20150528_172109.jpg
banner3.jpg
banner4.jpg
banner5.jpg
456.jpg
111111.jpg
banner7.jpg
516.jpg
20150526_153733.jpg
20150526_132230.jpg

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Энди ҳаммаси жуда осон ва қулай, исталган пайтда ва исталган вақтда,олдиндан онлайн рўйхатдан ўтинг ! Биз сизларни кутамиз !

Интенсив терапия ва терапия реанимация бўлими ТТА 9 бино 2 қаватида жойлашиб, умумий терапия соҳасида кечиктириб бўлмайдиган ички касалликлар ўткир холатларни даволаш билан шуғулланади. Тананинг фаолият кўрсатишини тиклаш учун турли чора-тадбирлардан фойдаланиш мажмуи реанимация деб аталади. Реанимация чораларини зарур асбоб-ускуналар билан жихозланган, ихтисослаштирилган бўлимларида амалга ошириш энг самарали ҳисобланади.

Терапия реанимация ва интенсив терапия бўлими шошилинч терапевтик беморларни замонавий даволаш ва диагностика усуллари билан даволаш учун жихозланган ва мослаштирилган. Бўлим 20 ётоқ ўринга мўлжалланган. Ҳозирги кунда бўлимда 12 та шифокор фаолият кўрсатиб келмоқда. Шифокорлардан 1 нафари тиббиёт фанлари номзоди, қолганлари олий ва биринчи тоифали. Бўлимда фаолият кўрсатувчи 47 та ҳамширадан 7 таси олий тоифали, 6 таси биринчи тоифали, 3 таси иккинчи тоифали. Бўлим Тошкент тиббиёт академияси “Умумий амалиёти шифокорини тайёрлаш №1” кафедрасининг базаси ҳисобланади.

Терапия реанимация ва интенсив терапия даволаш иши бўйича бўлим рахбари тиббиёт фанлари доктори доцент Нуриллаева Наргиза Мухтархоновна.

Интенсив терапия ва терапия реанимация бўлими ички касалликларда  шошилинч кечиктириб бўлмайдиган беморлар учун очилган.

Интенсив терапия ва терапия реанимация бўлимида  ишемик ва геморрагик инсультнинг ўткир давридаги беморлар, жигар циррозининг жигар энцефалопатиялари, қандли диабетда гипо ва гипергликемик холатлар ва гипо ва гипергликемик кома холатлари, пневмониянинг оғир кечишларида, бронхиал астма хуруж даври ва сурункали обструктив бронхитнинг хуруж даврлари, гипоксик энцефалопатия ва кома холатлари, полирадикулоневритнинг оғир холатлари, жигар комалари, церебрал комалар, медикаментоз захарланишлар ва комалар, Стивенс-Джон ва Лайел каби аллергик касалликларнинг оғир кечишлари, менингоэнцефалит оғир кечишлари, энцефаломиелит оғир кечишлари, тутқаноқ тиришиш синдроми, миастения оғир кечиши холатлари ва бошқа ички касалликларнинг ўткир холатлари билан шуғулланади.

Интенсив терапия ва терапия реанимация палаталари кроват олди кислород бериш системаларига эга ва бундан ташкари хаёт кўрсаткичларини бахолаш имкониятига эга бўлган (артериал кон босими, юрак кискариш сони,нафас олиш сони) текширувлар амалга оширилади. Бўлимда  нерв системасининг ўткир шошилинч холатдаги беморларига ҳалкаро даражадаги ва шунингдек миллий рекомендация ва стандартларларга асосан  интенсив терапия кўрсатилади.

Бўлимда хар куни  логопед, ЛФК инструктори, нейропсихолог,  диагностика хизмати  мутахассислари хизмат кўрсатишади. Беморлар агар лозим бўлса кўрсатма асосида  нейрохирургик стационарга кўчирилади ва шошилинч нейрохирургик ёрдам кўрсатилади.

Ультратовуш и функционал диагностика группаси.

Беморларда уйку артерияси хавзасида гемодинамикани ўзгартириш даражасидаги стенозларни аниклаш максадида БМКАЎБ билан даволанаётган беморларда   доплерография текшириш амалиёти ўтказилади ва кўрсатма асосида  ангионеврологик жаррохлик стационарига ўтказилади. 

Нейрореабилитация

Интенсив неврология бўлими инсульт ўтказган беморларда,  йўқолган функцияларни тиклашга қаратилган комплекс реабилитация чораларини ишлаб чиқилган. Интенсив неврология бўлимида  биринчи суткадан беморларга нейропсихолог, логопед,  даволовчи физкультура мутахассиси ва физиотерапевт иш бошлайди.  

Харакат сфераси реабилитацияси.

Харакат реабилитация мутахассиси харакат бузилишларини хамма йўналишларини тиклашга қаратилган даво чораларини белгилайди.  Буни амалга ошириш   учун массаж, махсус  ишлаб чиқилган  даволовчи гимнастика  усуллари орқали амалга оширади. 

Физиотерапевтик реабилитация.

Хар бир беморга буюрилган физик йигилмаладан иборат даволаш усуллари касалликни эрта тикланиш даврида харакат ва сезув бузилишларни тикланишига ердам беради,хужайраларда модда метаболизимни тиклайди ва бош ва орка мияда ,периферик асаб тизимда кон айланишини тиклайди.

Физиотерапевтик усуллари огрикни ва яллигланишни даволаш,лимфодренаж таъсирини кучайтиради.Магнитотерапия ва микротокларни кўллаш асаб тизими ўткир касалликларини эрта тиклаш дарини кискартиради.

Реанимация умумий парваришлаш бўлими ҳисобланиб, Тошкент Давлат тиббиёт институтининг клиник базасида 1980 йил сентябрь ойида ташкил этилган.

Бўлимга (1980 – 1982 йилларда) С.П. Абдуллаев

               (1982 – 1988 йилларда)  В.В. Анишук, тиббиёт фанлари номзоди

               (1988 – 1989 йилларда) М.У. Салихов

               (1989 – 1990 йилларда) В.С. Котлеров

               (1990 – 2008 йилларда) С.П. Абдуллаев, тиббиёт фанлари доктори           

мудирлик қилган.

                2008 йилдан бошлаб Н.М. Қодиров бўлимга мудирлик қилиб келмоқда. 

Бўлим жахон даволаш ва диагностика стандартлари талабларига жавоб берадиган (электрокардиографая, спирографая, портатив рентгенологик аппарат, сунъий нафас олиш ва наркоз аппаратлари, дефибриллятор, кардиостимулятор, кардиомонитор, эхокардиоскоп, электроэнцефалограф, эхоэнцефалоскоп) ускуналар билан жихозланган ва беморлар 24 соат давомида мониторинг назоратида бўладилар. Беморлар бўлимга қабул бўлими, клиниканинг бошқа бўлимлари ва Республиканинг бошқа даволаш муассасаларидан қабул қилинади. Даволаш ишлари Ўзбекистон Республикаси ССВ ва халқаро стандартлар асосида олиб борилади. Беморлар бўлимда кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдамдан сўнг,  давони давом эттириш мақсадида клиниканинг бошқа ихтисослашган бўлимларга ўтказилади.  Бўлим Тошкент тиббиёт академиясининг “Умумий амалиёти шифокорини тайёрлаш №1” кафедраси базаси ҳисобланиб, беморлар кафедранинг маъсул ходимлари томонидан кўриб борилади. Ҳар бир бемор даволаниши жараёнида бўлим мудири, даволовчи шифокор ва ҳамшира фаол иштрок этишади. Лозим бўлган қўшимча тор мутахассислар (окулист, невролог, хирург, уролог, кардиолог ва бошқа мутахассислар) томонидан кўрилади.

 

Беморлар тезкорлик билан лозим бўлган керакли лаборотор ва инструментал текширувлардан ўтказилади:

 

  • Клиник-лаборатор текширувлар;
  • Компьютер томографияси;
  • Қоннинг умумий ва биохимик тахлиллар;
  • Умумий қон ва қоннинг барча морфологик тахлиллари;
  • Умумий пешоб тахлили;
  • Умумий ахлат тахлили;
  • Пешобда пешоб кислотаси, оқсил ва қанд миқдори тахлили;
  • Қонда ферментлар тахлили;
  • АЛТ;
  • АСТ;
  • КФК;
  • ЛДГ;
  • Билирубин;
  • Холестерин;
  • β-липопротеидлар;
  • Фосфолипидлар;
  • Мочевина;
  • Креатинин;
  • Қонда пешоб кислотаси;
  • Умумий оқсил ва фракциялари;
  • Тестостерон;
  • Кортизол;
  • Т3;
  • Т4;
  • ТТГ;
  • АКТГ;
  • Ўткир фазали кўрсаткичлар;
  • Гаптоглобин;
  • Серомукоид;
  • С-реактив оқсил;
  • Фибриноген;
  • TORCH-инфекцияси, гепатит В, С антителаларини аниқлаш иммунологик тестлар;
  • ЭКГ;
  • ЭхоКс;
  • Ички аъзолар УТТ текшируви;
  • Кўкрак қафаси рентгенскопия ва графияси;
-   Қонни бактериологик текширувлари, балғам, ахлат анализларида касаллик қўзғатувчи ва антибиотикларга сезувчанлигини аниқлаш;
- Гастродуаденал текширувлари;
- Helicobacter pylori тезлик билан иммуноферментатив усулида текшириш;
- Эзофагогастрофиброскопия;
- Ультратовуш текшириш;
- Ректороманоскопия;
- Колоноскопия;
- Ирригоскопия;
- Қон томирлари ангиографияси;
- Қон томирлар допплерографияси.
- ЭЭГ;
- РЭГ;
- ЭхоЭс.  

Бўлимнинг асосий йўналиши қуйидаги касалликлар билан мурожаат қилган беморларга хизмат қилади:

  • Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши;
  • Қандли диабет (асоратлари билан);
  • Бронхиал астма хуружи;
  • Зотилжам ва бронхитлар оғир кечиши;
  • Жигар циррози;
  • Ревматизм;
  • Гипертония касаллиги;
  • Юрак ишемик касалликлар ва турлари;
  • Тиришиш синдроми ва бошқа асаб касалликлари;
  • Системали қизил бўрича;
  • Бириктирувчи тўқима бошқа касалликлари;
  • Буйрак касалликлари;
  • Миокардитлар;
  • Дори аллергияси;
  • Оғир даражадаги камқонликлар;
  • Дилатацион кардиомиопатия;
  • Бошқа касалликлар (ўткир аллергик ҳолатлар, анфилактик шок ҳолатлари, ноаниқ этиологияли кома, электротравма, ўзини осиш ва сувда чўкиш ҳолатлари, ўсма жараёнлари, оғир кечувчи дерматологик касалликлар, гиповалемик ҳолатлар)

ТТА 1 ва 2 - клиника бўлимлари реанимация бўлими шифокорлари томонидан консультация қилинади. Реанимация бўлимида юқори малакали ва руҳий мустахкам ҳиссиётга берилмайдиган ходимлар фаолият кўрсатишади. Реанимация бўлимида даволанаётган беморларининг умумий аҳволи хамширалар томонидан доимий назорат остида бўлади ва хамширалар шифокорлар томонидан ўтказилаётган муолажаларда фаол иштирок этишади. Жумладан: реанимацион чора тадбирларда сунъий нафас бериш, бевосита юрак массажи, нафас олиш сони, артериал қон босими назоратларида, оғир ва бехуш беморларни парвариш қилиш (чойшабларни алмаштириш, овқатлантириш).

Бўлимда беморнинг ҳаёти учун керакли аъзолар фаолияти, касалликлар сабаб-оқибатлари ва янги текширув ҳамда даволаш устида патофизиологок ва патоморфологик интенсив жадаллашган усулда илмий изланишлар олиб борилади.

Бўлим ТТА ички касалликлар, клиник аллергология ва УАШ тайёрлаш базаси ҳисобланади (кафедра мудири доцент Нуруллаева Н.М.).  

Ҳар бир бемор даволаниш жараёнида бўлим мудири, даволовчи шифокор ва ҳамширалар фаол иштирок этишади. Лозим бўлган қўшимча тор мутахассислар (окулист, невролог, хирург, уролог, кардиолог, йирингли жаррох, ЛОР, қон томири жаррохи, нефролог, гинеколог) томонидан кўрилади. Бўлимда кўрсатилган шошилинч ёрдамдан сўнг, беморларни давони давом эттириш мақсадида ихтисослашган терапия бўлимларга ўтказилади. 

Терапия реанимация ва интенсив терапия бўлими клиника кафедралари билан биргаликда 1 та докторлик ва 3 та номзодлик дессертациялари ёылашган.

• Абдуллаев Саъдулла Патхулаевич «Нафас ва юрак етишмовчилигида жигар функционал характеристикаси ва уни коррекциялаш усуллари» мавзусида 2007 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган;

• Эндибаева Муқаддас Камоловна 1998 йилда «Ишемик инсультларда фермент ва липидлар кислород билан тўйиниш ҳолати; коррекция қилиш йўллар» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқланган;

•  Саидвалиев Фаррух Саидакрамович 1998 йилда  «Геморрагик инсультларда фермент ва липидлар кислород билан тўйиниш ҳолати; коррекция қилиш йўллар» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқланган;

•  Арипов Нуриддин Нажмиддинович 2006 йилда «Темир танқислик камқонлигида ферментлар фаоллиги» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган;

Бўлим ходимлари доимий равишда Республика ва халқаро илмий анжуман ва конференцияларда фаол иштирок этиб келадилар. Бўлим мудири Қодиров Н.М. Россия федерацияси Қозон шахрида бўлиб ўтган кардиологлар халқаро съездида иштирок этган. Шифокор Махмудов М.Ғ. Туркия давлати Станбул шахрида бўлиб ўтган гатроэнтерологлар халқаро конгресида иштирок этган.

Нуриллаева Наргиза Мухтархановна

– тиббиёт фанлари доктори, доцент

Якубов Абужалол Вахобович

– тиббиёт фанлари доктори, профессор

Ризамухамедова Машкура Закировна

– тиббиёт фанлари доктори, профессор

Шагазатова Барно Хабибуллаевна

– тиббиёт фанлари доктори, профессор

Қодиров Наримон Мирахматович

– олий тоифали шифокор, бўлим мудири  

Орипов Нуритдин Нажмиддинович 

– реаниматолог, олий тоифали шифокор

Умаров Ғайрат Нигманович

– реаниматолог шифокор

Миклиев Зуфар Абдумуминович

– реаниматолог шифокор