20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети (University of New South Wales) биомуҳандислари Гепарин ишлаб чиқаришни янги усулини таклиф этишди.Тиббиётда кенг қўлланиладиган бу антикоагулянт воситасини йирик шохли қорамоллар тўқималаридан тайёрланади. Янги услуб эса унинг ўрнига инсон ҳужайра тўқималаридан гепарин тайёрлашни назарда тутади. Тадқиқотчилар бу усулда тайёрланган гепарин анча хавфсизроқ бўлишини таъкидлашмоқда. 

Австралиялик тадқиқотчилар гепарин ишлаб чиқарувчи НМС-1 ҳужайра тўқималари линиясини яратишди. Улар бу гликозамингликанни ишлаб чиқариш ва тозалаш методикасини ишлаб чиқишди.Ҳозирча тадқиқотчилар фақатгина гепаринни ҳайвон тўқималридан воз кечган холда инсон ҳужайраларидан ҳам олиш имконини намоиш этдилар.

Олимлар гепаринни кам миқдорда олишга эришганликларига қарамасдан улар бу жараённи кенгайтиришни режалаштиришмоқда. Бу эса ўз навбатида яқин келажакда гепарин воситасини кўп миқдорда ишлаб чиқарилишини, ҳамда тозалаш ошириш орқали шифохоналарни бу усулда олинган дори воситаси билан кенг миқдорда таъминлашга ёрдам беради.

"Шу ўринда бу йўл билан тайёрланган гепарин воситасини дорихоналарда пайдо бўлиши ҳақида гапиришга хали эрта" - деб ҳисоблашмоқда тадиқотчилар. Бу восита 10-15 йилдан кейингина шифохоналарда  қўлланила бошланади. Бу янги усулда олинган воситани ҳайвонлар ва инсонларда бир қатор синовлардан ўтиши ва ўзининг самарадорлигини амалда исботлаши лозимлиги билан боғлиқдир.