20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Артрологик ИАДК (ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси) – ревматологик касалликга чалинган беморларни, эрта диагностика ва юқори самарали даволанишни қулай ва тежамли тизими бўлиб, реабилитация ва меҳнатга лаёқатсизликни олдини олишга қаратилган марказ ҳисобланади.

Артрологик ИАДК бўлими Тошкент тиббиёт академияси 1- клиникаси базасида жойлашган бўлиб, Тошкент тиббиёт академияси Госпитал ва факультет терапия кафедраси патронажи назоратида, юқори малакали амбулатор даво ва замонавий илмий диагностик даражада тиббий ёрдамни амалга оширади.

Артрологик ИАДК марказида 6 ўриндан иборат кундузги шифохона  фаолият юритади.

Функционал тузилма:

  1. Рўйхатхона
  2. Физиотерапия хонаси
  3. Бўғим ичи муолажа хонаси (стероид ва ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларини бўғим орасига юбориш)
  4. Денситометрия хонаси 
  5. Муолажа хонаси (қон олиш ва кундузги шифохонада даволанаётган беморларга муолажа қилиш)
  6. Шифоли жисмоний тарбия хонаси (бўғимлар ҳолатини тиклаш учун меҳнат терапияси қилиш)
  7. Массаж хонаси (бўғимлар иш фаолиятини ва қон айланишини яхшилаш учун)
  8. 6 койкадан иборат кундузги шифохона  (касалликнинг фаоллигини камайтириш ва бўғимлар ҳаракатини тезроқ тикланиши учун шифокорнинг кундалик назоратида бўлиб бўғимлар реабилитацияси учун  муддатли даво)

Марказнинг асосий вазифалари:

  • ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларидан юборилган беморларга консультатив ёрдам бериш;
  • замонавий диагностика усуллари ёрдамида беморларни текшириш;
  • узоқ муддатли (3 ойгача бўлган) даволанишга мухтож беморларни гуруҳларга ажратиш ;
  • ревматологик касалликларни эрта аниқлаш;
  • соғлиқни сақлаш тизимидаги умумий амалиёт шифокорларига консультатив ва услубий ёрдам бериш;

Артрологик ИАДК-1992 йилдан буён хизмат кўрсатиб келаётган, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги янги тузилма хисобланади, у даволаш-диагностика ва иқтисодий тежамкорлик нуқтаи назардан ўзини оқлаган.

Инсонларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида Республикада биринчи марта бўғим касалликларини тури, тарқалиши, давомийлиги,  кечиши, узоқ вақт назорат талаб қилинишини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1991 йил 612- буйруғи асосида  Профессор Солиев Т.С. ташаббуси билан Артрологик ихтисослашган амбулатор даволаниш курси бўлими очилди. 1995 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 483- буйруғи асосида Республика ревматология маркази вазифаси Артрологик ИАДК бўлимига юклатилди. Марказга бевосита профессор Солиев Т.С. томонидан  рахбарлик қилинди ва ревматологик хизмат кўрсатиш дарасижиси оширилди. 2010 йилдан профессор Ризамухамедова М.З. томонидан рахбарлик давом эттирилмоқда.

 

Профессор Солиев Тухтасин Солиевич
Таниқли терапевт, ревматолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат тиббиёт институти қошидаги госпитал терапия кафедраси мудири ва давлат арбоби- Солиев Тухтасин Солиевич 1934 йил 16 мартда Фарғона вилоятининг Риштон шаҳрида туғилган.
Т.С.Солиев рахбарлигида кафедра қошида 3 та докторлик ва номзодлик диссертациялари ёқланган.
Т.С.Солиев Ўзбекистон Республикасида  ревматологик хизматни, ревматолог ва артролог шифокорлари мактабини асосчиларидан бири  ҳисобланади.
Т.С.Солиев илмий салоҳияти жуда баланд инсон бўлиб, 150та илмий ишнинг муаллифи бўлиб, улардан 4та монография ревматология муаммоларига бағишланган. Т.С.Солиев шу муддат ичида Ўзбекситон Республикаси Бош ревматологи лавозимида ишлаб Республика ревматология Марказига рахбарлик қилиб келганлар.
Кўп йиллик педагогик иш фаолиятини инобатга олиб, Т.С.Солиевга “УСТОЗ ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатгагн шифокор“ лавозими берилган.

Профессор Ризамухамедова Машхура Зокировна

2010 йилдан бошлаб ТТА 1 клиникаси қошидаги Республика Ревматология Марказига профессор  М.З.Ризамухамедова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Марказда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, Республика регионларида, ревматологик касалликларга бағишланган, шифокорлар учун ревмомактаблар уюштиритлмоқда. Профессор М.З.Ризамухамедова бошчилигида 10 та номзодлик, 6 та докторлик ишлари ёқланган.

Бугунги кунда Артрологик ИАДК бўлимда С.М.Валиева рахбарлик қилиб келмоқда. 

 

Марказда қуйидаги касалликлар билан беморлар даволанади:

Ўткир ва қайталама ревматик иситмалар
Ревматоид артрит
Бехтерев касаллиги
Деформациаловчи остеоартроз
Ревматологик профилдаги, бошқа турдаги бўғим касалликлари (подагра, Рейтер касаллиги ва бошқалар.)
Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари (тизимли қизил бўрича, тизимли склеродермия, тизимли васкулит).

Булимда ўтказиладиган лаборатор ва инсументал текширувлар:

Умумий қон таҳлили, қон ҳужайраларини тўлиқ морфологияси билан;
LE-ҳужайралар;
Умумий пешоб таҳлили;
Пешобдаги сийдик кислотаси, қанд ва оқсил тахлили;
Қондаги фермент миқдори: АЛТ, АСТ;
Билирубин, холестерин, β-липопротеидлар, фосфолипидлар, мочевина, креатинин, сийдик кислотаси, умумий оқсил ва унинг фракциялари, электролитлар( Nа, К, Са);
Қондаги гормон миқдори: тестостерон, кортизол, Т3, Т4, ТТГ, АКТГ;
Ўткир фазали кўрстакичлар: гаптаглобулин, серомукоид, С-реактив оқсил, фибриноген;
Иммунологик кўрсаткичлар: иммуноглобулин: А, М, G, Е; ревма-факторлар, антистрептолизин-О, антистрептогеалуронидаза, антистрептокиназа;
TORCH инфекцияга қарши антитела миқдорини аниқловчи иммунологик тестлар гепатита B, C маркерлари;
Денситометрия.

Бўлимда ўтказиладиган даво чора тадбирлари:

  1. Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари
  2. Асосий (Базис) дори воситалари
  3. Глюкокортикостероидлар
  4. Хондропротекторлар
  5. Кальций препаратлари
  6. Антибактериал дори воситалари
  7. Метаболиклар
  8. Витаминлар
  9. Физиотерапевтик муолажалар
  10. Гирудотерапия
  11. Иглорефлексотерапия
  12. Физиотерапия
  13. Шифоли жисмоний тарбия
  14. Nuga best аппарати

Юқоридаги касалликлар бўйича беморларга текширув ва даво муолажаолари Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш ва диагностика стандартлари асосида олиб борилади. Артрологик ИАДК бўлими, ревматологик касалликларга ташҳис қўйиш ва даволашда замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланганлиги сабабли, Республика миқёсида  етакчи марказ ҳисобланади. Артрологик ИАДК маркази орқали ўринларнинг алмашиши ўсиб бормоқда, сабаби беморларни тўлиқ даволанишлари учун узоқ муддатли даво талаб қилинади. Реабилитация жарёнини охирги босқичлари Артрологик ИАДК маркази шароитида олиб борилади, лозим бўлганда кафедра ходимлари,  профессор ва доцент томонидан қайта кўрилади.

Марказ ходилари мунтазам равишда ҳалқаро Симпозиум ва Конгрессларда долзарб хабарлар билан иштирок этмоқдалар. Марказда ёшлар ўзини амалий ва илмий салоҳиятини ошириб келадилар. Кафедра ходимлари томондан 60 тадан зиёд методик қўлланмалар ишлаб чиқилган, 500 та илмий ишлар қилинган, улардан 112 таси чет давлатларида чоп этилган.Шу жумладан шифокорлар:СМ.Валиева 2011йил Италияда ва 2014 йил Францияда ўтказилган  ЕULARда, Э.И.Исакова ва Д.У.Самадова 2013 йил Москва шахрида ўтқазилган ревматологларнинг 6 Съездида қатнашиб келдилар, Ш.Ш.Шоджалилов 2012 йил Пекин шаҳрида ўтқазилган Семинарда, 2012 йил Алмата шаҳрида ўтқазилган ЕВРАЗИЯ конгрессида, 2013 йил Рим шаҳрида ўтқазилган Малака ошириш дастурида иштирок этиб келганлар.

Ризамухамедова Машкура Закировна 

-маслаҳатчи ревматолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Республика Бош ревматологи.

Валиева Севара Мухамедовна

-бўлим мудири, олий тоифали ревматолог

Юсупова Гулноз Шавкатовна 

-ревматолог, Тиббиёт фанлари номзоди

Камалова Дилбар Кабиловна

– олий тоифали ревматолог

Исакова Эъзоза Исаковна

– олий тоифали ревматолог

Мадиева Ирода Амануллаевна

– олий тоифали ревматолог

Самадова Дилобар Усмановна

– олий тоифали ревматолог

Исмаилова Зумрад Шерматовна

– 1-тоифали ревматолог

Шаджалилов Шоанвар Шомансурович

– 2-тоифали ревматолог

Исакова Мафтуна Баходировна

– ревматолог

Матчанов Саид Худайбергенович

– маслахатчи ревматолог, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Содиков Рустам Анварович

– маслахатчи невропатолог, тиббиёт фанлари номзоди

Юсупова Зулфия Джамолитдиновна

-катта ҳамшира,2тоифали

Ибрагимова Дилорам Турсуновна

-физиотерапия ҳамшира, олий тоифали

Умарова Ноила Адилжановна

-хона ҳамшира,1-тоифали

Алимухамедова Муяссар Абдурахмоновна

–хона ҳамшира

Шоалимова Юлдуз Шонасировна

-уқаловчи ҳамшира, 2-тоифали

Мирзаева Мухлиса Абзаловна

-хона  ҳамшира,2-тоифа

Маликова Нодира Мирзамахмудовна

-2-тоифали муолажа хона ҳамшира

Толипова Мухайё Хусановна

–хона ҳамшираси

Атаметова Нигора Абдували қизи

–хона хамшираси