20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Пулмонология бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг 12-бино 4-қаватда жойлашган.  Пулмонология бўлими пулмонологик  беморлар учун  замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари  билан  даволаш учун жихозланган ва мослаштирилган. Бўлим Тошкент Тиббиёт Академиясининг клиник базаси сифатида фаолият юритади. Бўлимни клиник фармокология кафедраси курация қилиб боради.  

Бўлим респиратор тиббиёт муаммолари: нафас тизимидаги физиологик ва патологик жараёнлар, ўпкаларнинг турли зарарланиши, яъни бронхоспастик ва вазомотор, оғир интерстициал ва фиброз ўзгаришларни ўрганиш, даволаш билан шуғулланади. 

Бўлим шифокорлари одам нафас тизими патологик муаммолари бўйича кенг маълумотга эгадирлар.

Бўлимда қуйидаги касалликлар: 

  1. сурункали ўпка обструктив касаллиги.
  2. нафас етишмовчилиги, турли хилдаги пневмониялар (касалхонадан ташқари, касалхона ичи, чўзилган), “атипик”, ўпканинг вирусли-бактериал, интерстициал касалликлари, жумладан, идиопатик интерстициал  пневмонияси,
  3. ўпка гистиоцитози.
  4. лимфангиолейомиоматоз “амиодарон ўпка”ни даволашга  алохида ахамият бералади.
  5. бронхиал астма.

Хозирги вақтда нафас тизими аъзоларига олиб келувчи омиллар автомобил,  ишлаб чиқаришдаги чанглар, тамаки тутуни, вируслар ва ёндош касалликлар киради. Йўтал ва хансирашнинг пайдо бўлиши  ўз соғлиғингиз холати тўғрисида ўйлашга ва пулмонолог шифокорга мурожаат этишга ундайди.

Биз сизни бўлимизда кўришдан хурсанд бўламиз ва соғлиғингиз бўйича муаммоларингизни хал қилишга ёрдам берамиз. Соғлом одамгина  барча чўққиларни забт этиши ва атрофидаги  оламдан тўла завқланиб яшаши   мумкин! 

Бўлим 1976 йилдан бери Тошкент Давлат Тиббиёт Институти клиник базасида фаолият юритади. Бўлимни  олий тоифали шифокорлар: Харатқулов Б.С., Абдуллаев С.П., Турсунқулова З.Т., Юлдашева Х.Ю., Махмудова М.М., Хазратқулов Б.С. лар  бошқаришган. Хозирда Абдуллаев Ф.Х. бошқариб келмоқда. Бўлимдаги даволаш ишларини академик Каценович Р.А. Профессор Нажмитдинов К.М. -  Ўзбекситонда клиник фармокологиянинг асосчиси, профессор Усманов Р.И. лар бошқаришган. Улар Республикада ва клиникада терапевтик хизматнинг ривожланишида катта хисса қўшишган. Бўлим базасида клиник ординаторлар, магистрантлар, аспирантлар таълим олишган ва амалиёт ўташган. Хозирги вақтда улар кафедраларни ва тиббиёт муассаларини бошқаришади. (профессорлар д.м.н. Каримов М. Ш. Якубов А.А.). 2002 йилдан буён Тошкент Тиббиёт Академияси кафедралари клиник базаси сифатида фоалиёт юритади. 

Катталар пулмонология бўлими 1976-йилда 2- Тошкент Давлат медицина инстутути 1-клиникаси таркибида ташкил қилинган. Бўлим 2- Тошкент Давлат медицина инстутути, 1-сонли ички касалликлар кафедра базасида фаолият олиб борган.

Бўлимдаги даволаш ишларини академик Каценович Р.А. Профессор Нажмитдинов К.М. -  Ўзбекситонда клиник фармокологиянинг асосчиси, профессор Усманов Р.И. лар бошқаришган. Улар Республикада ва клиникада терапевтик хизматнинг ривожланишида катта хисса қўшишган. Бўлим базасида клиник ординаторлар, магистрантлар, аспрантлар таълим олишган ва амалиёт ўташган. Хозирги вақтда улар кафедраларни ва тиббиёт муассаларини бошқаришади. (профессорлар д.м.н. Якубов А.А., Зуфаров П.С. ). 2002 йилдан буён Тошкент Тиббиёт Академияси кафедралари клиник базаси сифатида фоалиёт юритади. 

Бўлимни олий тоифали шифокорлар:

Хазратқулов Ботир Сулаймонович 1976-1981 йиллар.  

Абдуллаев Сайдулла Патхуллаевич. 1981-1983 йиллар.

Турсунқулова З.Т., Юлдашева Х.Ю., Махмудова М.М., Хазратқулов Б.С. 1983-2014 йиллар бошқаришган.

Хозирда Абдуллаев Фарход Хайруллаевич бошқариб келмоқда

 Бўлим фаолиятининг асосий    йўналишлари:

  • Йуқори нафас йўлларининг ўткир респиратор инфекциялари;
  • Пневмония;
  • Қуйи нафас йўлларининг сурункали касалликлари (сурункали бронхит, эмфизема, сурункали обструктив ўпка касалллиги, бронхоэктаз касаллиги);
  • Турли этиологияли БА;
  • Турли этиологияли плевритлар;
  • Ўпка поликистози;

 

Бўлимда қуйидаги функционал диагностик  усуллари қўлланилади:

  • Самарали давони танлаш мақсадида фармакологик синамалар ёрдамида ташқи нафас функциясини бахолаш;
  • Кўкрак қақфси аъзолари КТ;
  • Рентгенологик текширувлар;
  • Нафас аъзолари эндоскопик текширувлари;
  • Тўлиқ спектордаги лабаратор      текширувлар;
  • Стандарт ва қўшимча тармоқларда ўтказиладиган ЭКГ;

 

Бўлимда кенг спектордаги физиотерапевтик муолажалар ўтказилади.

  • Иглорефлексотерапия;
  • Массаж;
  • Бошқа етакчи мутахассисларнинг қўшимча маслахатлари.

          Беморни ташхислаш ва даволашда энг қийин муаммоларинечишда замонавий ашёвий-техник базалар, юқори савияли тиббиё технологияларнинг қўлланилиши хамда янгича  даво муолажаларини қўллаш  қўл келади.

        Беморларнинг тезроқ соғайишини  бўлимдаги  қулай шароит, барча қўлайликлари эга бўлган бир ва икки кишилик палаталар,  тиббий ходимларнинг хушмуомаласи масъулиятли муносабати   замин яратади. Бўлимда  қуйидаги мутхассисларининг  қўшимча маслахатларинин амалга ошириш мумкин: фтизиатр, онколог, торакал ва йирирнгли жаррох, кардиореаниматолог, эндокринолог, неврапатолог.

Бўлим базасида ТТА ходимлари пульмонология ва фтизиатрия ИТИ ходимлари билан яқин хамкорликда ишлайди.  СЎОК, БА ва ЎЮЕ ни ташхислаш ва даволашда юзага келадиган муаммолар асосий илмий изланиш йўналишлари бўлиб хисобланади. Охирги йиллар  давомида 8 та фан номзоди, 1 та докторлик диссертацияси химоя қилинган. Республика ва Халқоро миқиёсида ўтказилган конфренция, конгресс ва сеъздларда кўплаб маърузалар, публикациялар ёзилган.

        Бўлим кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.А. Якубов бошқарув асосида фаолият олиб борада.  У 2005 йилдан бери ТТА клиник фармокологик кафедрасида кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. У  рахбарлигида 1 та фан доктори хамда 8 та фан номзоди тайёрланган. 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

         Тиббиёт фанлари номзоди Акбарова Д.С.  У 1992 йилда Иккинчи Тошкент Тиббиёт Институтини  даволаш иши мутахассислиги бўйича  тамомлаган. 35 та илмий ишлар  муаллифи хисобланад, улардан 6 таси таълим-методикаси бўйича. 2003 йилда “Ўпканинг сурфанктант тизимидаги бузилишлар ва уларнинг перфторан ёрдамида тиклаш” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Асосий илмий йўналиши: “бронх-ўпка тизими суурункали касалликларини самарали даволаш ”.   2001 йилдан буён кафедра илмий ишлари бўйича масъул  ходим.

        Тиббиёт фанлари номзоди Пўлатова Д.Б.  У 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2001 йилда “қон айланиши етишмовчилигининг хар хил босқичидаги беморларда дигоксин фармокодинамикаси ва дифениннинг  таъсир механизми” бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.  Асосий илмий йўналигши: “Қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларни самарали даволаш”.

Абдужалол Абдувахобович Якубов

Кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Фарход Хайруллаевич Абдуллаев

Бўлим мудири  шифокор пулмонолог, реаниматолог

Шахноза  Ориповна Саидова

Тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи 

Дурдона Бахадировна Пўлатова

Тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Нозима Хикматхўжа  қизи Сайфиева

Шифокор-пулмонолог 

Музаффар  Мирзабекович  Давронов

Шифокор-пулмонолог

Холида Ғофуровна Содиқова

Катта  ҳамшира 

Наргиза Қўчқоровна Имомжонова

Муолажа ҳамшираси  

Наргиза Тўлқиновна  Қодирова

Пост ҳамшираси 

Мадина Акром қизи Ахмаджонова

Пост ҳамшираси 

 

Шоира Хамидуллаевна Исматуллаева

Олий тоифали навбатчи ҳамшира

Гулзина Асаувна Алимбаева

Олий тоифали навбатчи ҳамшира

Наима Суннатовна Арифжонова

Олий тоифали навбатчи ҳамшира

Мохира Умархўжа қизи Йўлдошева

Навбатчи ҳамшира