20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

   Ревматология бўлими Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 12.10.1995 йилдаги 483- сонли “ Ўзбекистон Республикасида ревматологик касалликлар билан оғриган беморларгатиббий  ёрдамни яхшилаш чора-тадбирлари” хақидаги буйруғи асосида ташкил этилган. Ревматологик касалликларда тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш мақсадида  стационардаги ревматология бўлими низоми тасдиқланган.

 Ревматология бўлими 9- корпуснинг 3-қаватида жойлашган бўлиб, 30 койкага мўлжалланган ва ревматологик касалликлар билан оғриган беморлар учун стационар ёрдам ташкил этилган.

Даволаш ишлари  Тошкент Тиббиёт Академияси Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири, профессор М.З. Ризамухамедова рахбарлигида олиб борилади. Даволанишга келган ҳар бир бемор профессор ва доцентлар томонидан кўрилиб, керакли тавсияларни олади. Бўлимда бир,  икки ва уч кишилик даволаш хоналари, люкс-палаталар мавжуд бўлиб, беморларнинг даволанишлари ва дам олишлари учун барча шароитлар яратилган. Даволаш ишларини бўлим мудири, олий тоифали ревматолог Гулнора Қосимовна Умарова, шифокор ревматологлар Хулкар Бахтиёровна Махаматходжаева ва Салтанат Камоловна Мухторова, олий тоифали ортопед-травматолог Абдумалик Хафизович Мухидов, доцентлар  Шахло Рауповна Қурбонова, Дилдора Абдумаликовна Набиева,  кафедра ассиситентлари тиббиёт фанлари номзодлари Наргиза Хакимжоновна Абдуазизоа, Махсума Худойбергеновна Султонова, Дилфуза Умрзоқовна Бердиева олиб борадилар.

Бўлим фаолиятининг асосий йўналиши бўғимларнинг яллиғланиш ва дегенератив-дистрофик касалликлари, спондилоартритлар, остеоартроз, подагра, остеопороз, бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари ( тизимли қизил бўрича, тизимли склеродермия, Шегрен касаллиги. тизимли васкулитлар), идиопатик миопатиялар ва бошқаларни ташхислаш ва даволашдир. Ревматология бўлимида ҳар йили  республиканинг ҳамма вилоятларидан 1000 дан ортиқ беморлар дардларига шифо топадилар

Замонавий клиник, иммунологик, биохимик лабораториялар, функционал ва инструментал текширув бўлимларининг мавжудлиги клиник ташхисни тезкор аниқлаш ва тасдиқлаш имконини беради. Беморларни даволашда инновацион усуллар, энг самарали ва хавфсиз дори ворситалари  қўлланилади, замонавий реабилитация ва физиотерапия усулларидан фойдаланилади. 

Солиев Тухтасин Солиевич

1984 йилда 2 ТошДавТИ клиник шифохонаси базасида таниқли олим ва педагог,  машхур терапевт ва ревматолог, тиббиёт фанлари доктори,  профессор Тўхтасин Солиевич Солиев рахбарлигида 30 ўринлик ревматология бўлими ташкил этилди.  Т. С. Солиев  Ўзбекистонда ревматологик хизмат, ҳамда ревматолог ва артрологлар мактабининг асосчиларидан бири бўлиб,  70-йилларда номзодлик диссертациясини ёқлагандан кейин, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш  вазирлиги клиник шифохонасида, кейинчалик ТошДавТИ 1-клиникаси базасида ревматологик касалликларни ташхислаш ва даволаш Республика марказининг ташаббускори ва ташкилотчиси бўлган. 1991 йилда  бу марказ  Ихтисослашган артрологик даволаш курси ( ИАДК ) шаклида Республика Артрологик маркази деб номлана бошлади.Т. С. Солиев ташаббуси билан 2-ТошДавТИ клиникаси базасида ревматологик ортопедия бўлими ташкил этилди.

Т. С. Солиевнинг илмий  йўналишдаги фаолияти  алохида ахамиятга эга бўлиб, ревматологиянинг энг долзарб муаммоларига бағишланган 4 та монография ва 150 та илмий ишлар муаллифидир. Т. С. Солиев  раҳбарлигида 3та докторлик ва 10 та номзодлик диссертациялари ёқланган. 

Улуғбек Козимбекович Қаххорбеков

1987 йилда номзодлик диссертациясини ёқлагандан кейин 2-ТошДавТИ клиникаси ревматология бўлимига бўлим бошлиғи вазифасига тайинланди. У. К. Қаххорбеков ревматология хизматини ривожлантиришга катта хисса қўшди. Ревматологик касалликларни даволаш ва ташҳис қўйиш, тиббий реабилитация ишларини ташкил этишда фаол қатнашди. Ревматология сохасида стационар шароитида беморларга узлуксиз шифокор назоратини таъминлаш, тўғри ташҳисни ўз вақтида аниқлаш ва малакали тиббий ёрдам ташкил қилишда тинимсиз иш олиб борди. Бўлимда беморларга юқори малакали тиббий ёндашув, бўғим ҳасталикларини даволаш ва ташҳисни аниқлаш ишларида илғор технология ва замонавий даволаш ва диагностика усулларини йўлга қўйди. Қобилиятли клиницист ва фаол ташкилотчи У.К. Қаххорбеков 1994 йилдан  ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги тизимида давом эттирди.

Муборак Хотамовна Сулаймонова

Иш фаолиятини ТошДавТИ клиникасида 1980 йилдан бошлаган.Дастлаб функционал диагностика бўлимида кейин кардиология бўлимларида ишлаб, клиника ривожига катта хисса қўшган. Тажрибали муутахассис ва қобилиятли ташкилотчи сифатида катта хурмат қозонган.

Машкура Закировна Ризамухамедова
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги бош ревматологи, ТТА “ Факультет ва госпитал терапия “ кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2008 йилдан Республика Ревматологик Маркази  рахбари. Ўзбекистон ревматологларининг  2016 йил май ойида бўлиб ўтган 1-съезди ташкилотчиси.

 

Гулнора Қосимовнв Умарова

Бўлим мудири, олий тоифали ревматолог, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш аълочиси

Стационар давонинг асосий вазифалари базис дори воситалари ёрдамида асосий касаллик фаоллигини тўхтатиш ва зарур  бўлганда қиёсий ташхислаш ўтказишдир.

Бўлимда қуйидаги нозологиялар бўйича беморлар даволанади:

  • ревматоид артрит
  • анкилозловчи спондилоартрит
  • бириктирувчи тўқима тизимли касалликлари
  • тизимли васкулитлар
  • подагрик артрит
  • остеопатия ва хондропатиялар
  • юмшоқ тўқима яллиғланиш касалликлари
  • юрак ревматик касалликлари ва бошқалар

Бўлимда кўрсатмага мувофиқ қуйидаги текширувлар ўтказилади:

  • умумий клиник лаборатор текширувлар
  • биохимик текширувлар
  • иммунологик текширувлар
  • бактериологик текширувлар
  • рентгенологик текширувлар
  • ультратовушли денситометрия
  • компьютер томография
  • юмшоқ тўқима ва бўғимларнинг ультратовуш текшируви
  • эхокардиоскопия, электрокардиография, велоэргометрия
  • ички аъзолар ультратовуш текшируви
  • юмшоқ тўқималар биопсияси ва уларнинг гистологик тахлили
  • электроэнцефалография, эхоэнцефалография, реоэнцефалография
  • эзофагогастродуоденофиброскопия
  • колоноскопия
  • бронхоскопия ва бошқалар         

Беморлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида даволанадилар. Даволашда замонавий  ва хавфсиз дори воситалари, физиодаволаш, плазмоферез, игна санчиш муолажаси, массаж, даволаш физкультураси қўлланилади. Бўғим касалликларида бўғим ичига глюкокортикоидлар, иммунодепрессантлар, синовиал протезлар, хондропротекторлар юборилади. Бўлим ортопеди томонидан бўғим касалликларида реабилитация муолажалари ўтказилади.

Бўлимда сервис хизмати ташкил этилган. Беморларга фитобар, кирхона, сартарошхона, аҳволи оғир беморларга ҳамшира парвариши хизмати, беморлар хохишига кўра қўшимча овқатланиш хизматлари таклиф этилади.

Беморлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош ревматологи т.ф.д., профессор М.З.Ризамухамедова,т.ф.н. доцентлар Д.А.Набиева, Ш.Р. Қурбонова томонидан кўрилиб, керакли  тавсиялар оладилар.

Бўлим илмий фаолияти кафедра мудири профессор М.З.Ризамухамедова раҳбарлигида турли йўналишларда олиб борилади: жумладан метаболик ва дегенератив ревматик касалликларнинг, бириктирувчи тўқима тизимли касалликларининг этиологик ва патогенетик факторларини,  ревматик касалликлар патогенезида иммун механизмларнинг ролини, ревматик касалликларда кон томир тизими ўзгаришларини,  иммун яллиғланишни атеросклероз ва юрак қон томир тизими касалликларига таъсирини ўрганишдир.Уларнинг энг ахамиятлиси бу EULAR (халқаро антиревматик лига) нинг  “ Мақсадга эришгунча даволаш” (Treat to Target – T2T) программаси бўлиб,  у ревматоид артрит билан оғриган беморларни замонавий даволаш стратегиясини амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
 Илмий фаолиятнинг асосий йўналишлари:
1. Тизимли қизил бўричада синхрон комбинирланган ва  программали пульс терапияни қўллашнинг афзалликлари
2 . Ревматоид артрит билан оғриган беморларда глюкокортикостероидлар ва иммунодепрессантларни махаллий қўллаш.
3. Ревматоид артрит ва анкилозловчи САда юрак шикастланишининг кўп позицияли текшируви
4. Серонегатив спондилоартритларни қиёслашда  МРТ ва УТТ ёрдамида периартикуляр тўқималар холатини аниқлаш,
5. Остеопороз билан оғриган беморларни эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш мақсадида уларга амалий ёрдамни такомиллаштириш
6. Ревматоид артрит эрта босқичида тиклаш ва реабилитация ўтказиш комплексини ишлаб чиқиш
7. Ревматоид артритларда базис дори воситалари самарасиз холатларида ген инженерия биологик дори воситаларини қўллаш
8. Остеопорозни даволашнинг замонавий усуллари , остеопорозни даолашда қўлланиладиган янги дори воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини бахолаш
9. Остеопороз  клиник шаклларининг социал иқтисодий асоратлари ва беморларни даволашга жалб этилиши
10. Ревматоид артрит эрта босқичида ташхислаш ва даволаш.

Бўлим шифокорлари тиббий анжуманлар ва конференцияларда фаол иштирок этадилар. Бўлим шифокорлари томонидан кафедра ходимлари билан биргаликда ревматологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган мақола ва тезислар чоп этилади 

Машкура Закировна Ризамухамедова

Кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош ревматологи.

 

 

Умарова ГулнораҚосимовна

– Бўлим мудири, олийтоифали ревматолог, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси

Мухидов Абдумалик Хафизович

- Олий тоифали ортопед-травматолог.

Махаматходжаева Хулкар Бахтиёровна

- Шифокор-ревматолог

Камалова Назокат Равшановна

- Катта хамшира

Дилбар Рахмонбердиевна Хасанова

- Муолажа хамшираси

Маъмура Забихуллаевна Абдурахмонова.

- Муолажа хамшираси

Умида Шомуродовна Назарова.

- Пост хамшираси