20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Болани ювинтириш

Эрталаб болани овқатлантиришдан аввал бўлаклардан пахта ёрдамида хона хароратидаги сувда ювинтириб, тоза сочиқ ёрдамида эхтиётлик билан қуритиб артиш лозим. Бола юзини тоза қул билан хам ювса бўлади. Агарда боланинг кўзлари ифлосланиб турган бўлса алохида куз парваришини амалга ошириш даркор. ( ½ чой қошиқ қайнатилган илиқ сувга борной кислота эритмаси ёки 1 томчи марганцовка эритмаси солинади). Хар бир кўз алохида тоза пахта бўлаги билан артилади. Кейин эса қуритилади. 

 

Агарда боланинг бурнида шиллиқ йиғилса ва қатқалоқ хосил бўлса, нафас олишга қийналади. Боланинг бурни битиб, эма олмайди. Безовталаниб, ухлай олмайди. Бурни орқали эркин нафас олишни таъминлаш мақсадида икки бурун тешигига ўсимлик ёғи томизиш керак бўлади.  Бир неча дақиқа ўтгач, қатқалоқ юмшайди. Сўнг  ўсимлик мойига мойланган пахта пилакчалар ёрдамида олиб ташланади.

Қулоқ супраларини жуда эхтиёткорлик билан ювиш керак. Эшитув йўлларига сув тушмасликни таъминлаш керак. Агарда боланинг эшитув йўлига кўп миқдорда ажралмалар йиғилган бўлса, пахта пилакчалар ёрдамида олиб ташланади. Лекин пахтали пилакчани жуда чуқур киритмаслик керак. Сабаби нозик бўлган эшитув пардасини зарарлаб қўйиш мумкин.

Гўдакнинг оғиз шиллиқ қаватини зарарлаб қўймаслик учун огиз бўшлиғи ювилмайди.

Болани юзғқўлларини ювишдан ташқари болани чов сохаларини хам хар куни илиқ сувда ювиш керак. Оқиб турган сувда амалга оширилса фойдалироқ. Боланинг жинсий аъзоларига зарар келтирмаслик учун сувни олдиндан орқага қўйиш лозим. Онанинг қўллари тоза бўлиши шарт. Чов сохаси тери бурмалари тозаланиб, қуритилади. Хар дефекациядан сўнг боланинг жинсий сохалари ювилишини тавсия этилади.

Хафтада бир маротаба боланинг тирноқларини олиб туриш керак. Бунинг учун болага мос бўлган кичик ўлчамдаги қайчи керак бўлади. 

  

Баъзида боланинг сочли қисмида қазғоқ пайдо бўлади. Бу эса болани безовта қилади. Хосил бўлган қазғоқдан халос бўлиш учун болани чўмилтиришдан 2ғ3 соат олдин бошнинг сочли қисмига вазелин ёки ўсимлик ёғи суртилади. Чўмилтиришга яқин тоза махсус тароқ билан астағсекин тараб тозаланиб олинади.

Боланинг тароғи алохида бўлиши шарт. Фойдаланишдан аввал тароқни иссиқ сувда совун билан ювиб, қуритилади.