20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси терапия қабул бўлими  10-корпус   1- қаватида жойлашган бўлиб, беморларга 24 соат узлуксиз хизмат кўрсатади. Бунда қабул бўлими беморларга  даволаш –диагностика бўлимлари билан биргаликда хизмат кўрсатади. Беморларга  шифохонада кўрсатиладиган тиббий хизмат қабул бўлимидан бошланади.

Қабул бўлими –жуда муҳим даво-ташҳис бўлими бўлиб, унда беморлар рўйхатга олинади, шифокор томонидан кўрилиб, малакали тиббий ёрдам, шу жумладан, шошилинч тиббий ёрдам ҳам кўрсатилади. Шифохонага ётаётган беморлар санитар – гигиеник тозаловдан ўтказилади. Касаллик тарихи очилиб, бўлимларга ётқизилади.  

Тошкент тиббиёт академияси терапия қабул бўлими беморларга тез ва малакали хизмат кўрсатиш учун барча жиҳозлар ва имкониятларга эга бўлиб, бу беморларга тиббий ёрдамни тез ва юқори даражада кўрсатишга қаратилган. Клиникага ётқизилган барча беморлар электрон тарзда рўйхатга олинади. Беморларни бўлимга ётқизилишида  оғирлик даражаси ҳисобга олинади.

Бўлимда шифокор хонаси бўлиб, унда бир неча турдаги патологияли беморлар қабул қилинади. Экспресс - лаборотория ва рентген кабинетлар мавжудлиги ва 24 соат ишлаши  эса  оғир ҳолатдаги беморларга  тез ва  сифатли ташҳис қўйишга ёрдам беради. Текширув ва ташҳис қўйишда кўп тармоқли шифохонанинг барча усуллари қўлланилади. Бунда тажрибали мутахассислар ва  бўлим мудирлари маслаҳати, Экг, УТТ, рентген текшируви, ЭхоЭКС .

Қабул бўлими ходимларининг асосий вазифаси – беморларни шифохонага ётишини юқори  даражада қулай ва енгиллаштиришдир. Бу ҳар бир шифохонага ётаётган бемор шифохона ходимининг унга нисбатан хушмуомалалигини ва илиқ муносабатига қаратилган.

Қабул бўлимида 8 нафар шифокор ишлайди.
М.М. Каримова -  бўлим мудири, олий тоифали шифокор.
Н.С. Латипова- тиббиёт фанлари доктори, олий тоифали шифокор.
Р.Т. Мирзаева- олий тоифали шифокор.
М.З. Онгалбекова-олий тоифали шифокор.
Н.Н. Орифхонов,олий тоифали шифокор.
Д.С. Рахмонова - олий тоифали шифокор.
А.А Усмонов-  врач терапевт.
У.А.Шарипов - врач  терапевт.

Шу  қаторда 6 та олий тоифали ҳамширалар ҳам фаолият кўрсатади.

 

1976 йил  2- Тошкент Давлат  т иббиёт  институти  қошида умумий қабул бўлими ташкил этилган.  
1976дан 1990 йилга қадар бўлимни олий тоифали шифокор  Тоҳир Газиевич Газиев бошқарган .
1990дан  1996 йилга қадар бўлимни Тоир Рузикулович Юлдашев бошқарган.
1996 йилдан хозирга қадар бўлимга олий тоифали шифокор Мовлуда Мустафаевна Каримова   мудирлик қилиб келмокда.

Қабул бўлимида   24 соат давомида режали равишда , шошилинч равишда мурожаат қилган беморларга  тиббий тез ёрдамкўрсатилади . Қабул бўлими шифокори беморни бирламчи кўрикдан ўтказиб ташхис қўйиш учун керакли текширувларни ўтказади ва тиббий ҳужжатни юритади. Бемор  ётқизиладиган бўлими аниқлангач тиббиёт ходимлари беморни  бўлимга олиб бориб қўйишади. Руйхатхона ходимлари бўлимлар  жойлашуви ва ётган беморлар ҳақида маълумот бериши мумкин.

Бўлимда қуйидаги лаборатор ва инструментал текширулар ўтказилади:

  1. 1.Умумий қон таҳлили.
  2. 2. Умумий сийдик таҳлили.
  3. 3.Биохимик қон таҳлили.
  4. 4. Қондаги қанд миқдорини аниқлаш.
  5. 5. Коагулограмма.
  6. 6. Қонда юрак тропанини аниклаш.
  7. 7. Ахлат таҳлили.

Инструментал текширувлар :

  1. ЭКГ.  
  2. Рентгенологик текширувлар.
  3. ЭхоЭКС.                                                                                                                                       
  4. УТТ.

Қабул бўлими шифокори беморни бирламчи кўрикдан ўтказади . Бемор ҳолатига қараб керакли   тор мутахассислар маслаҳати уюштирилади ( инфекционист, жарроҳ, травматолог, гинеколог)   реаниматологлар консилиуми: кардиореаниматолог, терапевт реаниматолог, нейрореаниматолог.

Барча ҳаракат беморни тегишли бўлимга ётқизиш  ёки лозим бўлса,жарроҳлик ёки юқумлик касалликлар  аниқланганда,бошқа шифохонага  туғри йуналтириш.

Терапия қабул бўлимига асосан қуйидаги касалликлар билан  беморлар мурожаат қилишади:

  1. Юрак –қон томири системаси касалликлари.
  2. Сурункали  упка обструктив касалликлари,пневмания,бронхиал астма.
  3. Эндокрин  патологиялар.                                                                    
  4. Неврологик патологиялар.
  5. Ошкозон ичак патологиялар
  6. Гематологик патологиялар
  7. Ревматологик патологиялар.
  8. Нефрологик патологиялар.

Қабул бўлимида  интенсив палата мавжуд бўлиб унда бемор ҳолати кўрсатилган ёрдамдан кейин кузатилади, ҳамда  изолятор мавжуд бўлиб ноъмалум патологияли бемор ташҳис аниқлаштирилгунга қадар кузатилади.

Бўлим шифокорлари  хар йили Республика ва халқаро микёсда ўтказиладиган тиббиёт конференция ва семинарларида қатнашадилар.Бўлим шифокорлари илмий амалий журналларда ўз мақола ва тезисларини  чикармокдалар.

Каримова Мавлюда Мустафаевна 

– Терапия қабул бўлими мудири, олий тоифали шифокор

Латипова Наргиза Саидабидовна

– терапевт, тиббиёт фанлари доктори

Рахмонова Дилфуза Субхановна

– терапевт, олий тоифали шифокор

Усмонов Афзал Алимхужаевич

– терапевт

Шарипов Улуғбек Абдурахмонович

– терапевт

Орифхонов Нозим Набихонович 

терапевт, олий тоифали шифокор

Онгалбекова Майра Зиябековна

терапевт, олий тоифали шифокор

Набиева Фарида Максудовна

– катта ҳамшира

Икромова Ирода Ислом кизи

– ҳамшира

Икромова Малика  Рустам кизи

– ҳамшира

Бахтиерова Мухайё Ихтиеровна

– ҳамшира

Бурибоева Мухаббат Собитовна

– ҳамшира

Мусаева Фотима Саидазимовна

– ҳамшира

Ирматова  Насиба  Мирзахматовна

– тиббий рўйҳатчи

Толипова Шахноза Буриевна

– тиббий рўйҳатчи

Ризаева Махмуда Султоновна

– тиббий рўйҳатчи

Ниезмухамедова Онахон Бурибоевна

– тиббий рўйҳатчи

Каюмова Гулнора Шариповна

– тиббий рўйҳатчи