20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Маслаҳат поликлиникаси бир йилда 40000 ахолига тиббий хизмат кўрсатиш ва қабул қилишга мослашган. Бўлим 10-бинонинг 2-қаватида жойлашган.  Бўлимда Тошкент шаҳри, вилоят, туманлардан мурожаат қилиб келган беморлар ва чет эл фуқароларига малакали шифокорлар томонидан тиббий хизмат кўрсатилади. Жумладан олий тоифали терапевт ва тор мутахассислар: кардиолог, эндокринолог, невропатолог ва офтальмолог шифокорлари томонидан тиббий кўриклар амалга оширилади. Поликлиникада беморларга керакли текширувлардан ўтқазилиб, ташҳиси аниқланиб, Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг бўлимларига стационар даволанишга ётқизилади. Ахволи оғир бўлмаган беморларга тиббий хулоса берилиб, турар жойи шифокори назоратида даволаниш тавсия этилади. Бўлимда рўйхатхона ва ахборот бурчаги, муолажа хонаси, терапевт, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог ва невропатолог хоналари мавжуд.
 Маслаҳат поликлиникаси бўлимида 1 та олий тоифали кардиолог, 3 та олий тоифали терапевт, 1 та 2-тоифали эндокринолог, 1 та 2-тоифали офтальмолог, 1 та 2-тоифали невропатолог шифокорлари фаолият юритишади.
Маслаҳат поликлиникасига мурожаат қилиб келган беморларга жадвал асосида қуйидаги кафедра доцентлари ва профессорлари томонидан тиббий маслаҳатлар берилади:
1. Неврология кафедраси мудири т.ф.д., профессор Г.С.Раҳимбаева, доцентлари: У.А. Шамсиева, К.С. Мирзаева.
2. 1-ички касалликлар кафедраси мудири т.ф.д., доцент Н.М.Нуриллаева, доцентлари: Н.А. Дадабаева, М.Н. Бендингер.
3. 2-ички касалликлар кафедраси ходими т.ф.д., профессор А.А. Ҳамраев, доцентлари: М.Т. Саидова, С.С. Содикова.

 

Маслаҳат поликлиникаси 2-Тошкент Давлат тиббиёт институти қошида 1979 йилда ташкил этилган. 1990 йил хирургия блокидан ажралиб 10-бино 2-қаватида ўз фаолиятини хозирга қадар давом эттириб келмоқда. 1979-1980 йиллари Баширов Шавкат Юсупович, 1980-1986 йиллари Аминова Гавхар Исмоиловна, 1985-1987 йиллари Валиева Севара Мухамедова, 1987-2000 йиллари Махкамова Лола Турғуновна бўлим мудирлари томонидан фаолият юритишган. Дастлаб маслаҳат поликлиника бўлимида шифокор кўриги, диагностика, лаборатор текширувлари ҳамда ЭКГ, рентген текширувлари амалга оширилган. Хозирги пайтда беморларни ташҳисини аниқлашда бир қанча замонавий текширув-диагностика услублари йўлга қўйилган. 2000 йилдан  ҳозирги вақтга қадар бўлим мудири Бабаханова Муқаддас Хикматовна томонидан бошқарилиб келинмоқда. Маслаҳат поликлиникасида беморлар доимо кафедра профессорлари, доцентлари ва ассисентлари томонидан консультация ва консилиумлар уюштирилган. Жумладан:

Асаб касалликлари кафедрасини РАМТН академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Асадуллаев Мақсуд Махмудович.

Асаб касалликлари кафедраси тиббиёт фанлари доктори, доценти Нуритдинов Сайпитдин Нуридинович

Асаб касалликлари кафедраси тиббиёт фанлари доктори, профессори Асланова Саодат Набиевна

УАШ тайёрлаш ва клиник аллергология кафедраси тиббиёт фанлари доктори, профессор Усманов Рустам Инагамович 

УАШ тайёрлаш ва клиник аллергология кафедраси тиббиёт фанлари доктори, профессор Бердиев Умурзоқ Ганжиевич

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Саъдулла Патхуллаевич 

Клиник фармакология кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Якубов Абдужалол Абдувахобович 

Маслаҳат поликлиникасида қуйидаги нозология бўйича беморлар тиббий кўрикдан ўтқазилади:

  • Юрак тизими касалликлари
  • Нафас тизими касалликлари
  • Овқат хазм қилиш тизими касалликлари
  • Пешоб ажратиш тизими касалликлари
  • Ички секреция безлари тизими касалликлари
  • Асаб тизими касалликлари
  • Кўриш аъзоси тизими касалликлари
  • Қон тизими касалликлари

 

Бўлимга мурожаат қилиб келган беморларга замонавий лаборатор ҳамда функционал текширувлар ўтқазилади:

  • Қон тахлиллари: клиник, биохимик, қон макроэлементлари, липид спектри, коагулограмма, иммунологик, глюкоза толерантлиги, гормонал, ревматологик, вирусологик
  • Пешоб тахлиллари
  • Копрология
  • Ажралмалар тахлиллари
  • ЭКГ, ритмограмма
  • Юракни юкламали синамаси
  • Суткалик Холтер мониторинг
  • Ички аъзолар ультратовуш текшируви, ЭхоКС
  • ФВД (Ташқи нафас функцияси)
  • ЭхоЭГ, РЭГ, ЭЭГ
  • Денситометрия
  • Эндоскопия
  • Рентгенография, рентгеноскопия

 

Ахволи оғир ва ташҳиси ноаниқ беморлар Тошкент тиббиёт академияси кафедраси профессор ва доцентлари томонидан консилиумлар ташкиллаштирилади, керакли бўлимларга госпитализация қилинади.

Маслаҳат поликлиника рўйхатхонасида беморларга қулайлик яратиш мақсадида кўп тармоқли кечаю кундуз телефон хизмати йўлга қўйилган бўлиб, 2014 йил август ойидан телефон мулоқоти ўз фаолиятини бошлаган. 2015 йил январ ойидан автожавоб бергич тизими ишга тушган. Автожавоб бергич тизими иш кунлари соат 15:00 дан 8:00 гача, дам олиш ва байрам кунлари туну-кун ишлайди. Иш кунлари соат 8:00 дан 15:00 гача рўйхатхона хамширалари томонидан бевосита беморларни саволларига жавоб берилади. Беморларга берилган ТТА 1-клиникасида стационар шароитида бепул даволаниш учун йўлланма(ордер)сида куну-тун мурожаат қилишингиз мумкин бўлган кўп тармоқли телефон рақами: (8-371) 150-97-27 кўрсатилган ва сиз билан боғланиш учун тел. рақамингизни қолдиришингизни сўраймиз матни ёзилган. Мулоқотда  бўлган беморлар бўлимларга навбат асосида ёзилади. Ётишдан олдин керакли хужжатларни олиб келишлиги тўғрисида маълумот берилади ва беморни келадиган куни навбат журналига ёзиб қўйилади.

Маслаҳат поликлиникаси республика миқёсида барча беморларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги буйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси 1-клиника ички буйруғига асосан имтиёзли ва пуллик хизмат асосида тиббий хизмат кўрсатилади.

Маслаҳат поликлиникаси мутахассислари кафедра ходимлари билан илмий ишлар жараёнларида фаол иштирок этишади. Шифокорлар ўз малакаларини узлуксиз равишда ошириши ва билимларини янгилаб туриши учун халқаро илмий конференция, семинар ва съездларда қатнашишади. Жумладан терапевт Н.К. Ахмедова 2014 йил апрел ойида Москвада  “Человек и лекарства”, терапевт М.Х. Сулеймонова 2015 йил апрел ойида Москвада  “Человек и лекарства” мавзусида илмий конференцияларида қатнашишган. Кафедрада билим олаётган талаба ва магистрларга назарий ва амалий билимлар ўргатилади.

Бабаханова Мукаддас Хикматовна

-маслаҳат поликлиникаси бўлим мудири, олий тоифали кардиолог

Сулеймонова Муборак Хатамовна

-терапевт, олий тоифали шифокор

Яминбекова Умида Ахмеджановна

-терапевт, олий тоифали шифокор

Ахмедова Назима Камаловна

-терапевт, олий тоифали шифокор

Шамахамедова Покиза Ниёзовна

-эндокринолог, иккинчи тоифали шифокор

Хусанова Дилфуза Абдукаримовна

-офтальмолог, иккинчи тоифали шифокор

Миклиев Бахром Абдумуминович

-невролог, иккинчи тоифали шифокор

Нурмухамедова Зулфия Саматовна

-старшая медсестра высшей категории

Алимжонова Муяссар Хайруллаевна

- медсестра 

Юнусова Барно Бегалиевна

- медсестра

Махкамова Дилбар Зикировна

- медсестра

Хожиева Дурдона Махамаджановна

- медсестра

Аширматова Наргиза Гафуржановна

- медсестра

Худойбердиева Шафоат Тулагановна

- медсестра

Юсупова  Дилсора Хабибуллаевна

- медсестра

Маматханова Ирода Алишеровна

- медсестра

Турсунбоева Дилноза Хасановна

- медсестра