20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Клиник диагностик лаборатория бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг 12-биноси, 1 қаватида жойлашган.

Ҳозирги вақтда лабораторияда 15 та шифокор лаборант (шундан 12 таси олий тоифага эга), 19 та  фельдшер лаборант (шундан 9 таси олий тоифага эга) фаолият юритмоқдалар.

Клиник диагностик лаборатория – унинг фаолияти клиник лаборатор текширувларни ўтказиб, таҳлил қилишдан иборат, яъни бемор биоматериалларининг эндоген ва экзоген компонентларида ўзгаришларни аниқлаш,  орган тўқима ва организмнинг бошқа системаларининг тузилмавий ва функционал ҳолатини тахмин қилинаётган патологияда ўзгариши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганади.

Клиник диагностик лаборатория ўз фаолиятида инсон организми in vitro биоматериалларини гематологик, умумклиник, паразитар, биохимик, иммунологик ва серологик текширувлар мажмуасидан фойдаланиб, олинган натижаларни клиник ҳолатлар билан таққослаб, лаборатор хулосани шакллантиради. Фундаментал текширувлар соҳасидаги ютуқлар ва натижаларни амалда қўллаш келажакда лаборатор диагностика чегараларини кенгайтириб, унинг вазифаларини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Клиник лаборатор диагностиканинг асосини ҳар бири клиник апробациядан ўтган ва қўллашга рухсат олган,   иқтисодий асосланган тиббий технологиялар, махсус услубий қўлланмалар, махсус иш жойи, санитар қоидалар, техник ва ходимлар тайёргарлиги ташкил этади.  

Клиник диагностик лабораториянинг асосий мақсади:  Лаборатория диагностика фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш орқали, сифатли лаборатор тадқиқотларни бажариш, клиник бўлинмалардаги врачларга лаборатор маълумотларни етказиб бериш.

Клиник диагностик лабораториянинг асосий вазифалари:

I.  Даволаш муассасасининг йўналишига мувофиқ равишда  диагностик жиҳатдан ишончли, юқори аналитик  хусусиятли умумклиник, гематологик, иммунологик, цитологик, биохимик ва бошқа текширувларни   ўтказиш.

II.  Диагостик жиҳатдан ишончли, аналитиклиги юқори бўлган янги тадқиқотларни, илгарлама иш турларини амалиётда қўллаш.

III. Лаборатор тадқиқотларни сифатини доимий равишда лаборатория ички назоратини олиб бориш орқали ошириб бориш.

IV.  Информативлиги юқори бўлган маълумотлар билан даволаш бўлимлари шифокорларига консультатив ёрдам бериш. 

V.  Биологик материалларни йиғиш, ташиш ва сақлашдаги йўриқномалар билан клиниканинг ходимларини таништириш. Уларга тушинтириш ишларини олиб бориш. Бу қоидаларини бажаришда клиник бўлинмаларнинг рахбарлари  жавобгар ҳисобланадилар.

 VI.  Лаборатория ходимларини малакасини мунтазам равишда ошириб бориш.

VII.  Клиник диагностик лабораторияда санитария эпидемиологик тартибга, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ходимларни меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

 VIII.  Тасдиқланган тиббий  шакллар бўйича ҳисобот хужжатларини юритиш.

Клиник диагностик лаборатория 1976 йил Тошкент Давлат тиббиёт институти таркибида ташкил этилган. 1976-1980 йилллар мобайнида лаборатория бўлими мудири сифатида тиббиёт фанлари номзоди М.М. Қодирова фаолият юритган.

Қодирова Малика Мажидовна 1946 йил 20 октябрда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1969-1970 йиллар  мобайнида институт марказий  илмий тадқиқот лабораториясида стажёр тадқиқотчи лавозимида ишлаб, 1976-1980 йилларда лаборатория мудири сифатида фаолият юритган. 1976 йилда “Углевод субстратларининг ошқозон ости бези шира ажралишини коррекция қилиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 3та монография ва 85 та илмий ишлар, ҳамда “Патологик физиология” мавзусидаги китобнинг ҳаммуаллифи ҳисобланади.

 

1981 йил  Марказий клиник диагностик лаборатория (МКДЛ) ташкил этилган. 1981-1985 йиллари мазкур марказни О.К. Муратова бошқарган.

 

1985 йил Тошкент Давлат тиббиёт институти таркибида Республика диагностика маркази ташкил этилган. Ушбу марказда В.М. Василченко рахбар сифатида фаолият олиб борган. Республика диагностика маркази диагностик тадқиқотларнинг турли йўналишларини ўз ичига олган. Улар: Рентгенологик, радиоизотоп, функционал текширув ва лаборатор текширувлардир. Лаборатор текширувлар биохимик, иммунологик, бактериологик ва клиник йўналишларда амалга оширилган.

Бу йиллари клиник лабораторияни Т.Ф. Алиева, биохимик лабораторияни Б.Г. Тулаганова ва иммунологик лабораторияни Р.А. Марданова бошқарганлар.

1995 йилдан 2001 йилгача   Н.С. Адилходжаева лаборатория мудирлари сифатида фаолият юритган.

2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар клиник диагностик лаборатория мудири вазифасида олий тоифали врач лаборант М.А. Нуритдинова ишлаб келмоқда. 

 

 

 

 

 

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг Клиник диагностик лаборатория бўлими ўзида клиник, биокимёвий, иммунологик ва тезкор лабораторияларни мужассамлаштирган. Улар замонавий технология ва анализаторлар билан жиҳозланган. 

  • Биокимёвий
  • Иммунологик
  • Клиник

Биокимёвий лаборатория

Клиник диагностик лабораториянинг бир қисми биокимёвий лаборатория бўлиб, бу лабораторияда одам организми системаси орган ва тўқималарининг функционал ҳолатини кўрсатадиган кўп сонли биокимёвий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Биокимёвий лабораториялар кинетик ўлчанадиган янги усуллар билан бойиди. Улар нафақат ферментлар фаоллигини, балки субстратлар концентрациясини ҳам ўлчайди. Биохимик анализаторларнинг кенг қўлланилиши биологик суюқликларни кам миқдорда ишлатилишини таъминлайди. Ушбу лабораторияда эритмаларни тайёрлаш, колибраторлардан график тузиш, реактивларни тайёрлаш, аппаратларда биохимик текширувлар ўтказиш каби ишлар олиб борилади. Шунингдек, оқсиллар, углеводлар, ёғ алмашунувида ферментлар, гармонлар, сув- минерал, кислота асос ҳолатлари гемостаз системасидаги бузилишларни аниқлайди. Коагуология - биохимик лабораториянинг махсус таркиби бўлиб, инвазив, хирургик томир ичи муолажалари ўтказиш, томир-тромбоцитар, гемостаз, фибринолизга ва антикогулятлар активлигига таъсир қиладиган дори преператларининг кенг қўлланиши натижасида тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Махсус оқсиллар, гормонлар, биологик актив метоболитлар, витаминлар ва изоферметларнинг аниқланиши биохимик текширувларнинг перспектив йўналишидир.

Бокимёвий лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари

Биокимёвий тахлиллар:

1

АЛТ миқдорини аниқлаш

2

АСТ миқдорини аниқлаш

3

Юқори зичликдаги холестеринни аниқлаш

4

Паст зичликдаги холестеринни аниқлаш

5

Калий миқдорини аниқлаш

6

Натрий миқдорини аниқлаш

7

Умумий оқсил

8

Мочевинани аниқлаш

9

Креатинин миқдорини аниқлаш

10

Реберга синамаси

11

Кальций миқдорини аниқлаш

12

Темир миқдорини аниқлаш

13

Глюкоза миқдорини аниқлаш

14

Умумий билирубинни аниқлаш 

15

Коагулограмма (9 та текширув)

16

Амилаза миқдорини аниқлаш

17

Сийдикчил кислотасини аниқлаш

18

Триглицерид миқдорини аниқлаш

19

Тимол синамаси

20

Магний миқдорини аниқлаш

21

Фосфор миқдорини аниқлаш

22

Ишқорий фосфатаза миқдорини аниқлаш

23

Оқсил фракцияларини аниқлаш

24

ЛДГ миқдорини аниқлаш

25

Альбумин миқдорини аниқлаш

26

Гликогемоглобин HbA миқдорини аниқлаш

27

Умумий  холестерин миқдорини аниқлаш

28

Иммуноглобулин  G

29

Иммуноглобулин A

30

Иммуноглобулин M

31

Пешобда микроалбумин миқдорини аниқлаш

32

Пешобда кратинин миқдорини аниқлаш

33

Боғланган билирубинни аниқлаш

34

коагулограмма (5 та текширув)

35

Креатинфосфокиназа КФКни аниқлаш

 

Иммунологик лаборатория

У иммун ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ бўлган хужайравий ва гуморал иммунитет параметрларини аниқлаш, аутоиммун касалликларнинг диагностикаси кенг тарқалган патологик иммун компонентларини аниқлайди. Қандли диабет, диффуз токсик буқоқ, ревматизм каби касалликлар патогенези биринчи навбатда иммунологик бузилишлар билан боғлиқ. Иммун текширувларсиз ОИВ инфекция гепатит турлари, системали коллагенозлар ва баъзи онкологик касалликларни диагностика қилиш қийин. Инфекцион иммунология эса, лаборатор диагностиканинг муҳим замонавий йўналиши бўлиб, вирусли, бактериал, паразитар инфекцияларни идентификация қилишдан ташқари антителолар титрини аниқлайди ва баъзи инфекцион касалликларга нисбатан вирусли юкламани аниқлаш базасида инфекцион касалликларни клиник шаклларга ўтишини ва ривожланишини кўрсатиб беради.  Шунинг учун иммунологик лаборатория энг мухим йўналишлардан бири ҳисобланади. 

Иммунологик  лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари

1

Ревмапроба  АСЛО миқдорини аниқлаш

2

«С»реактивли оқсилни аниқлаш

3

Ревмафакторни аниқлаш

4

Вассермана реакция «RW»

5

HbsAg ни аниқлаш

6

Herpes simplex

7

Цетомегало вирусни аниқлаш «ЦМВ»

8

Токсоплазма миқдорини аниқлаш

9

Хламидий миқдорини аниқлаш

10

Гепатит HVC Ag ни аниқлаш

11

Уреоплазма миқдорини аниқлаш

12

Микоплазма миқдорини аниқлаш

13

Тропонин миқдорини аниқлаш

14

Картизол миқдорини аниқлаш

15

Прогестерон миқдорини аниқлаш

16

Хеликобактер Пиллорини аниқлаш

17

Қон гуруҳини аниқлаш

Клиник лаборатория

Клиник лаборатория - у лаборатор диагностикада борган сари катта ахамиятга эга бўлмоқда. Диагностикада текширувлар ичида энг кўп қўлланадиган текширувлар микроскопияга асосланган клиник усуллардир. Микроскопик техника бир томондан индивидуал кўникмани талаб қилади. Бошқа томондан субъектив омилдир. Ҳозирги вақтда клиникамизада гемотологик анализаторлар қўлланилаяпти. Улар қизил қон таначалари кўрсаткичини, гемоглобин, гемотакрит, эритроцитлар индексини аниқлайди. Қон хужайраларини санаш учун ҳар хил мураккабликларга эга бўлган геманализаторлардан фойдаланилади. Қоннинг шаклли элементларини санайдиган замонавий технологиялар афзалликларини юқори ишлаб чиқарувчанлик (1 соатда 60 тагача), тахлил учун керак бўлган қон хажмининг камлиги (12-150 мкл), кўп миқдордаги хужайраларни (10000) тахлили, юқори аниқликда 26 ва ундан ортиқ параметрларни бир вақтда аниқлаш, текширув натижаларини график кўринишда бериш (гистограмма) лар ташкил қилади. Хужайралар концентрацияларини баҳолаш усуллари ичида визуал техникага нисбатан автоматик санаш аниқ ҳисобланади. Пешоб текширувида микроскопик текширувлар билан бир қаторда моно ва полифункционал тестларга эга бўлган “қуруқ химия” кесмаларидар ярим миқдорий пешоб параметрларини аниқлаш учун фойдаланилади.

Клиник лабораторияда бажариладиган таҳлилларнинг турлари

1

Умумий қон таҳлили

2

Умумий пешоб таҳлили

3

Ничепоренко синамаси

4

Зимницкий синамаси

5

Умумий балғам текшируви

6

Балғамни Кохх таёқчаларига текшируви

7

Умумий ахлат таҳлили

8

Ахлатни гижжа тухумларига текшириш

9

Синовиал суюқлик таҳлили

10

Плеврал суюқлик таҳлили

11

Яширин қонга ахлатни текшириш

12

LE  хужайрани аниқлаш

13

Ўт пигментини аниқлаш

14

Пешобдаги қанд миқдорини аниқлаш

15

Қонни ивиш вақтини аниқлаш

16

Пешобдаги фаол лейкоцитларни аниқлаш

17

Малярия плазмодиясини аниқлаш

18

Гемоглобин миқдорини аниқлаш

19

Суткалик пешобда оқсилни аниқлаш

20

Пешобда Бенс-Джонса оқсилни аниқлаш 

Ҳозирги вақтда лабораторияда 15 та шифокор лаборант (шундан 1 та илмий даражага эга ,12 таси олий тоифага эга), 19 та  фельдшер лаборант (9 таси олий тоифага эга) фаолият юритмоқдалар. 

Нуритдинова Маъсуда Абдусаломовна

- клиник диагностик лаборатория бўлими мудири, олий тоифали шифокор лаборант.

Тулаганова Азиза Саидмухтаровна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Устакалонова Холида Рахимжоновна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Расулова Латифа Нуритдиновна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Хакимова Нилуфар Хурматовна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Толибжанова Наргиза Хурматовна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Юлбарисова Фозила Абдужалиловна

-т.ф.н., олий тоифали шифокор лаборант.

Кучкарова Дилдора Нуриллаевна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Жамилова Доно Абдукаххоровна

- биринчи тоифали шифокор лаборант.

Ботирхонова Малика Пайзуллаевна

- олий тоифали шифокор лаборант.

Абидходжаева Дилдора Уткировна

- олий тоифали шифокор лаборант. 

Каримова Нодира Убайдуллаевана

- олий тоифали шифокор лаборант.

Содикова Азиза Дадиловна 

-шифокор лаборант

Хуснутдинова Дилфуза Хайруллаевна

- катта лаборант

Хакимова Матлуба Тожибоевна

– фельдшер лаборант

Одилова Марғуба Абдунабиевна

- фельдшер лаборант

Ишонходжаева Фароғат Нишановна

- фельдшер лаборант

Маликходжаева Юлдуз Шамсутдиновна

- фельдшер лаборант

Ахмедова Севар Нуритдиновна

- фельдшер лаборант

Туйчиева Дилдора Авазбековна

- фельдшер лаборант

Турсиметова Гулираъно Фахридиновна

- фельдшер лаборант

Тургунбаева Жания Файзуллаевна

- фельдшер лаборант

Усмонова Гулчехра Бахромжонвна

- фельдшер лаборант

Айдарова Рохат Айбековна

- фельдшер лаборант

Юлдашева Назира Собиржоновна

- фельдшер лаборант