20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Нефрология бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-чи клиникасининг 9 бино 5 қаватида жойлашган бўлиб, нефрологик ва терапевтик касалликларни замонавий фан ютуқларига асосланиб, клиника ва морфологиясини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли консерватив даволаш ишлари олиб борилади.

Нефрология бўлими 20 та ўрин жойидан иборат.

Бўлим 1976 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмокда.Бўлим ташкилотчилари профессор Р.А.Каценович,профессор А.К.Зуфаровлардир.Бўлимнинг илмий йуналиши турли хил буйрак касалликлари,буйрак касалликлари окибатида юзага келадиган сурункали буйрак етишмовчилиги ҳолатларига бағишланган. А.К.Зуфаров ўз илмий изланишларида cурункали гломерулонефрит  беморларида буйрак тўқимаси биопсия материалларидан фойдаланган ҳолда, бу касалликнинг морфологик классификациясини ўрганиб хамда суяк кўмигидаги гемопоэз ҳужайраларининг цитологик ва ультраструктур ўзгаришларни ўрганиб чиқиб бу ҳолатларни клиник жараёнга тадбиқ этган.

  Бўлимда бўлим мудири вазифасини Ш.Я.Зокирхўжаев,К.И.Акрамов, Л.М.Бутунцовалар олиб борганлар ва юкоридаги илмий тадқиқот ишларида бўлим ходимлари билан биргаликда иштирок этишган.

Алоҳида нозологик формадаги баъзи касалликлар, масалан, ўткир ости ва сурункали гломерулонефрит, бир қанча тизимли касалликлар (тизимли қизил бўрича, тугунли периартрит, Вегенер касаллиги, геморрагик васкулит)  терминал буйрак етишмовчилигига олиб келади. Шунга кўра касалликларни симптоматик ва патогенетик даволанади.

       Шунингдек,  ўткир ва  сурункали пиелонефритлар, буйрак амилоидози, диабетик нефропатия, 1 ва 2-даражали сурункали буйрак етишмовчилиги каби касалликларга ташҳис қўйилади ва даволанади.

      Буйрак касалликларини даволашда кўрсатмага асосан замонавий иммуносупрессив терапия, селектив иммунодепрессантлар (азатиоприн, циклофосфан) қўлланилади. Бундай даволаш касалликни ремиссиясига олиб келади ва буйрак етишмовчилиги ривожланишини секинлаштиради.  Патогенетик давода кортикостероидлар яллиғланиш жараёнини тўхтатса, иммунодепрессантлар эса иммунодепрессив хусусиятига эга бўлиб, пролиферация жараёнларини пасайтириш билан таъсир этади.

   Нефрологик касалларга замонавий лаборатор-инструментал текшириш усуллари қўлланилади (ультратовуш, рентгенологик, компьютер – томографик текширувлари), бу текширув услублари буйракларни структур ҳолатини баҳолашда катта ўрин тутади.

Нефрология бўлимида қуйидаги касалликлар даволанади:

- сийдик айириш тизими касалликлари (цистит, пиелонефрит, буйрак-тош касаллиги, гломерулонефрит);

        Бўлимда беморларни даволаш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдикланган даволаш ва диагностика стандартлари асосида олиб борилади. Бўлим тиббиёт ҳодимлари  ўзларининг  ҳалол меҳнатлари ва ширинсўзлиги билан беморларнинг соғайишида катта ўрин тутадилар. Даволаш давомида беморлар билан профилактика ва касалликнинг реабилитацияси ҳақида суҳбат ўтказилади. Беморларни касалхонадан чиқарилганидан кейин кўплаб беморлар даврий равишда шифокорлар кузатувида бўладилар. Бу реабилитациянинг эффективлигини оширади. Шунинг учун беморлар навбатдаги даво курсини олиш учун шу бўлимга мурожаат қилишади.

         Диагностик методлар:

       Беморларда қуйидаги функционал текширувлар ўтказилади:

-ЭКГ,
-ЭЭГ,
-ЭхоЭГ,
-РЭГ,
-ЭХОКС,
-ВЭМ,
-денситометрия,
-ФВД,
-рентген текширувлари (кўкрак қафаси рентгенографияси, меъда ичак тракти рентгеноскопияси, обзор урограмма, экскретор урограмма, ирригоскопия);
-УТТ (жигар, ўт қопи, простата, сийдик қопи, генитал аъзолар ва қорин бўшлиғи);
-ЭФГДС,
-ректороманоскопия,
-колонофиброскопия.

Нефрология бўлими шифокорлари клиникамиз ва мамлакатимизда ўтказиладиган илмий конференциялар, съездлар, семинарларда ўзларининг илмий мақолалари билан фаол қатнашадилар, Тошкент тиббиёт академияси талабалари, магистрлар, клиник ординаторларига амалий кўникмаларни ўрганишда яқиндан ёрдам берадилар. Бўлимда турли хил жигар хасталикларида, чунончи вирусли гепатитларда иммунологик, цитохимик, лаборатор инструментал теширувлар ўтказилиб, уларнинг очилмаган қирралари ўрганилмокда. Турли хил вирусларга карши дорилар чунончи циклоферон, пегассис, рибавирин, зеффикс, энтоковир каби дорилар таъсири илмий жиҳатдан ўрганилмокда. Бундан ташқари сурункали меъда ва ўн икки бармоқли ичак хамда жигар хасталикларида иккиламчи иммунодефицит коррекцияси йуналишида илмий тадқиқотлар давом эттирилмоқда.  

Динара Аюповна Парпибаева

– Ички касалликлар пропедевтикаси кафедра мудири, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Абдумумин Мусаевич Миклиев

–бўлим мудири, терапевт, тиббиёт фанлари номзоди

Гуландом Алибековна Каримова

– нефролог

Дилафруз Хабибуллаевна Тиляева

- катта ҳамшира

Дилбар Хасановна Алимова

- муолажа ҳамшираси

Умида Ибрагимовна Сайдуллаева

- пост ҳамшираси