади.

Интенсив неврология палаталари кроват олди кислород бериш системаларига эга ва бундан ташкари хаёт кўрсаткичларини бахолаш имкониятига эга бўлган (артериал кон босими, юрак кискариш сони,нафас олиш сони) текширувлар амалга оширилади. Бўлимда  нерв системасининг ўткир шошилинч холатдаги беморларига ҳалкаро даражадаги ва шунингдек миллий рекомендация ва стандартларларга асосан  интенсив терапия кўрсатилади.

Бўлимда хар куни  логопед, ЛФК инструктори, нейропсихолог,  диагностика хизмати  мутахассислари хизмат кўрсатишади. Беморлар агар лозим бўлса кўрсатма асосида  нейрохирургик стационарга кўчирилади ва шошилинч нейрохирургик ёрдам кўрсатилади.

Ультратовуш и функционал диагностика группаси.

Беморларда уйку артерияси хавзасида гемодинамикани ўзгартириш даражасидаги стенозларни аниклаш максадида БМКАЎБ билан даволанаётган беморларда   доплерография текшириш амалиёти ўтказилади ва кўрсатма асосида  ангионеврологик жаррохлик стационарига ўтказилади. 

Нейрореабилитация

Интенсив неврология бўлими инсульт ўтказган беморларда,  йўқолган функцияларни тиклашга қаратилган комплекс реабилитация чораларини ишлаб чиқилган. Интенсив неврология бўлимида  биринчи суткадан беморларга нейропсихолог, логопед,  даволовчи физкультура мутахассиси ва физиотерапевт иш бошлайди.  

 

Харакат сфераси реабилитацияси.

Харакат реабилитация мутахассиси харакат бузилишларини хамма йўналишларини тиклашга қаратилган даво чораларини белгилайди.  Буни амалга ошириш   учун массаж, махсус  ишлаб чиқилган  даволовчи гимнастика  усуллари орқали амалга оширади. 

Нейропсихологик реабилитация

Нейропсихологик ёрдам инсульт ўтказган беморлардаги  турли хил когънютив бузилишларни  (хотира, фикрлаш , нутк, диккат бузилишлари )  диагностика ва реабилитация  килиш,  эмоционал муаммоларни коррекциялаш , нерв системаси ўткир шошилинч холатдаги беморларнинг кариндошларини беморга реанимация и интенсив даволаш даврида ва шунингдек неврология бўлимида  рухий мадад бериш каби амалиётларини ўз ичига олади.

Логопед-афазиолог

Логопед неврология бўлимига тушган беморлар даволанишнинг биринчи кунидан бошлаб даволаш ишларини олиб боради, нейроген дисфагия, нутк ва товуш бузилиши диагностикаси ва даволаш ишларини амалга оширади. Ютиш рефлексини кайта тиклаш ва нуткдаги камчиликларни даволаш, логопедик массаж ва махсус гимнастика беморларнинг шифохонага тушишларининг илк кунидан бошлаб амалга оширилади ва неврология бўлимида давом эттирилади.

Физиотерапевтик реабилитация.

Хар бир беморга буюрилган физик йигилмаладан иборат даволаш усуллари касалликни эрта тикланиш даврида харакат ва сезув бузилишларни тикланишига ердам беради,хужайраларда модда метаболизимни тиклайди ва бош ва орка мияда ,периферик асаб тизимда кон айланишини тиклайди.

Физиотерапевтик усуллари огрикни ва яллигланишни даволаш,лимфодренаж таъсирини кучайтиради.Магнитотерапия ва микротокларни кўллаш асаб тизими ўткир касалликларини эрта тиклаш дарини кискартиради.

Интенсив неврология бўлими  2000 йил феврал ойида  2- Тошкент Давлат тиббиёт институти  1- клиникаси  (хозирги Тошкент тиббиёт академияси  1- клиникаси ) қошида очилган.  Бўлим  ўткир неврологик беморларни касалликнинг ўткир давридан стабиллашгунича тиббиёт ёрдам кўрсатади.  Бўлимга  2000 дан  2015йилгача  Азизова Охиста Рихсиваевна бўлим мудири бўлиб ишлаган. Бўлим рахбарлигини профессор  Асадуллаев Максуд Махмудович, доцент Нуритдинов Сайпитдин Нуритдинович, профессор Асланова Саодат Набиевна, профессор Рахимбаева Гулнора Саттаровналар бошқарган. 2000 йилдан бўлим ходимлари томонидан 4 та фан номзодлик диссертация ёқланган. 2015 йилдан бўлимни тиббиёт фанлари номзоди  Садиков Рустам Анварович бошқаради.  

1988 йилдан 2007 йилгача асаб касалликлари кафедрасини РАМТН академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Асадуллаев М.М. бошқарган. Профессор Асадуллаев М.М. ўзини илмий ишларини асаб тизимини  яллиғланиш  ва қон-томир тизими  касалликларини ўрганишга бағишлаган, 6 фан доктори ва 29 фан номзоди тайёрлаган. Профессор Асадуллаев М.М. 7 монография нашр этган.

1985 йилдан 1987 йилгача асаб касалликлари кафедрасини Нуритдинов Сайпитдин Нуридинович бошқарган. Нуритдинов С.Н. илмий ишлари асаб тизимини ялиғланиш касаларини ўрганишга бағишланган. 2000 йилдан 2009 йилгача Нуритдинов С.Н. интенсив неврология бўлимини даволаш ишлари бўйича маъсул бўлиб ишлаган.

2007 йилдан 2008 йилгача асаб касалликлари кафедрасини  Асланова Саодат Набиевна бошқарган. Асланова С.Н. илмий ишлари асаб тизимини ревматик патологияси билан боғлиқ бўлган. Асаб касалликларни ревматик зарарланиши билан боғлиқ  Ўзбекистон ва чет элда 317 илмий мақолалар чоп этилган.

2008 йилдан шу кунгача асаб касалликлари кафедрасини Рахимбаева Г.С. бошқаради. Рахимбоева Г.С. илмий ишлари асаб тизимини ўткир ва сурункали касалликларини ўрганишга бағишланган. Кўп йиллардан бери Рахимбоева Г.С. Европа неврологлар ассоциациясини фахрий аъзоси хисобланади.

2000 йилдан 2015 йилгача интенсив неврология бўлимини Азизова О.Р. бошқарган.Азизова О.Р. Узбекистон ва Европа давлатларида бош мия қон томир касалликларига бағишланган кўплаб илмий маколалар чоп этган.

  • Нерв системасининг ўткир касалликларини стационар даволаш. 
  • Бош мия қон томир касалликларида метаболик ва қон томир терапиясини ўтказади. 
  • Миастения, полирадикулоневрит, энцефаломиелитли беморларда даволовчи плазмоферезни ўтказади. 

Мутахассис консультациялари

  • Логопед
  • Психолог
  • ЛФК шифокори
  • Физиотерапевт
  • Кардиолог
  • Окулист

Ультратовуш текширув

  • Брахиоцефал кон томирларини ультратовуш текшируви
  • ЭхоКС( Юрак УТТ)
  • Корин бушлиги ва буйрак УТТ

Функционал диагностика

  • ЭКГ
  • ЭЭГ
  • РЭГ
  • ЭхоЭС
  • Холтер текшируви
  • Кон босимни суткали мониторлаш
  • Компьютер томографияси
  • Рентген

Уткир асаб тизимини зарарланиши билан кечувчи касалликларга физиотерапия ва массаж кулланилади

Нейроген дисфагия диагностикаси ва даволаш

Инсултга чалинган беморлар ва уларни якинларига рухий ердам курсатилади

2015 йилда булимнинг шифокор-ординатори Мирдедаев Санжар асаб тизимида кечиктириб булмайдиган холатлар буйича Антверпен(Бельгия) шахрида малакасини ошириб келди. 

Интенсив неврология булимида асаб касалликлари кафедраси билан хамкорликда илмий ишлар килинади.Булим фаолияти фактида 4 тиббиёт фанлар номзодлиги ёкланган.

  • 2002 ийлда Садиков Рустам Анварович «Кичик инсултларни баъзи бир патогенез,клиника ва даволаш усуллари»;
  • 2007 йилда Абдуллаева Нигора Умматкуловна «Ишемик инсултларда эндотелий фаолиятини бузилиши,ва уни тиклаш йуллари» ;
  • 2007 йилда Мусаева Юлдуз Алписовна «Цитокин статусни клинико-экспериментал тафсифномаси,тиклаш йуллари»;
  • 2011 йилда Ахматов Алимжан Мустафакулович  «Экстракраниал кон томирлари деформациясидаги цереброваскуляр бузилишлар,даволаш ва диагностика йуллари»;

Интенсив неврология ходимлари мунтазам равишда халкаро  конгресслар ва  конференцияларда қатнашадилар. 2007 йилда  НАБИ конгрессида Санкт-Петербург шахрида ўтказилган  Садиқов Рустам Анварович иштирок этиб ”Кичик инсултлар патогенези, клиникаси ва даволаш усуллари” мавзусида доклад қилдилар. 2011 йил EFNS конгрессида интенсив неврология бўлими шифокори Абдуллаева Нигора Умматқуловна “Ишемик инсултлардаги эндотелиал дисфункцияси” мавзусида постер доклад билан иштирок этди. 2015йил Содиқов Рустам Анварович Милан (Италия) шаҳрида “Периферик фалажларни даволашда дофаминергик дори- воситаларини қўлланилиши” мавзусида постер доклад билан иштирок этди.

Муратов Фахмитдин Хайритдинович

-тиббий фанлари доктори профессор, илмий ишлар бўйича бўлим рахбари. 

Садиков Рустам Анварович

-тиббиёт фанлари номзоди бўлим мудири

Азизова Охиста Рихсиваевна

-шифокор-невролог
Исмоилов Рустам Джахонгирович
-шифокор-невролог
Собиров Абдулализ Абдужалилович
- шифокор-невролог
Турахонов Акмал Мамаюсупович
- шифокор-невролог
Мирдедаев Санжар Сойибжонович
- шифокор-невролог
Сохибназаров Нодир  Ганижонович
- шифокор-невролог
Кучкарова Мамура Тешабаевна
-Катта ҳамшира
Мирхоликова Мохира Кучкаровна
- ҳамшира
Мирзаханова Дилноза Эгамберди кизи
- ҳамшира
Максудова Феруза  Абдурахмон кизи
- ҳамшира 
Юлдашева Шахноза Эгамбердиевна
- ҳамшира
Юлдашева Дилдора  Иргашевнa
- ҳамшира
Набиева Феруза Убайдуллаевна
- ҳамшира
Ишанходжаева  Сайёра  Иргашевна
- ҳамшира
Азимова Комила Абдулахадовна
- ҳамшира
Хабибуллаева Дилноза Содиковна
- ҳамшира
Тожибоева Мадина Кодиржон кизи
- ҳамшира