20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Кардиореанимация бўлимида ўткир миокард инфаркти, кардиомиопатия, номуқим стенокардия, ҳаётга хавф солувчи аритмиялар ва юрак етишмовчилигининг оғир шакллари билан касалланган беморлар даволанади. Юқорида келтирилган касалликларнинг барчаси инсон хаётига хавф солиб, бўлиб мана шундай касалликларни даволашга ихтисослашган. Бўлимда 2 та беморга мўлжалланган махсус реанимацион шок палатаси бўлиб, унда кардиомонитор ва сунъий ўпка вентиляцияси аппарати билан жиҳозланган. Шифокорлар тромболитик (қон томирдаги тромбни эритиб юбориш) ва ўткир миокард инфарктида медикаментоз даволаш ишларини амалга оширишади. Юқори малакали ҳамширалар томонидан беморларни доимий назорат қилиш, даволаш муолажаларини олиб бориш ҳамда умумий қўллаб қувватловчи чора тадбирлар ўтказилади. Беморлар ҳар куни бўлим мудири Халилов А.С. томонидан кўрилади. Бўлимдаги беморлар кафедра профессорлари ва бошқа мутахассислар томонидан доимий равишда кўрилади.

Бўлим оғир груруҳга мансуб беморларни яъни оғир юрак хасталигига чалинган беморларни даволаш учун барча жиҳозлар ва имкониятларга эга бўлиб уларга: ўткир миокард инфаркти ва унинг асоратлари, ўпка шиши, кардиоген шок, юрак тўхташи ва оғир аритмиялар, инфаркт олди ҳолатлар ва юрак этишмовчилиги киради. Бўлимда қуйидаги текширувлар ўтказилади: динамик электрокардиография, суткалик 24 соатлик ЭКГ мониторинг қилиш, эхокардиоскопия, койка олди доимий ЭКГ текшируви ўтказиш, тезкор дефибрилляция,  ва электрик кардиоверсия, ўпка – юрак реанимацияси. Кардиореанимация бўлими Тошкент тиббиёт академияси  1-клиникаси  12- корпусининг  1-қаватида жойлашган.  Хозирги кунда бўлимда  11 та шифокор фаолият кўрсатиб келмоқда.  Шифокорлардан  1 нафари олий тоифали,  1 та шифокор  I – тоифали ва тиббиёт фанлари номзоди,  1 та шифокор II – тоифали шифокор.  Бўлимда фаолият кўрсатувчи 37 та ҳамширадан  8 таси олий тоифали,  2 таси биринчи тоифали. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси “Ички касалликлар №1”  кафедрасининг базаси ҳисобланади.

Бўлим  1977 йил апрел ойида 2- Тошкент тиббиёт институти клиникасида ташкил топган бўлиб 6 та ётоқ ўринга эга ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморларга мўлжалланган бўлган. Бўлим бир вақтнинг ўзида  Тошкент давлат тиббиёт институти ички касалликлар кафедраси ҳамда Республика кардиология илмий текшириш институтининг клиник базаси хисобланган. Ички касалликлар кафедрасини 1971 йилдан 1997 йилгача ЎзССР да хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзССР фанлар академияси аъзоси, тиббёт фанлари доктори, профессор Каценович Рафаел Александрович (1920-1997 йй.) бошқарган. Бу вақтга келиб  кафедрада янги илмий йўналиш, юрак ишемик касаллигини босқичма-босқич ўрганила бошланган.

1997-йилдан 2005-йилгача ички касалликлар “УАШ тайёрлаш ва клиник аллергология кафедрасини тиббёт фанлари доктори, профессор Усманов Рустам Инагамович бошқарди. Кафедранинг асосий илмий йўналиши  "Ички касалликларни ташхислаш ва даволаш эффективлигини фармакокинетика ва фармокодинамикани ўзгаритирадиган патологик жараёнлар даражаси ва характерини, дори воситаларини организм билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда ошириш” бўлган.

2005-йилдан 2008-йилгача кафедра мудирлиги вазифасини тиббёт фанлари доктори, профессор Бердиев Умурзоқ Ганжиевич ( 1948-2009 йй.) бажарди. Кафедра илмий маввзуси "Ички касалликларни ташхислаш ва даволаш эффективлигини фармакокинетика ва фармокодинамикани ўзгаритирадиган патологик жараёнлар даражаси ва характерини, дори воситаларини организм билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда ошириш” бўлган.

2008-йилдан 2011-йилгача кафедра мудири вазифасида тиббёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Саъдулла Патхуллаевич ишлаган. Биринчи марта Тошкент тиббиёт академияси ректори билан биргаликда даволаш факультети барча УАШ тайёрлаш кафедралари ўқув машғулотларини олиб борадиган замонавий ҚВП модели яратилди. Профессор Абдуллаев С.П. 100 та илмий иш, 2 та амалий тадбиқва 3 та услубий қўлланма муаллифи. 1 та тиббиёт фанлари номзоди тайёрлади.

2011 йилдан ҳозирги кунгача кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, доцент Нуриллаева Наргиза Мухтархановна. У УАШ тайёрлаш бўйича ушбу йўналиш ташкил қилингандан бошлаб ҳозиргача фаол ишлар олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини шароитида ЮИК профилактикаси аспектларига таалуқли илмий ишини якунлади ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Бўлимга  1977 – 1978 йилларда  Р.Н. Самигулин,  1978- 1980 йилларда  М.Ф. Бутаков мудирлик қилган. 1980- 1992 йилларда олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди  М.М. Пирназаров мудирлик қилган. Бу даврда бўлим мебел, функционал кроватлар ва  кардиомониторлар, дефибриллятор, вақтинчалик электрокардиостимулятор билан жихозланди. Бўлимда 1985 йилда илк бор тромболитик терапия (стрептодеказа) қилина бошлаган ва ўткир миокард инфаркти билан касалланган беморларни даволашда β-адреноблокаторлар қўлланила бошланган. Бунинг натижасида беморларда ўткир миокард инфарктнинг эрта асоратларини олди олинган ва беморларнинг даволаниш муддати қисқартирилган, хаёт сифати яхшиланган.Бўлим реанимацион палаталари қайта реконструкция қилинди ва иккита беморга мўлжалланган махсус шок палатаси қурилди. Бўлим мудири М.М. Пирназаров бошчилигида ва кафедра ходимлари, илмий текшириш институти ходимлари билан биргаликда қабул қилинган  шошилинч кардиологик беморларга  юқори малакали шошилинч кардологик  тиббий ёрдам кўрсатиш алгоритми ишлаб чиқилган. Ушбу алгоритм бўлимда ўлим кўрсаткичини 25% дан 10% гача камайтиришгахизмат қилди.  

Бўлимга 1992-1993 йилларда олий тоифали шифокор С.Н. Усманов  мудирлик қилган. С.Н. Усманов бўлим фаолиятида ходимлар билан ўз билим тажрибасини алмашлаб, фаол бошқарди. Бу даврда бўлим хаётида бир қанча ривожланишлар кузатилди.

1993 йилдан бошлаббўлимга олий тоифали шифокор  А.С. Халилов мудирлик қилиб келади.1998 йилда  6 та ётоқ ўринга эга бўлган бўлим  9 та ётоқ ўринга, 2015 йилда эса 12 ётоқ ўринга кенгайтирилди. 2004 йилда ушбу бўлимга Япония элчихонаси томонидан 78000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилди ва буни асосида бўлим марказий назоратга эга  кардиомониторлар, дефибриллятор, инфузомат билан қайта жихозланди. 2013 йилда клиника томонидан бўлим сўнъий ўпка вентиляцияси аппарати ва ҳар бир ётоқга ихтисослашган замонавий кардиомониторлар билан таъминланди. Бўлим мудири А.С. Халилов халқаро кардиологлар конгреси ва съездларида актив иштирок этди ва орттирган билим ва тажрибаларини амалиётга тадбиқ  этди.  Юқоридаги ишлар  натижасида бўлимда ўткир миокард инфаркти бўйича ўлим кўрсаткичи  9% га, умумий ўлим кўрсаткичи 1,4% га камайди.  

1993 йилдан бошлаббўлимга олий тоифали шифокор  А.С. Халилов мудирлик қилиб келади.1998 йилда  6 та ётоқ ўринга эга бўлган бўлим  9 та ётоқ ўринга, 2015 йилда эса 12 ётоқ ўринга кенгайтирилди. 2004 йилда ушбу бўлимга Япония элчихонаси томонидан 78000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилди ва буни асосида бўлим марказий назоратга эга  кардиомониторлар, дефибриллятор, инфузомат билан қайта жихозланди. 2013 йилда клиника томонидан бўлим сўнъий ўпка вентиляцияси аппарати ва ҳар бир ётоқга ихтисослашган замонавий кардиомониторлар билан таъминланди. Бўлим мудири А.С. Халилов халқаро кардиологлар конгреси ва съездларида актив иштирок этди ва орттирган билим ва тажрибаларини амалиётга тадбиқ  этди.  Юқоридаги ишлар  натижасида бўлимда ўткир миокард инфаркти бўйича ўлим кўрсаткичи  9% га, умумий ўлим кўрсаткичи 1,4% га камайди.  

Бўлим жахон стандарти талабларига жавоб берадиган (юрак ритми, нафас олиш сони, кислород сотурацияси, марказий гемодинамик кўрсатгичлар ) ускуналар билан жихозланган ва беморлар 24 соат давомида мониторинг назоратида бўладилар.  Даволаш терапияси ЎзРес ССВ ва халқаро стандартлар асосида олиб борилади.  Беморлар бўлимда кўрсатилган шошилинч  ёрдамдан сўнг,  давони давом эттириш мақсадида ихтисослашган бўлимларга  ўтказилади.  Бўлим  Тошкент тиббиёт академиясининг “ Ички касалликлар  №1” кафедраси базаси ҳисобланади ва кафедранинг маъсул ходимлари томонидан беморлар кўрилади.  Хар бир беморни даволаниш жараёнида бўлим мудири, даволовчи шифокор ва ҳамшира фаол иштрок этишади, лозим бўлган қўшимча тор мутахассислар (окулист, невролог, хирург, уролог ва бошқа мутахассислар)томонидан кўрилади. 

Бўлимнинг асосий йўналиши қуйидаги касалликлар билан мурожаат қилган беморларга хизмат қилади:

  • ЮИК. Ўткир каронар синдром.
  • ЮИК. Номуқим стенокардия ривожланиб борувчи тури.
  • ЮИК. Ўткир миокард инфаркти. (асоратли ва асоратсиз тури).
  • ЮИК. Аритмик турининг (ўткир бошланиши) амбулатор шароитда коррекцияга бўйсинмаган холатлар (хилпироқ аритмия параксизми).
  • ЮИК. Аритмик турининг (сурункали тури). Беморни ҳаётига хавф солувчи (хилпилловчи тахиаритмия чап қоринча етишмовчилиги),  оғир (декомпенсацияланган) юрак етишмовчилиги.
  • Дилятацион кардиомиоопатиялар ( СЮЕ IIБ. (NYHA бўйича ФС III ва IV).

Беморларга тезкорлик билан лозим бўлганда қуйидаги лаборотор ва инструментал текширувлардан ўтказилади:

  • ЭКГ ва ритмограмма.
  • ЭхоКС
  • Ички аъзолар УТТ текшируви
  • Кўкрак қафаси рентгенскопия ва графияси.
  • Қонни умумий ва биохимик тахлили
  • Умумий қон тахлили ва қонни барча морфологик тахлили
  • Умумий пешоб  тахлили
  • Пешобда пешоб кислотаси,оқсил ва қанд миқдорини тахлили
  • Қонда ферментлар тахлили
  • Тропонин
  • АЛТ
  • АСТ
  • КФК
  • ЛДГ
  • Билирубин
  • Холестерин
  • β-липопротеидлар
  • фосфолипидлар
  • мочевина
  • креатинин
  • пешоб кислотаси
  • Умумий оқсил ва фракциялари
  • Nа, К, Са2.Электролитлар
  • фибриноген 

Бундан ташқари, беморларнинг юрак тож томирларини текшириш мақсадида коронарография текшируви тавсия қилинади. Бу текширув тож томирларидаги торайиш яъни стеноз ёки окклюзияни жойлашган жойи, даражаси, характери, сонини баҳолашда қўлланилади.

Коронарография текширувига кўрсатмалар:

  • Ноинвазив ва клиник текширувлар асосида аниқланган юқори асоратланиш хавфига эга, кўпинча миокарднинг оғриқсиз ишемияси билан касалланган беморлар
  • Дори воситалар билан юрак ишемик касаллиги бартараф қилинмаганда
  • Дори дармон билан бартараф қилинмаган номуқим стенокардия, анамнезида миокард инфаркти ўтказган, чап қоринча дисфункцияси хамда артериал гипотония ва ўпка шиши кузатилган беморларда
  • Инфарктдан кейинги стенокардия
  • Ноинвазив текширувлар асосида беморда касалликдан асоратланиш хавфини аниқлаш имкони бўлмаганида
  • 35 ёшдан ошган беморларда  юракда ўтказиладиган очиқ операциялар (масалан, клапан протезлаши, юрак тўғма нуқсонларини тўғрилаш амалиёти ва бошқа операция.)
  • Нокоронароген характердаги миокардкасалликларини дифференциал диагностика қилиш мақсадида (атипик оғриқ хуружлари, ДКМП ва бошқ)
  • Сиёсий кўрсатма: миокарднинг ноаниқ генезли, минимал характердаги ишемияси, бошқа инсонларнинг хаёти бевосита боғлиқ бўлган касб эгалари, (учувчилар, космонафтлар, хайдовчилари ва бошқ.),харбий навбатчиликда турган шахслар

Тезкор коронарография текширувига кўрсатма:

  • Ўткир коронар синдроми.
  • Эндоваскуляр операциядан кейин тўсатдан бемор аҳволини ёмонлашуви (оғриқ синдромининг кузатилиши, ЭКГ да манфий динамика кузатилганда, ферментлар миқдори ошганда).
  • Стационар шароитида беморнинг умумий аҳволи ёмонлашганда (прогрессирланувчи стенокардия).

Коронарография текширувига қарши кўрсатма:

  • Буйрак етишмовчилиги, креатинин150 ммоль/л дан юқори;
  • Қон айланиши етишмовчилилининиг III –IV даражасида;
  • Бошқариб бўлмайдиган артериал гипертензияда;
  • Қандли диабетнинг декомпенсация босқичида;
  • Руҳий ҳолатнинг ўзгаришида;
  • Яра касаллини хуружида;
  • Поливалент аллергияда;
  • Эндокардит;
  • Сурункали касалликларнинг хуруж даврида.

Бўлим шифокорлари Республика миқёсида ва чет элларда бўладиган конференцияларда актив қатнашиб келишмоқда.  Бўлим мудири  Халилов А.С.   европа кардиологлари ва   МДХ давлатлари кардологлари конгресларида, Россия кардологлари  хамда  Ўзбекистон кардиологлари съездларида  актив иштирок этади.   Бўлим мудири ва шифокорлари Республика илмий амалий журналларида  мақолалар ва тезислар чиқармоқдалар. Хозирда  бўлимда Тошкент тиббиёт академияси  магистлари  бўлим ходимлари бошчилигида ўзининг магистрлик диссертациясини тайёрламоқдалар. 

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

-  "Ички касалликлар №1" кафедраси мудири,тиббиёт     фанлари доктори, доцент.

Абдурахмон Серанович Халилов

– бўлим мудири, кардиолог, олий тоифали шифокор 

Саидазиз Нигманович Усманов

 – кардиолог, олий тоифали шифокор

Қахрамон Комилжонович Абдуллаев

 –  анестезиолог-реаниматолог, 2-тоифали шифокор

Равшан Ахрорович Хусанов

 –шифокор- кардиолог

Руслан Шагитович Харисов

 – шифокор- кардиолог

Сарвар Анварович Сулайманов

 – шифокор- кардиолог

Алимардон Мирзаевич Мирзаев

– шифокор- кардиолог

Маликова Барно Тураевна

- катта ҳамшира

Зоидова Феруза Садриддиновна

- навбатчи ҳамшира

Таджиева Дилноза Хасанбаевна

- навбатчи ҳамшира

Толибова Зилола Гайратовна

-  навбатчи ҳамшира

Ахмедова Феруза Шакировна

-навбатчи ҳамшира

Игамбердиева Дилфуза Абдувахидовна

-навбатчи ҳамшира

Кенжаева Шарипа Самадовна

- навбатчи ҳамшира