20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Кардиоревматология бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг етакчи бўлимларидан бири ҳисобланади ва 9 корпус 2 қаватда жойлашган. Бўлимда бир ва икки жойли ёруғ, қулай, айвонларга эга бўлган, бундан ташқари 20 та жойга мўлжалланган зарур шароитларга эга бўлган хоналар мавжуд. Бўлимда беморларга кун давомида ва самарали хизмат қилиш учун шароитлар  яратилган.

Бўлимда ревматологик ва кардиологик беморларни юқори малакали консультатнтлар,  замонавий лаборатор ва инструментал текширув усулларидан фойдаланган холда касалликка индивидуал ёндашиб комплекс даво чоралари олиб борилади.

Кардиоревматология бўлими 1999 йилдан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси ўқув – илмий ва клиник таркибига кира бошлаган. Бўлимга бир йил давомида 1000 га яқин беморлар режали равишда ётқизилади ва тиббий ёрдамни замонавий текширув ва даволаш усулларидан фойдаланилган холда республика миқёсида олиб борилади. Бўлимнинг барча ходимлари доимий равишда хар йили ташкиллаштириладиган юрак – қон томир касалликлари ва ревматология анжуманларида иштирок этишади ва бу янгиликларни тиббиётга тадбиқ этган холда ўз ишларни олиб боришади. Бўғим касалликлари, аутоиммун касалликлар, артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги бўйича илмий мактаблар ташкил қилинган.

Бундан ташқари, бўлим Тошкент тиббиёт академияси кафедралари учун клиник база бўлиб хизмат қилади. Бўлимни ички касалликлар йўналиши бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрловчи факультет ва госпитал терапия кафедраси наъзорат қилади.

Бўлимда юқори малакали шифокорлар, хамширалар ва кичик тиббиёт ходимлари фаолият юритишади. Бўлимнинг тиббиёт ходимлари клиника хаётида, ва турли жамоатчилик, илмий-амалий тадбирларида фаол иштирок этишади. 

Ўзбекистонда ревматология ва кардиоревматологияни терапевтик йўналишда ривожланшига бир қатор таниқли олилар ўз хиссаларини қўшишгандир, булар Карамян М.В., Исмоилов Н.И., Турсунходжаева М.С., Умидова З.И. ва бошқалар шулар жумласидандир.

Профессор Карабаева Р.А. 1979 йилда биринчилардан бўлиб, ревматология бўлимини алохида йўналиш қилиб очилишида ва Республика Ревматология марказини ташкиллаштиришга мушарраф бўлган (Тошкент Давлат Тиббиёт олийгохи базасида). Марказда охирги 16 йил ичида замонавий тиббиётнинг ташхислаш ва даволаш усуллари тадбиқ қилинди, мактаблар ташкил қилинди ва фан номзоди ва фан докторлари тайёрланган.

Республика Ревматология маркази 1991 йил II Тошкент Тиббиёт олийгохи базасига қайта бириктирилган, қайсики Профессор Солиев Т.С. бошчилигида 1995 йилда МКАД (Махсус курсли амбулатор даволаш) поликлиникаси ишга туширилган. Кейинчалик Республика Ревматология маркази қайта шакллантирилган, 2005 йилдан  хозирги вақтгача ТТА нинг 1 клиникасида фаолият олиб бормоқда.

2008 йилдан бошлаб ТТА нинг 1 клиникаси базасида (даволаш факультетининг факултет ва госпитал терапия, ревматолгия, кардиоревматологик, умумий терапевтик ва МКАД поликлиника) профессор Ризмухамедова М.З. (кафедра мудири, Ўзбекистон Республикаси ССВ ревматологик хизмат бўйича  асосий маслахатчи, кафедра мудири) бошқариб келмоқда. 

1999 йилда Республика Ревматология маркази базасида кейинчалик махсус ревматологик профилли беморларга тиббий ёрдамни такомиллаштириш мақсадида кардиоревматология бўлими очилди. 

1999 йилдан 2002  йилгача олий тоифали шифокор Умарова Г.К. бўлим мудири лавозимида фаолият юритган.   

2002 йилдан 2014 йилгача – олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ширанов И.А. бўлим мудири лавозимида  фаолият юритган. 

2014 - 2015 йилларда – олий тоифали шифокор Алимова Н.З. бўлим мудири лавозимида  фаолият юритган. 

2015 йилдан бошлаб, хозирги вақтгача кардиоревматология бўлими мудири бўлиб, шифокор ревматолог Мирхамидов М.В. фаолият юритиб келмоқда. 

Кардиоревматология бўлимида беморларга махсуслаштирилган, шу билан бирга ревматологик касалликларга кенг тармоқли, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш  йўлга қўйилган:

·         Ревматик артрит ёки полиартрит
·         Ўткир ревматик иситма
·         Сурункали юрак ревматик касаллиги
·         Ревматик хорея
·         Бириктирувчи тўқиманинг диффуз касалликлари
·         Тизимли қизил бўрича
·         Дорили қизил бўрича синдромии
·         Тизимли склеродермия
·         Индуцирланган (химик ёки дорили) склеродермия
·         Диффуз фасциит
·         Дерматомиозит (полимиозит) идиопатик ва ювенил
·         Шегрен касаллиги
·         Шегрена синдромии
·         Бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари ва чатишган синдромилар
·         Ревматик полимиалгия
·         Рецидивланувчи полихондрит, Титце касаллиги
·         Рецидивланувчи панникулит (Вебер-Крисчен касаллиги)
·         Системали васкулитлар
·         Тугунчали периартериит
·         Вегенер гранулематози
·         Эозинофилли гранулематоз васкулит
·         Гигантхужайрали темпорал артериит (Хортон касаллиги)
·         Неспецифик аортоартериит (Такаясу касаллиги)
·         Гиперергик ангиит
·         Геморрагик васкулит (Шенлейн-Генох касаллиги)
·         Гудпасчер синдромии
·         Аралаш криоглобулинемия (криоглобулинемк пурпура)
·         Облитерацияланувчи тромбангиит (Бюргер касаллиги)
·         Бехчет синдромии
·         Кавасаки синдромии (слизисто-кожно-железистый синдроми)
·         Ревматоид полиартрит
·         Ревматоид артрит тизимли зарарланиши билан
·         Фелти синдроми
·         Ювенил ревматоид артрит
·         Стилл синдроми
·         Ювенил сурункали артрит
·         Анкилозланувчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги)
·         Псориатик артрит
·         Реактив артрит (Рейтер касаллиги)
·         Ичакни сурункали носпецефик касалликлари артрити (неспецик ярали колит, регионар илеит, Крон касаллиги)
·         Инфекцион артрит
·         Микрокристаллик артритлар
·         Бирламчи ва иккиламчи подагра (дорили, буйрак етишмовчилигидаги ва бошқалар)
·         Хондрокальциноз (псевдоподагра)
·         Остеоартроз
·         Спондилез, спондилоартроз
·         Умуртқалараро остеохондроз
·         Диффузный идиопатик гиперостоз (Форест касаллиги)
·         Иккиламчи остеоартроз (дисплазия, артрит, жарохат, статик бузилишлар, гипермобиллик натижасидаги ва б.)
·         Интермиттирловчи гидрартроз
·         Кўплаб  ретикулогистиоцитоз
·         Бўғимлар хондроматози
·         Виллонодуляр синовит
·         Бириктирувчи тўқимани туғма метоболизмини нуқсонлари
·         Марфан синдроми
·         Тугалланганмаган десмогенез (Элерс-Данло синдроми)
·         Гипермобиллик синдроми
·         Шарко артропатияси (нейропатик артрит)
·         Альгонейродистрофия (рефлектор, симпатик дистрофия, Зудек синдроми)
·         Компрессион синдроми (радикулалгия, миелопатия и др.)
·         Касбга доир касаллик
·         Силикоартрит (Каплан синдроми)
·         Саркоидоз
·         Периодик касаллик
·         Миозитлар
·         Бўғим олди тўқималари касаллиги
·         Энтезопатиялар (тоғайлар бириккан соханинг - тендопериостити, стиллоидит, эпикон-дилит)
·         Тендинитлар («карсииловчи бармоқ»)
·         Тендовагинит (де Кёрвен касаллиги)
·         Теносиновитлар
·         Бурситлар (Бейкер кистаси ва ахиллодиния)
·         Периартритлар (тендобурситлар, елка ўмров, тоз сон, тизза, елка кафт синдроми хам ва б.)
·         Билак канали синдроми ва бошқа лигаментитлар
·         Фасция и апоневрозов касаллиги
·         Фасцитлар
·         Апоневрозитлар. Дюпюитрен Леддерхоз контрактураси хам
·         Оғриқли липоматоз (Деркум синдроми)
·         Панникулитлар
·         Полиостеоартромиалгия (психоген ревматизм)
·         Тарқалган остеопороз (остеопения)
·         Ўпка гипертрофияси остеопатияси (Мари-Бамбергер синдроми)
·         Деформацияланучи остеит (Педжет касаллиги)
·         Остеохондропатия
·         Сон суяги бошчаси асептик некрози(Пертес касаллиги) ва бошқа локализация (Келер I и II касаллиги, Кенбек касаллиги ва б.)
·         Ўтувчи остеохондрит
·         Умурткалар танаси остеохондропатияси (Шейерман-May касаллиги, Кальве касаллиги)
·         Катта болдир суягини ғадир будирлик қисми остеохондропатияси (Осгуд-Шлаттер касаллиги)
 

Бундан ташқари, кардиологик патологияли ревматологик беморларга комплекс терапевтик ёрдам кўрсатилмоқда:

  • Юрак ишемик касаллиги, шу билан бирга ўткир миокард инфаркти
  • Гипертония касаллиги ва симптоматик АГ
  • миокардитлар
  • кардиопатия
  • юрак ритмини бузилиши
  • юрак нуқсонлари
  • кардиомиопатиялар
  • сурункали юрак етишмовчилиги

Кардиоревматология бўлимида кўп тармоқли стационар базасида беморларга юқори малакали консультантлар, замонавий лабаратор ва инструментал текширув усуллари ёрдамида текширувдан ўтказилади:

  • биохимик текширув;
  • кенг спектрли иммунологик текширув;
  • бактериологик текширув;
  • рентгенологик текширув;
  • ультратовуш денситометрияси;
  • ЭКГ, ЭхоКС, ВЭМ.

Кардиоревматологик беморларни ташхислаш усуллари кенгайтирилмоқда – булар замонавий биохимик ташхислаш тестлари тўплами, қон томирлар ультратовушли сонографияси, рентгенологик ва УТТ текшируви, генетик ташхислаш усуллари.  

Бўлим мутахассислари заммонавий базис давони  ГКС лар билан бирга кардиологик терапияни  қўллаш бўйича катта малакага эгадирлар.

Терапиянинг имкониятлари қуйидагиларни қамраб олади: интенсификацияни замонавий дастури, шу билан бирга цитостатик ва ГКС хамда пульс терапияни юқори назоратли миқдорларини қўшиб ишлатишда, полихимиятерапия режими, синхрон интенсив терапия, бундан ташқари аутоиммун касалликларда эфферент терапия (плазмаферез) ўтказишда юқори малакага эга. Бўғим касалликларида қуйидаги усуллар, иммунокоррекция, кризонолотерапия, махаллий (локал) терапия қўлланилади. Кардиоревматология бўлимида оғир ревматологик ва кардиологик беморлар юқори малакали даволаш муолажаларини қабул қиладилар.

Эрталабги шифокорлар мажлисида беморлар холати хақида суткалик маниторинг ўтказилади, лозим бўлса профессорлар хамкорлигида консилиумлар ташкиллаштирилади. Бўлимда  Россия, Европа ва Хиндистон етук мутахассислари билан узлуксиз алоқа олиб борилади. 

Кардиоревматология бўлими республика миқёсида кенг қамровли ишларни ташхислаш ва даволашнинг иннавацион усулларини тадбиқ этишда клиник ва илмий база бўлиб хизмат қилмоқда, ревмамактаблар ташкиллаштирилган, мастер класслар, даволаш профилактика ишларини самаралилигини мониторинги ўтказилади. Асосий штатдан ташқари ревматология бўйича консультант профессор Ризамухамедова М.З. халқаро алоқаларни ривожлантириб келмоқдалар. Кардиоревматология бўлими базасида 4-5курс талабалари, ревматология бўйича клиник ординаторлар, терапия йўналиши бўйича магистрлар ўишади. Охирги 12 йилда профессор Ризамухамедова М.З. томонидан 10 та тиббиёт фанлари номзоди ва 6 та фан докторлари тайёрланган, 10 дан ортиқ монографиялар чоп этилган.

ТТА 1 клиникаси базасидаги кардиоревматология бўлими ТТА нинг факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлар кафедраси билан ИИИ ларини қуйидаги бириктирилган мавзу «Поиск новых путей повышения эффективности диагностики и лечения внутренних болезней. Рациональные пути профилактики», регистрациядан ўтиш рақами 01.070070. бўйича олиб боришмоқда.  Кафедранинг тасдиқланган мавзуси: «Ранняя диагностика и инновационные подходы к терапии суставного синдромиа при ревматических заболеваниях»

Бу мавзу бўйича кафедранинг доцентлари, изланувчилари ва ассистентлари клиник базаларда ва кардиоревматолгия бўлими билан узлуксиз илмий ишлар олиб боришмоқда. Булар қуйидагилар:

1. Мавзу: «Разработка новых технологий диагностики и лечения подагры с учетом патогенетической роли нарушений функций печени». Бажарувчи: доцент Набиева Д.А.

2. Мавзу: «Структура лекарственных средств, используемых в лечении ревматоидного артрита и их клинико-фармакологический аудит на амбулаторном и стационарном этапах». Бажарувчи: изланувчи Бекенова Г.Т.

3. Мавзу: «Совершенствование терапии суставного синдромиа при ревматических заболеваниях». Бажарувчи: ассистент Сагатова Д.Р.

4. Мавзу: «Оптимизация терапевтических подходов при ревматических пороках сердца». Бажарувчи: ассистент Бердиева Д.У.

5. Мавзу: «Ранняя диагностика и адекватное лечение атеросклероза при ревматической болезни сердца и разработка путей рациональной профилактики». Бажарувчи: ассистент Ганиева Н.А.

 

Кардиоревматология бўлими ходимлари доимий равишда халқаро симпозиумларда ва анжуманларда долзарб мавзулар билан маърузалар қилишади, ўзларининг амалий ва илмий салохиятлари устида самарали ишлаб боришади.  ТТА нинг 1 клиникасида ревматология йўналиши бўйича кафедра ва бўлим ходимлари билан биргаликда 60 дан ортиқ методик тавсиялар, 500 дан ортиқ илмий ишлар, булардан 112 таси яқин ва узоқ хорижий давлатлар билан чоп этилган, 5 та ихтиро учун патентлар олинган. 

 
 

Ризамуҳамедова Машкура Закировна

Ревматологик касалликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ССВ асосий мутахассиси, даволаш факультетининг факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлар кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессори

Мирхамидов Мирзиёд Восилжонович

ТТА 1 клиникаси даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини, бўлим мудири, ревматолог

Матчанов Саид Худайбергенович

Ревматолог маслахатчи, даволаш факультетининг факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлар кафедраси доценти тиббиёт фанлари номзоди

Джураева Эльнора Рустамовна

Ревматолог маслахатчи, даволаш факультетининг факултет ва госпитал терапия, касб касалликлари, тиббий профилактика факультетининг ички касалликлар кафедраси доценти тиббиёт фанлари номзоди

Алимова Нодира Зоитжановна

Олий тоифали шифокор, шифокор-ревматолог

Хайитова Шахноза Ниязматовна
Олий тоифали катта ҳамшира
Туляганова Дилором Эргашбоевна
Пост ҳамшираси
Абдуллаева Нигора Дилмуроджон қизи
Даволаш ҳамшираси
Муротова Захро Мирвосиковна
Даволаш ҳамшираси