20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Касалликга тўғри ташҳис қўйиш уни ярим даволаш демакдир. Тўлиқ ва ишончли ташҳис, беморни аниқ ва сифатли текшириш, олинган маълумотларни мантиқан тўғри таҳлил қилишга боғлиқ. Рентген нурлари билан текшириш тиббиётда ассосий диагностик усуллардан бири ҳисобланади. Рентген нурлари билан текшириш нафақат касалликни аниқлаш, балки уни даволаш жараёнида ўзгаришини куриш имконини ҳам беради. Тошкент Тиббиёт Академияси биринчи клиникаси рентген бўлимининг мақсади ҳам клиникага мурожаат қилган беморларга аниқ ва сифатли ташҳис қўйиб уларнинг тўлиқ соғайиб кетишида даволовчи шифокорларга ёрдам бериш.

Рентгенодиагностика бўлими учта  рентген хонаси ва  компьютер томографияси хоналаридан иборат. 1-  рентген хона 9- корпуснинг иккинчи қаватида жойлашган. 2- рентген  хона 10- корпуснинг биринчи қаватида (қабул бўлимида) ва 3- рентген хона 14- корпуснинг биринчи қаватида жойлашган. Компьютер томография хонаси 13- корпусда жойлашган.

Ўз навбатида 10-бино қабул бўлими жойлашган рентген хонасида қабул бўлимига мурожаат қилган беморлар учун тунги навбатчилик ҳам ташкил қилинган.

Тошкент Тиббиёт Академияси биринчи клиникаси рентген бўлимида бир йилда 20 000 зиёд беморлар текширувдан ўтади ва бу рақамлар йилдан йилга ўсиб бормокда.

Бўлимда 13 та ҳодим ишлайди, улардан 6таси шифокор-рентгенолог, 5таси рентген-лаборант ва 2 таси кичик тиббиёт ҳодимлардир. Улардан  1таси тиббиёт фанлари номзоди, 2таси олий тоифали шифокорлар, 2таси иккинчи тоифали шифокорлар, 1таси биринчи тоифали рентген-лаборант, 2таси иккинчи тоифали рентген-лаборантлардир. 

1976 йилда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида рентгенодиагностика бўлими очилди.  Бу бўлимини очишда катта рентген-лаборант Валентина Ивановна Власова бошчилигида рентген-лаборант Элвира Юнусовна Багирова, Мария Васильевна Мостовая ва Татьяна Ивановна Кравченко рентген хоналарни очиб иш юритишга катта хизмат қўшишган. Улар шифокор-рентгенологсиз ишлашган. Биринчи учта рентген-кабинет 12 бинода жойлашган эди.

Доцент Шакиров Эдуард Адилович рентгенологик кафедрасини бошқарган. У докторлик диссертациясини ёқлагандан сўнг 2-ТошДавТИда рентгенология бўйича биринчи профессори бўлган. Яна бу жойда кафедра ассистентлари Юлбарисов Абдужалил Ваҳидович, Ильясов Тўйчи Низамович ва Юнусова Мақсуда Юнусовна ишлаган.

1979 йилда Павленко Анатолий Васильевич биринчи рентген бўлими мудири бўлган. Ундан кейин Ярмуҳамедова Дилором Салимжановна, Ядгарова Зулфия Зияевна, Карапетян Юрий Завенович, Янгуразова Дилбар Рауфовна бўлим мудири вазифасида ишлашган. 1995 йилда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институти иккига бўлинган ва рентген бўлими 1-клиника 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институти таркибий тузилмасига киритилган. Бу рентген бўлими Саттарова Дилбар Акрамовна ва улардан сўнг Саид Баҳром Шох бошқаришган.

2003 йилда компьютер томография (КТ) ўрнатилган ва унда инженер – Қодиров Абдурашид Абдулхайевич, шифокор-рентгенолог Разуменко Елена Викторовна, шифокор-рентгенолог Бабаярова Шоира Ураловна ва рентген-лаборант Нам Татьяна Вячеславовналар ишлашган.

2005 йилдан буён рентген бўлими Тошкент Тиббиёт Академия биринчи клиникасининг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

2006 йилдан буён бўлимини Цой Дмитрий Владимирович бошқариб келмоқда.

Рентген бўлимида ишлаганлар:

Шокиров Эдуард Адилович -1940 йил туғилган, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари доктори, профессор радиолог. У 1964 йил Тошкент Тиббиёт Институтини тугатган. 1964-1965 йилларда Сирдарё вилояти бош радиологи, 1965-1990 йилларда Тошкент Тиббиёт Институти Рентгенология и Тиббий радиология кафедраси аспиранти ва шу кафедранинг аввал ассистенти, доценти ва кейин профессори бўлган. 1990 йилдан II-ТошДавТИ нурли диагностика ва нурли терапия кафедрасида мудири, 1976-1985 йииларда ЎзССР ССВ илмий кенгаши бош мутахассиси, 1985-1995 йилларда Ўзбекистон тиббиёт журналининг бош редактор ўринбосари, 1990-1992 йилларда II-ТошДавТИ  Санитария ва гигиена факультети декани, Республика рентгенорадиологлар жамияти бошқарув аъзоси, Нурли диагностика ва нурли терапия бўйича монотематик ишчи гуруҳ раиси лавозимларида ишлаган.

У 1969 йил номзодлик диссертациясини, 1988 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлаган.

Юлбарисов Абдужалил Ваҳидович –1949 йил туғилган, миллати ўзбек, тиббиёт фанлари доктори, профессор радиолог-онколог. У 1972 йил Тошкент Тиббиёт Институтини тугатган. 1972-1974 йилларда Бекабод онкодиспансерида бош шифокори, 1974-1983 йилларда Тошкент Тиббиёт Институти ОХТА кафедраси ассистенти, 1983 йилдан Тошкент Тиббиёт Институти Рентгенология кафедраси ассистенти, 1995 йилдан эса II-ТошДавТИ нурли диагностика ва нурли терапия кафедраси профессори бўлиб ишлаган.

У 1981 йил номзодлик диссертациясини, 1994 йилда эса докторлик диссертациясини ёқлаган.

Ядгарова Зулфия Зияевна – бўлим мудири, т.ф.н.

Ильясов Тўйчи Низамович – доцент, т.ф.н.

Ходжиметов Аббос Қодирович – доцент, т.ф.н.

Карапетян Юрий Завенович – бўлим мудири

Янгуразова Дилбар Рауфовна – бўлим мудири

Саттарова Дилбар Акрамовна – бўлим мудири

Саид Баҳром Шох – бўлим мудири

Саттаров Искандар Шамилевич – шифокор-рентгенолог

Юнусова Мақсуда Юнусовна – шифокор-рентгенолог, ассистент

Бўлимимиз учта  телевизион аппаратлар  билан жиҳозланган (УРИ) рентгендиагностика аппарати бор. Бундан ташқари бўлимда юраолмайдиган, реанимацион  беморлар учун мўлжалланган учта харакатланадиган рентген аппаратлари мавжуд.

  1. Чаноқ суяги ва чаноқ-сон бўғими рентгенографияси
  2. Битта чаноқ-сон бўғими рентгенографияси
  3. Тизза бўғимининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  4. Тизза бўғимининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  5. Болдир-товон бўғимининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  6. Болдир-товон бўғимининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  7. Оёқ панжалари рентгенографияси
  8. Қўл панжаларининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  9. Тирсак бўғимининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  10. Елка-курак бўғими рентгенографияси
  11. Бурун ёндош бўшлиқлари рентгенографияси
  12. Сўрғичсимон ўсимталар рентгенографияси
  13. Бўйин умуртқаларининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  14. Бўйин умуртқаларининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  15. Кўкрак умуртқаларининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  16. Кўкрак умуртқаларининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  17. Бел-думғаза умуртқаларининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  18. Бел-думғаза умуртқаларининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  19. Кўкрак қафаси аъзоларининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  20. Кўкрак қафаси аъзоларининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  21. Қорин бўшлиғи аъзолари рентгеноскопияси
  22. Кўкрак қафаси ва ошқозон-ичак трактининг рентгеноскопияси
  23. Бош суякларининг бир кўринишидаги рентгенографияси
  24. Бош суякларининг икки кўринишидаги рентгенографияси
  25. Кўкрак қафаси аъзоларининг рентгеноскопияси
  26. Рентген суратига хулоса бериш.

 

 

 

Рентген бўлимининг ҳодимлари профессор-ўқитувчилари, бошқа клиника шифокорлари ва мутахассислари билан биргаликда илмий иш олиб борадилар. Конференция, семинар ва съездларга қатнашадилар. Нафақат ўзимизда балки ўзга юртларга ҳам бориб ўкиб келяптилар. Ҳар-хил тезис ва мақолалар ёзишмоқда. Рентгенолог шифокорлар назорати остида талабалар, магистрлар ва клиник ординаторлар ўқишади ва амалиётда қатнашадилар.

Бўлим ҳодимлари 6-номзод ва 2-докторлик диссертацияларини ҳимоя ўилиб, 160 тадан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди. 

Цой Дмитрий Владимирович

- бўлим мудири, олий тоифали шифокор-рентгенолог

Холбўтаев Латиф Қулмаматович 

- 2-тоифали шифокор-рентгенолог

Усманова Назира Зоировна

- шифокор-рентгенолог

Ҳасанов Мўмин Сабурович

- 2-тоифали шифокор-рентгенолог

Муҳаммедов Мардон Маҳмудович

- шифокор-рентгенолог

Расулова Мархамат Джаффаровна

- катта рентген-лаборант, 1-тоифали рентген-лаборант

Юсупова Гавҳар Ҳасанбаевна

- 2-тоифали рентген-лаборант 

Расулова Зиёда Набиевна

- рентген-лаборант

Хакимова Наргиза Самидуллаевна

- 2-тоифали рентген-лаборант

Қодирова Умида

- рентген-лаборант