20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Физиотерапия бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси 9-биносининг 4-қаватида жойлашган. Бўлимга олий тоифали шифокор Махмудова Файруза Салахутдиновна рахбарлик қилмоқда. Бўлимда 3 доцент, тиббиёт фанлари номзоди, 10 та ҳамшира, улардан 8 – олий тоифали. Бўлим физиотерапевтик аппаратлар билан жиҳозланган, яъни электр ва ёруғлик билан билан даволаш учун 38 та турли аппаратлар, шунингдек массаж-тортиш комплекси. Бўлимда Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси бўлимларидан (неврология, кардиоревматология, ревматология, кардиология, нефрология, умумий терапия, гастроэнтерология, пулмонология, эндокринология) юбориладиган беморларга маслаҳатлар берилади ва даволаш ишлари олиб борилади, шунингдек амбулатор келадиган беморларга физиотерапевтик муолажалар, даволовчи жисмоний тарбия ва массаж қўлланилади. Физиотерапевтик таъсирга организмнинг адекват реакциясини назорат қилиш мақсадида беморлар мунтазам кузатув остида бўладилар.

Физиотерапия бўлими 1976 йилда Тошкент тиббиёт институтининг янги клиникаси таркибида ташкил этилган. Бўлимнинг биринчи раҳбари Кенжа Азизовна Зубайдуллаева бўлганлар ва 1995 йилгача бошқариб келганлар. 1995-1997 йиллар давомида бўлимни Рахима Алимовна Файзиева бошқарганлар. 1997 йилдан ҳозирги вақтгача бўлимни олий тоифали шифокор  Махмудова Файруза Салахутдиновна бошқариб келмоқдалар.

Бўлимда қуйидаги физиотерапевтик даволар олиб борилади:

  • электрдаво: гальванизация, дорили электрофорез, диадинамотерапия, амплипульс терапия, дарсонвализация, франклинизация, электр уйқу, магнитотерапия, ультра юқори частотали ток терапия.
  • ёруғлик билан даволаш: лазертерапия, инфрақизил иссиқлик терапияси, ультрабинафша нурлатиш.
  • иссиқлик билан даволаш: парафин-озокерит аппликацияси.
  • механик тебранишлар: ультратовуш, ультрафонофорез, массаж-тортиш комплекси.
  • шунингдек шифобахш массажнинг турли усуллари, даволовчи жисмоний тарбиянинг шакл ва воситалари.

Беморлар жисмоний реабилитациясининг вазифалари бўлиб, саломатликни тиклаш, кам ҳаракатланишга қаршилик кўрсатиш, руҳий эмоционал статусни яхшилаш, беморларнинг жисмоний фаоллигини ушлаб туриш, орган ва системаларнинг бузилган функцияларини тиклаш, жисмоний юкламаларга беморларда мослашишини ривожлантириш, ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронликни йўқотиш ва камайтириш  ҳисобланади.

Организмнинг турли касалликлар ва жарохатларини даволаш комплексида даволовчи жисмоний тарбия кенг қўлланилади. Шуғулланишда ёш чегараланмайди. Бизнинг бўлимимизда даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳар хил шакллари кенг қўлланилади, шу билан бир қаторда очиқ ва тоза ҳавода эрталабки бадан тарбия. Бу беморларнинг уйқудан туриб тетиклашишга туртки бўлади, реабилитация ва даволаш дастурларининг амалга ошириш учун қулай шароит яратиб беради.

Бўлимда қуйидаги касалликларни реабилитациясида ва даволашда физиотерапевтик муолажалар, даволовчи жисмоний тарбия ва шифобахш массаж кенг қўлланилади:

  • бош миянинг цереброваскуляр касаллиги;
  • таянч-ҳаракат тизими касалликлари (ревматоид артрит, остеоартроз, онкилозловчи спондилоартроз, умуртқа поғонаси остеохондрози, артрит, артрозлар);
  • периферик нерв тизимининг касалликлари (невритлар, невралгия, плекситлар, нейропатиялар, радикулитлар);
  • нафас тизими касалликлари;
  • ошқозон-ичак йўли касалликлари;
  • эндокрин тизимии касалликлари (қандли диабет, семириш);
  • буйрак ва сийдик йўли касалликлари (сурункали пиелонефрит, сийдик тош касаллиги, сийдик кислотали диатез);
  • таносил аъзолари касалликлари (простатит, аднексит)

Бўлим илмий йўналиш фаолияти ички аъзолар, таянч-ҳаракат аппарати ва нерв тизимининг касалликларига қаратилган бўлиб, беморларнинг реабилитация дастурини такомиллаштиришни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Даволаш жараёнига физио муолажалар ва даволовчи жисмоний тарбиянинг янги усуллари киритилиб борилади.

Махмудова Файруза Салахутдиновна

– катталар физиодаволаш бўлими мудири, олий тоифали шифокор.

Мирзакаримова Ўлмас Мухамаджановна

- катта хамшираси, олий тоифали ҳамшира. Ёруглик билан даволаш (лазертерапия, инфрақизил нурлар, ультрабинафша нурлатиш) хонасида ишлайди.

Аюпова Малика Рахматовна

– олий тоифали ҳамшира.  Дорили электрофорез, гальванизация, амплипульс терапия  муолажасини ўтказиш хонасида ишлайди.

Абдуллаева Гулчехра Каримовна

– невралогия бўлими физиотерапия хонаси ҳамшираси. Гальванизация, дорили электрофорез, диадинамотерапия, амплипульс терапия, дарсонвализация, ультра товуш муолажаларини ўтказиш хонасида ишлайди.

Зайнутдинова Мавжуда Кодировна

– олий тоифали ҳамшира. Ультра товуш билан даволаш ва ультрафонофорез муолажасини ўтказиш  хонасида ишлайди.

Миракмалова Нодира Азаматовна

– ҳамшира. Nuga Best – Dr.Lax массаж-тортиш комплекс хонасида ишлайди.

Мусаева Шахноза Аброровна

– олий тоифали уқаловчи ҳамшира. Беморларда уқалаш ўтказади. 

Шамсиева Мухайё Абдуғаниевна

– иккинчи тоифали уқаловчи ҳамшира. Беморларда уқалаш ўтказади.