20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Гастроэнтерология бўлими Тошкент Тиббиёт Академияси 1-клиникасининг 12-биноси 2-қаватида жойлашган. Бўлим гастроэнтерологик беморлар касалланган беморларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари ёрдамида даволаш учун мослаштирилган ва жихозланган. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси “УАШ тайёрлаш, ички касалликлар ва эндокринология” кафедрасининг клиник базаси сифатида иш юритади. Хозирги даврда бўлимда 30 та даво ўрини ташкиллаштирилган. Бўлимда 20та палата бўлиб, беморлар комфортланган, шинам шарт-шароитда, юқори малакали гастроэнтерологик даво олиши учун мослаштирилган.

         Бўлим штатида 2та шифокор (А.А.Якубов, С.Л.Хасанов) ва 2 нафар кафедранинг даволаш ишлари учун масъул ҳодимлари, тиббиёт фанлари номзоди (С.И.Садикова, М.Х.Тагаева) фаолият кўрасатадилар. Гастроэнтерология бўлими Тошкент тиббиёт академияси “УАШ тайёрлаш, ички касалликлар ва эндокринология” кафедраси билан актив ҳамкорликда иш олиб боради. Бўлим раҳбари т.ф.д. профессор Аброр Асрорович Хамраев бошчилигида мунтазам беморлар кўриги ташкиллаштирилади. 

Гастроэнтерология бўлими 2000 йилда Тошкент тиббиёт академияси, гастроэнтерология илмий марказининг клиник базаси сифатида фаолият кўрсата бошлаган ва Тошкент тиббиёт академияси, 1-клиникасининг структур бўлинмаси хисобланади.

         Гастроэнтерология бўлими фаолият юрита бошлаган даврдан (2000й) 2012 йилгача т.ф.д. профессор Аброр Асрорович Хамраев бўлим мудири лавозимида ишлаб келган. Бўлим рахбари лавозимида гастроэнтерология илмий маркази директори т.ф.д. профессор Мамлакат Тулабаевна Рустамова фаолият юритиб келган.

2009 йилдан бошлаб эса бўлим “УАШ тайёрлаш, ички касалликлар ва эндокринология” кафедрасининг клиник базаси сифатида иш юритиб келади.

2012 йилдан хозирги давргача Абдужамол Абдужалолович Якубов бўлим мудири сифатида ишлаб келмоқда. Бўлим рахбари сифатида “УАШ тайёрлаш, ички касалликлар ва эндокринология” кафедраси мудири Аброр Асрорович Хамраев фаолият юритиб келмоқда.

                

Гастроэнтерология бўлими кафедра ҳодимлари билан биргаликда меъдаичак тизими патологиялари билан касалланган беморлага замонавий даволаш ва диагностика усуллари ёрдамида малакали тиббий хизмат кўрсатади. Бўлим даволаш жараёнига т.ф.д. профессор Мамлакат Тўлабаевна Рустамова, т.ф.н. доцент Саида Инамжоновна Садикова, т.ф.н. доцент Мавжуда Холматовна Тагаева, т.ф.н. доцент Хилола Тухтасиновна Мирахмедова яқиндан назарий ва амалий ёрдам бериб келадилар.

   Кўрсатиладиган хизмат турлари:

  1. Қизилўнгач касалликлари диагностикаси ва даволаш.

-Нотипик симптомларга эга бўлган гастроэзофагеал касаллигини аниқлаш, аввал ўтказилган даволаш самарасиз бўлган беморларга индивидуал даволаш усулларини танлаш.

-Тўш ортидаги оғриқлари бўлган беморларга дифференциал диагностика ўтказиш.

-Кардия ахалазияси, кардиоспазм, эзофагоспазм, тизимли касалликлар оқибатидаги қизилўнгач зарарланиши диагностикаси.

-Баррет қизилўнгачи диагностикаси ва индивидуал даволаш режасини қўллаш.

      2. Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллигини даволаш.

-Клиник жараёнга халқаро меъёрлар асосида замонавий стандарт даволаш усуллари киритилган.

-Симптоматик яраларни инкор этиш мақсадида дифференциал-диагностик текширувларни ўтказиш.

-Ярага қарши индивидуал даволаш усулини танлаш ва унинг самарадорлигини бахолаш.

         3. Аутоиммун ва атрофик гастрит диагностикаси ва олиб бориш

-Турли хилдаги гастритлар, шу жумлаан аутоиммун ва атрофик гастрит диагностикаси ва касалликни индивидуал олиб бориш усуллари алгоритми ишлаб чиқилган ва даволаш жараёнига таъсис этилган.

         4. Ошқозон резекциясидан кейинги беморларни даволаш.

-Ошқозон резекциясидан кейинги беморлар реабилитацияси.

-Ошқозон чўлтоғи ва анастамозидаги касаллик рецидиви сабабларини аниқлаш, H.Pylory инфекциясини аниқлаш ва патоленетик даво буюриш.

-Ошқозон резекциясидан кейин ривожланган камқонлик сабабларини аниқлаш ва индивидуал медикаментоз даво белгилаш.

         5. Сурункали диарея ва мальабсорбция синдроми билан кечувчи касалликлар диагностикаси ва даволаш.

-Сурункали диарея ва мальабсорбция синдроми бўлган беморларга перорал ва томир ичи контрасти ёрдамида энтеролколонгафия текшируви ўтказилади. Аниқланган ташхисга мос равишда беморга этиотроп ва патогенетик даво белгилаш.

Бўлим функционал диагностика бўлимлари билан хамкорликда иш олиб боради.

-Замонавий технологиялар ёрдамида юқори ва пастки меъда ичак тракти эндоскопик текширувини ўтказиш.

-Қорин бўшлиғи аъзолари ультратовуш текшируви.

-перорал контраст ёрдамида меъда ичак тракти рентгеноскопияси.

Гастроэнтерология бўлими масъул каферда ҳодимлари билан яқин хамкорликда катта илмий йўналишлар бўйича изланишлар олиб бормоқда. Асосий йўналиклардан бўлик яра касаллиги эрадикацияси муаммолари, стандарт даволаш усулларининг ножўя таъсирлари ва уларни бартараф қилиш, Узбекистон республикаси худудидаги айрим дори воситаларига резистентликни бахолаш ва эрадикацион терапия самарадорлигини ошириш хисобланади. Охирги 3 йил ичида ушбу мавзуларда 12та илмий мақола, 20та тезис чоп этилди, республика ва халқаро конференцияларда кўплаб маърузалар баён қилинди.

Илмий иш мақсади: Яра касаллигида стандарт даволаш усуллари билан комплекс равишда пробиотикларни ишлатилишининг агрессив-протектив факторлар ва ичак микробиоценозига таъсирини қиёсий бахолаш.

Илмий иш вазифалари:

  1. Яра касаллигида стандарт даво схемалари билан биргаликда пробиотикларни ишлатилганда клиник симптомлар ва кислота агрессив факторлари динамикасини ўрганиш.
  2. Яра касаллигида стандарт даволаш схемаси ва ушбу схема билан пробиотик қўлланилишининг қиёсий таққослаш натижаларини баҳолаш.
  3. Яра касаллигида цитопротектив кўрсаткичларни динамикада ўзгаришида пробиотикларни стандарт схемалар билан комплекс ишлатилишининг  ахамиятини ўрганиш.
  4. Яра касаллигида стандарт даво схемалари билан биргаликда пробиотикларни ишлатилишининг диспептик симптомлар ва ичак дисбактериозига динамикада таъсирини бахолаш.

Хамраев Аброр Асрорович

“УАШ тайёрлаш, ички касалликлар ва эндокринология” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Рустамова Мамлакат Тулабаевна

- даволаш ишлари бўйича масъул кафедра ҳодими, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Якубов Абдужамол Абдужалолович

 гастроэнтерология бўлими мудири, терапевт.

Хасанов Санжар Латипович

Гастроэнтерология бўлими шифокори, гастроэнтеролог

Вахабова Дилноза Шогиясовна

-олий тоифали катта хамшира

Холмуродова Мухаббат Махмуджоновна

-олий тоифали хамшира 

Маназарова Нилуфар Абдугафаровна

-навбатчи хамшира

Ирмухамедова Саодат Хақназаровна

-олий тоифали навбатчи хамшира

Ешматова Зухра Мустафаевна

-навбатчи хамшира