20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Очиқ ҳавонинг соғлиққа фойдаси

Катта шахарда яшовчилар учун тоза ҳаво жуда зарур, чунки атмосфера жуда бузилган.

Шунинг учун кўпчилик соғлиғини тиклаш мақсадида тоғ ён бағирларига, денгиз бўйларига, ўрмон атрофларида жойлашган дам олиш масканларига ошиқадилар. У ерларнинг ҳавоси жуда тоза, кислородга бой, ёқимли ифорга тўла,  нафақат кайфиятни кўтаради, балки умумий холатни ҳам яхшилайди.

    Ионлашган тоза ҳаволи денгиз бўйи, ўрмон ифоридан бахраманд бўлиш, шаршара олдида кўп бўлиш кўпгина сурункали касалликларнинг олдини олади, кислород танқислиги камаяди, кўриш яхшиланади, ўпка ва юрак қон томир системаси иш фаолияти яхшиланади.       

Хўш сабаб нимада?Тоза ҳаво организмга қандай  танҳо фақаткина пиёда бўлиши керак. Бу ҳеч қандай тайёргарликни, кучли зўриқишни, маблағни, алоҳида анжомларни талаб қилмайди. Ҳар бир инсон ўзи ҳар куни шундай йўл билан организмни чиниқтириши мумкин. 

Тоза ҳавода сайр нима билан фойдалидир?

Юрак – ҳар қандай жисмоний фаолликда юрак иш фаолияти активлашади. Бундай машқ инсоннинг энг асосий мушаклари учун муҳим машқдир.бунда юракка кучли зўриқиш берилмайди. Шунинг учун сайр ҳафсиздир.

Нафас олиш – кислород энг асосийсидир.Спорт зал ёки уйда , айниқса очиқ ҳаводаги машқларда хужайралар кислород билан тўйинади, шу сабабли модда алмашинуви яхшиланади. Тоза ҳавода бўлиши аэротерапия деб юритилади. Агар яқинингизда хвой дарахти бўлган ҳиёбон бўлса айни муддаодир.

Асаб тизими – хамма офисда узоқ вақт ишлаши, айниқса бир неча кун уйда бўлиши кайфиятни бузади. Кўчага чиқиш, паркда юриш, ўз ўй- фикрлари билан ёлғиз қолиш бундай холларда яхши ёрдам беради. Яшил табиаттан хохлаганча бахраманд бўлиш мухимдир. Психологлар очиқ ҳавода сайр қилишнинг фойдаси ҳақида кўп марта айтишган. Уларнинг фикрича бу энг кучли антидепрессантдир.

Ташқи кўриниш – кислород билан тўйинган хужайралар қон айланиш тизимига ижобий таъсир қилади. Сайрдан кейин яноқларида қизиллик балқийди, тери соғлом кўринади, инсон ўзи ҳам дам олгандек кўринади.

Сайр натижасида модда алмашинуви фаоллашади, шу сабабли организмдан шлаклар чиқарилади, ҳамда ортиқча каллория ҳам ёқилади, бу ортиқча вазн эгалари учун фойдалидир

1 соатлик сайрда (ўртача тезликда) 192 калория ёқилади. Бу одамнинг бассейнда сузиш, конькида учиш, от миниш ёки бадиий гимнастика билан шуғулланиши билан тенгдир.         

Мухими эринмаслик!!!

Бунинг учун оддий қоидага риоя қилиш керак. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун сайр қилиш керак, фақат ПИЁДА!!!